Долзарб мавзу      Бош саҳифа

Емирилиб бораётган Осмон ёки озон қатламини нега ҳимоялашимиз шарт?

Озон қатламининг емирилиб бориши дунё ҳамжамиятини ташвишга солаётган энг долзарб экологик муаммолардан биридир. Юзага келган мазкур экологик вазиятнинг атроф муҳитга ҳамда инсониятга салбий таъсири катта.

Емирилиб бораётган  Осмон  ёки озон қатламини  нега ҳимоялашимиз шарт?

Бугун фан ва техника мислсиз ривожланмоқда. Аммо она табиат борган сари абгор бир аҳволга тушаётир. Атмосфера ҳавосининг ифлосланиши, ичимлик сув танқислиги, яшил ҳудудларнинг кундан-кун камайиб бораётгани, табиатдаги биохилма-хилликка, атроф муҳитга жиддий зиён етиши... бундай муаммоларнинг афсуски адоғи кўринмаяпти. Бу каби салбий муносабатлар атмосферанинг ҳимоя қобиғи – озон қатламининг емирилиши ва унда туйнуклар пайдо бўлишига сабаб бўлди. Шунинг учун ҳам БМТ Бош Ассамблеяси 16 сентябрни Халқаро озон қатламини ҳимоя қилиш куни деб белгилади.

Озон қуёшнинг хавфли ультрабинафша нурларидан ер юзидаги бутун тирикликни ҳимоялаб туради. Агар бу қатлам бўлмаса, қуёшдан келаётган ҳамма нурлар тўғридан-тўғри тушадиган бўлса ер юзида ҳаёт аллақачон тугаган бўлар эди. Озон қатлами – атмосферанинг табиий ҳимояси. Аммо бу қатлам ҳам инсон омили туфайли емирилмоқда, туйнуклар ҳосил бўлмоқда.

Озон қатламининг мавжудлиги ва ўз вазифасини мукаммал бажара олиши ердаги ҳаётнинг давом этишида ўта муҳим роль ўйнайди. Унинг шиддат билан юпқалашиб бориши инсоният учун хавф солаётган фожиалар – сув танқислиги, атмосфера ифлосланиши, чўлланишлардан асло кам эмас.

1985 йилда дунёнинг 147 мамлакати иштирокида озон қатламини ҳимоя қилиш тўғрисида Вена конвенцияси қабул қилинган. 1987 йил 16 сентябрда эса Озон қатламини бузувчи моддаларга доир Монреал протоколи имзоланган. Олимларнинг қайд этишича, одамзотнинг озонга зарар етказувчи маҳсулотлардан фойдаланишини буткул тўхтатиши орқали мазкур ҳимоя қатламини тиклашни 11 йилга тезлаштириш мумкин экан.

Зарарли моддалардан ишлаб чиқаришда фойдаланиш учун қаттиқ чек­ловлар қўйиш ортидан тадқиқотчилар 2045 йилгача озон қатламининг тешиги қайта тикланиши мумкин, деган хулосага келди. 2014 йил сентябрь ойида биринчи маротаба ер куррасининг айрим бурчакларида хатарли даражада камайган озон қатлами яхшиланган ва қайта тикланган. 2000 йилдан бошлаб 2013 йилгача озон қатламининг сатҳи дунёнинг турли бурчакларида 4 фоизга ортган.

Атмосферада мавжуд бўлган озон миқдори 3 миллиард тонна бўлиб, ҳаво миқдорининг миллиондан уч фоизини ташкил қилади. Ушбу қатламнинг сийраклашиши ва  унда туйнук ҳосил бўлишига сабаб вулқонлар отилиши жараёнида таркибида олтингугурт бирикмалари бўлган газлар осмонга кўтарилиши натижасида ҳаводаги бошқа газлар билан аралашиб озонни емирувчи сулфатлар ҳосил бўлади. Шунингдек, космик ракеталар ҳам озон қатлами емирилишининг асосий сабабчиларидан бири. Ракеталарнинг учирилиши оқибатида самога юзлаб тонна озонни емирувчи кимёвий моддалар тарқалади.

Дунё бўйича энг катта озон туйнуклари жанубий ва шимолий қутбларда қайд этилган бўлиб, бу ҳудудларга қуёш нурининг ҳеч қандай тўсиқсиз ерга етиб келиши ҳаво ҳароратининг кўтарилиши ва асрий музликларнинг эришига сабаб бўлмоқда.

Озон қатлами ўзида тутиб қоладиган ултрабинафша нурлар меъёрдан кўп бўлса, кўз гавҳарининг фаолияти бузилиб, хиралашишига олиб келар экан. Шунингдек, бундай нурларнинг кўпайиб кетиши натижасида иммунитетнинг пасайиши инсон организмида турли хил юқумли касалликларга қарши курашиш қобилиятини сусайтириб, касалликка чалинувчанлик ошиб кетади.

Ҳозирги вақтда Вена конвенсияси ва Протоколини 196 та давлат радификация қилган. 2009 йил сўнггига келиб, Монреал протоколи доирасида амалга оширилган муҳим ишлардан бири озонни емирувчи моддаларнинг 98 фоизи истеъмолдан чиқариб юборилиши бўлди. 2010 йилда БМТга аъзо барча давлатлар ёппасига муҳим тарихий ҳужжат саналган Монреал протоколини тасдиқлади. Ўзбекистон Республикаси 1993 йилдан бери Монреал протоколи тарафдори саналади ва унинг кузатувчилари қаторидан ўрин олган.

Озон қатлами емирилишининг олдини олиш учун 1995 йилда фреон ишлаб чиқаришни икки баробарга қисқартириш, 2000 йилда батамом тўхтатиш кўзда тутилган эди. Аммо бу борадаги ишлар ҳаммаси кўнгилдагидай кетган тақдирда ҳам, биринчи ижобий натижа 2050 йилга борибгина кўриниши мумкин. Чунки атмосферага чиқариб юборилган миллионлаб тонна хлорфтор­углеродлар тугагунча озон қатламига зарар етказиб улгуришади. Атмосферадаги хлор озон парчаланишида ўзига хос катализатор вазифасини ўтайди ва реакцияларга қарамай, унинг миқдори деярли камаймайди. Тугаб битгунича ёки атмосферанинг озон бўлмаган қуйи қатламларига қайтиб тушгунича битта хлор атоми 100 мингта озон молекуласини парчалаб ташлай олади.

Мамлакатимиз бўйича 99,5 фоиз озон қатламини емирувчи моддалар муомаладан чиқарилган ва бу Монреаль протоколи билан режалаштирилган муддатлардан илгарилашга эришилди. Озонни емирувчи моддалар истеъмолидан босқичма-босқич воз кечишда тараққиётни таъминлаш учун Ўзбекистон Республикаси ҳукумати томонидан бир қанча қарорлар қабул қилинган.

Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш бошқармаси маълумотларига кўра, 2000-2007 йилларда Ўзбекистонда ГЭФ, ЮНЕП халқаро ташкилотлар ёрдамида бешта лойиҳа амалга оширилди. Олиб борилган барча ишларнинг самараси ўлароқ, айни пайтда юртимизда 99,9 фоиз озонни емирувчи моддалар олиб ташланди ва глобал экологик фонднинг Ўзбекис­тондаги лойиҳалари 142 тонна озонни емирувчи моддаларни истеъмолдан чиқаришга кўмак берди.

Айтиб ўтиш керакки, энг кўп озон стратосферада тўпланади. Шу ерда озоннинг пайдо бўлиш ва унинг емирилиш тезлиги тенглашади. Инсон фаолияти билан боғлиқ жараёнларни эътиборга олмасак, одатдаги табиий ҳодисалар натижасида озон консентрацияси деярли ўзгармайди.

Олимларнинг ҳисоблаб кўришича, агар атмосферадаги озон яна қирқ фоизга камайса, сайёрадаги бутун тирик организмлар ултрабинафша нурларнинг ҳалокатли таъсири олдида ҳимоясиз қолади. Шу сабабли ҳам озон қатламини сақлаш инсониятнинг умумбашарий муаммолари сирасига киритилди ва унинг сақлаб қолиниши дунё мамлакатлари олдида турган энг улкан вазифалардан биридир.

Камол Жуманиёзов,

Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси ўринбосари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати




Ўхшаш мақолалар

Энди болаларимиз дори  Ичиб нобуд  бўлмайди...(ми?)

Энди болаларимиз дори Ичиб нобуд бўлмайди...(ми?)

🕔16:45, 04.06.2026 ✔30

Қалбаки дори сотаётганларга жазо кучайтириляпти

Батафсил
Экологик маданият –  мамлакат келажагининг  пойдевори  Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

Экологик маданият – мамлакат келажагининг пойдевори Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

🕔16:01, 21.05.2026 ✔218

Бугун экология оддий муҳокама мавзуси эмас, балки давлат сиёсатидаги энг муҳим йўналишлардан бирига айланди. Ўзбекистон Республикасида қабул қилинаётган стратегик ҳужжатлар буни яққол тасдиқлайди.

Батафсил
Ноқонуний кушхоналар:  хавф  ва салбий  оқибатлар

Ноқонуний кушхоналар: хавф ва салбий оқибатлар

🕔15:56, 21.05.2026 ✔215

Аҳолининг гўшт ва гўшт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш жараёни ҳисобланган ҳайвонларни сўйиш – нафақат озиқ-овқат хавфсизлиги, балки қатъий экологик назоратни талаб қиладиган мураккаб технологик занжирдир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Энди болаларимиз дори  Ичиб нобуд  бўлмайди...(ми?)

    Энди болаларимиз дори Ичиб нобуд бўлмайди...(ми?)

    Қалбаки дори сотаётганларга жазо кучайтириляпти

    ✔ 30    🕔 16:45, 04.06.2026
  • Экологик маданият –  мамлакат келажагининг  пойдевори  Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

    Экологик маданият – мамлакат келажагининг пойдевори Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

    Бугун экология оддий муҳокама мавзуси эмас, балки давлат сиёсатидаги энг муҳим йўналишлардан бирига айланди. Ўзбекистон Республикасида қабул қилинаётган стратегик ҳужжатлар буни яққол тасдиқлайди.

    ✔ 218    🕔 16:01, 21.05.2026
  • Ноқонуний кушхоналар:  хавф  ва салбий  оқибатлар

    Ноқонуний кушхоналар: хавф ва салбий оқибатлар

    Аҳолининг гўшт ва гўшт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш жараёни ҳисобланган ҳайвонларни сўйиш – нафақат озиқ-овқат хавфсизлиги, балки қатъий экологик назоратни талаб қиладиган мураккаб технологик занжирдир.

    ✔ 215    🕔 15:56, 21.05.2026
  • «Матонат  мадҳияси»

    «Матонат мадҳияси»

    Юртимиз узра 9 май – Хотира ва қадрлаш куни ­шукуҳи кўнгилларга чўғ солган­ ҳолда оламга илиқлик ­уруғларини сочиб кезиб юрибди.­ ­Шунга монанд агар сизнинг ҳам қалбин­гизга юқоридаги каби қайноқ чўғ тушган бўлса ҳамда муҳим санани муносиб кутиб олиш ва ўтмишдаги­ ­жасоратларни юракдан ҳис ­қилиш учун бир маскан ­излаётган ­бўлсангиз, мана сизга ҳақиқий зиёратгоҳ – ­ муҳташам Ғалаба боғи!

    ✔ 343    🕔 09:15, 08.05.2026
  • Амалиёт илмга асосланса  самара  беради

    Амалиёт илмга асосланса самара беради

    Замон шиддат билан илгариламоқда. Кечагина ахборотни газета саҳифалари ёки эфир орқали қабул қилган жамият бугун уни бир вақтнинг ўзида видео, аудио, инфографика ва турли рақамли платформалар орқали истеъмол қилмоқда. Ахборот майдони кенгайди, имкониятлар ортди. Аммо бу кенгайиш ўз-ўзидан янги бир масъулиятни, тезлик ортидан қувиш жараёнида ишончлиликни йўқотмасликни ҳам талаб қилади.

    ✔ 514    🕔 08:53, 23.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар