Табиат      Бош саҳифа

Табиатга етказилаётган заррача зарар Бунинг қанчалик улкан оқибати борлигини биламизми?

Болалигимизда онажоним табиатни асраш, уни авайлаш лозимлигини кўп уқтирарди. Уйда сув жўмракларини эҳтиётлаб бекитиб юрар, бизни ҳам сувни исроф қилмасликка чақирардилар. «Сувни ифлосламанг, исроф қилманг, уволи бор, гуноҳи бор», – дея кўп айтарди онам.

Табиатга етказилаётган  заррача зарар  Бунинг қанчалик улкан оқибати борлигини биламизми?

Ҳеч эсимдан чиқмайди. Болалар билан маҳалламиздаги «Эшон ёп»га кесак отиб ўйнаб юргандик. Онам ишдан келиб қолдилар. «Бу сувни кимдир ичади, кимдир рўзғорига ишлатади. Уни ифлос қилиш гуноҳ-ку, болаларим!», – дедилар куйиниб. «Онам ҳам қизиқ, катта ариқ бўлса, оқиб турган сув бўлса, нега буни катта муаммодек гапирадилар?!», – деб ўйладим ўзимча. Тўғриси, ўшанда бу гаплардан ғашим келганди.

Ҳозир бу воқеаларни эслаб, олдинги давр одамлари табиатга биздан кўра эҳтиёткорроқ, ҳуш­ёрроқ муомала қилганларини, шу боис ҳам ўша даврларда сувларимиз тоза, покиза бўлганини англайман. Ҳозирчи? Ўша «Эшон ёп»нинг айрим жойларини кўрсангиз, ичингиз ачийди. Ариқнинг кўп қисми чиқинди билан тўла. Одамлар дуч келган нарсани унга улоқтиришдан заррача бўлса ҳам ҳайиқмайдилар, виждонлари қийналмайди.

...Яқинда Элликқалъа туманидаги Сарибий қишлоғидаги бобомнинг уйига бордим. Уй яқинидаги катта ариқ ёнида отам ташвишли бир алфозда сувдан ниманидир олишга уринар, лекин ололмасди. Кўмаклашиб ариқдан катта қопни зўрға тортиб олдик. Ўлган қўйни қопга солиб сувга ташлашибди. Бу энди ўта кетган виждонсизлик. Чуқур қазиб, ўша ўлик қўйни бир амаллаб кўмдик. Лекин бу ишни қилган одам виждони олдида қандай жавоб бераркин?

Бошимизга келаётган турли балолар, табиий офатлар, коронавирусдай касалликлар ҳам табиатга нотўғри муносабатимиз оқибати эмасмикан? Иқлимнинг тез-тез ўзгариб туриши, иссиқ пайти салқин, салқин пайти ҳавонинг бирдан қизиб кетиши, озон туйнугининг торайиши... Буларнинг бари она табиатнинг одамзод тазйиқларига жавобидир, ким билади?

Ҳа, она табиат чиндан бизнинг онамиз, ҳаёт-мамотимиз. Атроф-муҳит, сувимиз тозалиги ҳавонинг таркибига чамбарчарс боғлиқ. Уни келгуси авлодларга фақат хатолар билан эмас, табиий софлигини сақлаган ҳолда етказиш ҳар бир инсоннинг бурчидир. Табиатга заррача зарар етказаётган чоғимизда бунинг нохуш оқибатлари қанчалик фожиали эканлигини эслашимизнинг ўзи кифоя.

 

Улуғбек МУХТОРОВ,

Ўзбекистон Экологик партияси

Тўрткўл туман кенгаши раиси




Ўхшаш мақолалар

 Табиатни асраш йўлида жиддий қарор:  камёб ҳайвонларни    овлаш тақиқланади

Табиатни асраш йўлида жиддий қарор: камёб ҳайвонларни овлаш тақиқланади

🕔13:30, 20.07.2026 ✔37

Табиат – инсонга мерос эмас, балки келажак авлодлардан олинган омонат. Шу боис биологик хилма-хилликни сақлаш, йўқолиб кетиш хавфи остида турган ҳайвонот турларини муҳофаза қилиш ҳар бир давлатнинг устувор вазифаларидан бири ҳисобланади.

Батафсил
Ўзбекистон Экологик партияси:  Пойтахт «яшил бекатлар»га  муҳтож

Ўзбекистон Экологик партияси: Пойтахт «яшил бекатлар»га муҳтож

🕔13:23, 20.07.2026 ✔36

Тошкент шаҳрида жамоат транспорти ҳаракатини яхшилаш, тирбандликларни камайтириш ва автобуслар ҳаракатини тезлаштириш мақсадида алоҳида BRT йўлак­ларининг ташкил этилгани муҳим ва ижобий қадам бўлди. Йўловчилар ҳам ушбу янгиликни илиқ кутиб олмоқда.

Батафсил
Сайёрамизда ҳаётни сақлаб қолишнинг  шарти битта

Сайёрамизда ҳаётни сақлаб қолишнинг шарти битта

🕔13:19, 20.07.2026 ✔31

Тонг нафаси ҳали тоза бўлган паллада дарахтлар орасидан эсаётган майин шамол инсон қалбига таскин беради. Қушларнинг сайраши, мусаффо осмон остидаги осойишталик – ҳаётнинг энг буюк неъматларидан.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  •  Табиатни асраш йўлида жиддий қарор:  камёб ҳайвонларни    овлаш тақиқланади

    Табиатни асраш йўлида жиддий қарор: камёб ҳайвонларни овлаш тақиқланади

    Табиат – инсонга мерос эмас, балки келажак авлодлардан олинган омонат. Шу боис биологик хилма-хилликни сақлаш, йўқолиб кетиш хавфи остида турган ҳайвонот турларини муҳофаза қилиш ҳар бир давлатнинг устувор вазифаларидан бири ҳисобланади.

    ✔ 37    🕔 13:30, 20.07.2026
  • Ўзбекистон Экологик партияси:  Пойтахт «яшил бекатлар»га  муҳтож

    Ўзбекистон Экологик партияси: Пойтахт «яшил бекатлар»га муҳтож

    Тошкент шаҳрида жамоат транспорти ҳаракатини яхшилаш, тирбандликларни камайтириш ва автобуслар ҳаракатини тезлаштириш мақсадида алоҳида BRT йўлак­ларининг ташкил этилгани муҳим ва ижобий қадам бўлди. Йўловчилар ҳам ушбу янгиликни илиқ кутиб олмоқда.

    ✔ 36    🕔 13:23, 20.07.2026
  • Сайёрамизда ҳаётни сақлаб қолишнинг  шарти битта

    Сайёрамизда ҳаётни сақлаб қолишнинг шарти битта

    Тонг нафаси ҳали тоза бўлган паллада дарахтлар орасидан эсаётган майин шамол инсон қалбига таскин беради. Қушларнинг сайраши, мусаффо осмон остидаги осойишталик – ҳаётнинг энг буюк неъматларидан.

    ✔ 31    🕔 13:19, 20.07.2026
  • Энди дарахтлар рухсатнома билан кўчирилади

    Энди дарахтлар рухсатнома билан кўчирилади

    Ўзбекистон шароитида экологик вазият барқарорлигини таъминлашда яшил ресурслар ўзига хос салмоқли ўринга эга. Шу боис давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахт ва буталардан фойдаланиш масаласига ҳуқуқий жиҳатдан кенг эътибор берилмоқда.

    ✔ 70    🕔 15:51, 09.07.2026
  • Каврак ифорига  омухта болалик

    Каврак ифорига омухта болалик

    Кўзларимни юмиб, хаёлан ортга – болалик йилларимга қайтаман. Сурхон воҳасининг қиру адирлари, тошдан тошга сакраб юрган қирғовуллар, шилдираб оқаётган зилол булоқлар. Ва улар орасида менга ҳамиша болалигимни эслатиб турадиган бир ҳид бор: кавракнинг ўзига хос ўткир ифори. Бу ҳид ҳозир ҳам хаёлларимда жонланганда, тоғ гулларининг иси билан аралашиб димоғимга урилади.

    ✔ 69    🕔 15:40, 09.07.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар