2017 йилгача Бухоро, Жиззах ва Самарқанд вилоятлари туманларидаги электр энергияси истеъмолчилари электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими билан таъминланади.
Бу ҳақда «Ўзбекэнерго» АЖ Миллий матбуот марказида ташкил қилган матбуот анжуманида ташкилотнинг «Энергосотиш» филиали директори ўринбосари Зафар КАРИМОВ маълум қилди.
Айтилишича, ушбу ҳудудлар бундай тизимга ўтишнинг дастлабки фазасидир. Кейинги босқичда Тошкент шаҳри ва вилояти, Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Сирдарё ҳамда Навоий вилоятлари 2018 йилга қадар, Фарғона, Андижон, Наманган, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари эса 2020 йил охирида ана шундай ҳисоблагичга ўтади. Мазкур лойиҳа қатор халқаро молиявий институтларнинг кредитлари эвазига амалга оширилади.
— Хабарингиз бор, мазкур тизим пойтахтимизнинг Бектемир туманида ишга туширилган, — дейди З.Каримов. — Айни пайтда унга 10,5 мингга яқин абонент уланган. Унга қадар туман электр тармоғи корхонасининг олти нафардан иборат электрмонтёри аҳолидан электр энергияси учун кунига 4,5 миллион сўмга яқин пул йиғарди. Янги ҳисоблагичлар ўрнатилгандан кейин эса бу рақам 12 миллионга етди. Тизимгача қарздорлар 6111 та эди. Бугун улар сони 1478 тани ташкил этади. Шунга кўра, аҳолининг дебитор қарзи 441 миллион сўмга камайди. Илгари қарздорлик сабаб кунига ўртача 80 истеъмолчи электр энергиясидан узиб қўйилган бўлса, ҳозир бу рақам 2400 тага етди.
Янги тизим туфайли электр энергиясини етказиб беришдаги технологик йўқотишлар ҳам 9,3 фоиздан 2 фоизга тушди. Энг муҳими, ушбу тизим электр энергиясидан мақсадли, оқилона фойдаланишга хизмат қилади.
Ўз мухбиримиз
Муносабат Бишкекдан янграган Ташаббуслар
🕔16:35, 04.09.2026
✔117
Куни кеча – 1 сентябрь куни Қирғизистон пойтахти Бишкекда бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг йиғилиши, шунингдек, «ШҲТ плюс» форматидаги учрашув жаҳон ҳамжамияти диққатини ўзига тортган муҳим воқеага айланди.
Батафсил
Давлат ва халқ: ишонч қаерда мустаҳкамланади?
🕔16:33, 04.09.2026
✔115
Мустақиллик бизга, энг аввало, ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш сингари буюк имкониятни берди.
Батафсил
Бунёдкорлик, янгиланиш ва инсон қадри юксалаётган буюк давр
🕔16:32, 04.09.2026
✔112
Ватанимиз мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланаётган шу кунларда мамлакатимизнинг қайси ҳудудига борманг, янгиланиш ва бунёдкорлик жараёнларига гувоҳ бўласиз.
Батафсил