Сайловолди ташвиқот тадбирларининг энг қизғин палласи бу – сайловчилар билан учрашувлардир. Сайловчилар билан юзма-юз мулоқот қилиш, партиядан кўрсатилган номзод ва унинг дастурини сайловчиларга муносиб тарзда тушунарли қилиб, савол-жавоб, суҳбат, мисоллар асносида тушунтириш, шу билан бирга, жойларда мавжуд масалалар юзасидан фикрлашиш муҳим аҳамиятга эга ҳисобланади.
Ўзбекистон Экологик партиясидан президентликка номзод сифатида кўрсатилган Нарзулло Обломуродов ва унинг ишончли вакиллари ҳам жойларда сайловчилар билан учрашувларни бошлаб юборишди.
Фарғона вилояти:
Бешариқ туманидаги сайлов ташвиқотида Экологик партия Фарғона вилоят кенгаши раиси Муҳаммадали Маҳмудов, ишончли вакил сифатида Шерзод Мустафоқулов ҳамда бошқа фаоллар, корхона ва муассасалар, нодавлат ташкилотлар, тиббиёт ва таълим соҳаси ходимлари, ОАВ вакиллари иштирок этишди.
Шерзод Мустафоқулов сайловчиларни президентликка номзоднинг таржимаи ҳоли ва сайловолди дастури билан қисқача таништирди.
Учрашувда номзоднинг сайловолди дастуридаги асосий йўналишлар ва уларнинг аҳамияти ҳақида туман кенгаши депутати Шижоатхон Луқмонова, Қўқон университети доценти, психолог Нигора Шомуродова ва бошқалар ўз муносабатлари, фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтишди.
– Ташкил топганига эндигина уч йил тўлаётганига қарамасдан партиямиз номзодининг Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида иштирок этиши муҳим воқеликдир, – деди Ш.Мустафоқулов. – Сиёсий майдонда соғлом рақобат ва кураш асносида, дастуримизнинг қанчалик долзарблигини тушунтирган ҳолда кўпчиликнинг овозига эга бўлиш мақсадидамиз. Шу билан бирга, номзоднинг сайловолди дастурида келтирилган халқаро аҳамиятга эга экологик муаммолар бу биргина мамлакатнинг эмас, умумбашарий муаммолардир. Шунинг учун ҳам номзоднинг сайловолди дастуридаги ҳар бир банд ўта муҳим масалаларга дахлдор ҳисобланади. Бу эса ҳеч биримизни бефарқ қолдирмаса керак, деб умид қиламиз.
Очиқ мулоқот тарзида ўтган тадбирларда номзоднинг ишончли вакиллари сайловчиларни қизиқтирган саволларга батафсил жавоб берди.
Тошкент вилояти:
Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманидаги Мусиқа ва санъат мактабида ҳам Ўзбекистон Экологик партиясидан президентликка номзод Нарзулло Обломуродовнинг Тошкент вилоятидаги ишончли вакили Носиржон Аминов сайловчилар билан учрашди.
Тарғибот гуруҳлари аъзолари билан бўлиб ўтган дастлабки мулоқотда сайловолди ташвиқот ишлари давомида эътибор қаратилиши лозим бўлган муҳим вазифалар хусусида сўз борди. Шундан сўнг, учрашув иштирокчилари номзоднинг таржимаи ҳоли ҳамда сайловолди дастури билан яқиндан таништириб ўтилди.
– Таъкидланганидек, еттита устувор йўналишдан иборат дастурда келгуси 5 йилда мамлакатимизни «яшил» иқтисодиётга ўтишини жадаллаштириш, қайта тикланувчи ва муқобил энергияни ривожлантириш ҳамда иқтисодиётнинг энергия самарадорлигини ошириш каби муҳим ва долзарб масалаларга ечим топишни ўз ичига олган, – деди номзоднинг ишончли вакили Носиржон Аминов. – Экологик хавфсизликни таъминлашга қаратилган давлат сиёсатини амалга ошириш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва аҳоли учун қулай яшаш шароитларини яратиш, иқлим ўзгаришларига мослашиш, Орол фожиаси оқибатларини юмшатиш ва Оролбўйи ҳудудини янада ривожлантириш номзод дастуридаги энг муҳим жиҳатлардан эканига эътиборингизни қаратмоқчиман. Ишонч билан айтаманки, дастурдаги ҳеч бир банд сиз сайловчиларни бефарқ қолдирмайди ва сайловда фаол иштирок этишингиз учун туртки бўлади.
Президентликка номзоднинг ишончли вакили билан тумандаги «Истиқлол» маҳалласида ҳам учрашув ўтказилди. Учрашувларда жорий йилнинг 24 октябрь куни ўтказиладиган муҳим сиёсий жараён – Президент сайловида барча юртдошларимизни фаол қатнашишга, Ўзбекистон Экологик партияси номзодини қўллаб-қувватлаган ҳолда унга овоз беришга чақирилди. Президентликка номзоднинг ишончли вакили билан учрашувлар вилоятнинг шаҳар ва туманларида давом этади.
Наманган вилояти:
Наманган вилоятида ҳам сайловолди тарғибот ишлари бошлаб юборилган бўлиб, Наманган давлат университетининг Экология кафедраси доценти, география фанлари номзоди Абдуғаффор Назаров номзоднинг ишончли вакили сифатида тасдиқланган. Бўлиб ўтган сайловолди учрашувларида вилоятнинг фаол ёшлари, турли соҳа вакиллари қатнашдилар ва Экопартия номзодининг сайловолди дастури билан батафсил таништирилди.
– Наманганнинг айнан экологик туризмни ривожлантиришда имкониятлари юқори. Қолаверса, бу ҳудуд бетакрор экотизимга эга. Айниқса, гулчилик ва боғдорчилик билан узоқ йиллардан бери шуғулланиб келаётган аҳоли вакиллари табиатга уйғун ҳолда яшаб келади, – дейди А.Назаров. – Ишончимиз комилки, Наманган аҳли ҳам президент сайловларида фаол иштирок этади ва экологик муаммоларга асло бефарқ бўлмайди. Буни бугунги учрашувдаги қизғин савол-жавоблар ҳам кўрсатиб турибди.
Сайловчилар билан ўтказиладиган сайловолди учрашувлари барча ҳудудларда давом этади.
Яшил келажак ва барқарор тараққиёт томон бошлаётган куч
🕔09:08, 08.09.2025
✔13
Бу йил мамлакатимиз мустақиллигининг ўттиз тўрт йиллигини кенг нишонлаяпмиз. Ўтган даврда, айниқса, сўнгги саккиз йилда бошланган ислоҳотлар ва уларнинг дастлабки натижаларини табиатнинг «регенерация» ҳодисасига менгзаш мумкин. Жамиятнинг барча соҳа ва қисмларигача қамраб олган бу янгиланишларга таъсир кўрсатган ана шу «куч» – Президент Шавкат Мирзиёев!
Батафсил
Ўзбекистон ШҲТда «яшил» оламни яратмоқда
🕔09:07, 08.09.2025
✔10
Хитойнинг Тяньцзинь шаҳрида бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлиси нафақат минтақа, балки бутун Евроосиё макони учун стратегик аҳамият касб этмоқда.
Батафсил
«Миллий истиқлолимизнинг энг буюк мақсади – инсонга эътибор»
🕔17:43, 29.08.2025
✔38
Истиқлол ҳар бир ватандошимизнинг нурли тақдири, фаровон ҳаёти ва баркамол келажагини таъмин этаётганига бугун барчамиз гувоҳ бўлиб турибмиз. Бунинг ортида тўғри танланган ва йўлга қўйилган сиёсий ирода ҳамда фидокорона меҳнатлар турибди.
Батафсил