Долзарб мавзу      Бош саҳифа

«Ақлли» қишлоқ хўжалиги тамойиллари қандай амалга оширилади?

Ўзбекистон Экологик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Нарзулло Обломуродовнинг сайловолди дастурида мамлакатимизнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга қаратилган устувор йўналишлар қаторида табиий ресурслар муҳофазасига ҳам алоҳида аҳамият берилган.

«Ақлли» қишлоқ  хўжалиги тамойиллари қандай амалга оширилади?

Жумладан, ер ва сув ресурслари аҳоли турмуш фаровонлиги, мамлакатимизнинг иқтисодий салоҳияти учун моддий неъматлар бўлиб, улардан ҳар қандай шароитда оқилона, унумли фойдаланишни ташкил этиш бугун ва келажак учун муҳим омил деб эътироф этилган.

Айтиш жоиз, бугунги кунда Ўзбекистондаги мавжуд 44 млн. ер майдонининг 10 фоизида суғорма деҳқончилик қилинади. Бироқ, мамлакат ушбу кўрсаткичларни бир неча баробар ошириш имкониятига эга. Хусусан, сув тежовчи технологияларни қўллаш орқали бугунги кунда дунёда вужудга келаётган озиқ овқат хавфсизлигини таъминлаш, мамлакат иқтисодиётини кўтариш имкониятларига эга. Энг асосийси бунда қишлоқ ҳудудларида яшовчи аҳолининг бандлиги тўлиқ таъминланади, уларнинг яшаш даражаси сифати оширилади.

Экопартиядан кўрсатилган номзод дастурида «Ер бизни боқади» тамойили асосида ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланишни таъминловчи устувор вазифалар белгиланган. Биринчи навбатда, ерни хусусий мулк сифатида бериш орқали ерга бўлган муносабат тубдан ўзгартирилади, ер бозор активи сифатида шакллантирилади. Ер ресурсларини муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш борасидаги ҳуқуқий база «ақлли» қишлоқ хўжалиги тамойиллари асосида такомиллаштирилади ҳамда «органик» қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг ҳуқуқий асослари яратилади. Кимёвий воситалар ва гени ўзгартирилган организмлардан фойдаланиш тартибга солинади.

Шунингдек, ерларни мелиоратив ҳолати яхшиланади, қишлоқ хўжалиги оборотидан чиққан ерларни қайта тиклаб, фойдаланишга киритиш бўйича аниқ чора-тадбирлар кўрилади. Атроф табиий муҳитни, бино ва иншоотларни ер қаъридан фойдаланиш билан боғлиқ ишларнинг зарарли таъсиридан муҳофаза қилиш таъминланади ҳамда ер ости бойликларидан ўзбошимчалик билан фойдаланишга барҳам берилади.

Инсон саломатлиги ва хавфсизлиги учун муҳим бўлган марказлашган ичимлик сув таъминоти ва канализация тизимларини яхшилаш бўйича дастурий вазифаларни амалга оширишда мамлакатнинг барча куч ва имкониятларини сафарбар этиш орқали аҳолининг ичимлик сув таъминоти 90 фоизга етказилади. Оқова сувларни тозалаш иншоотларининг самарадорлиги паст бўлган ҳудудларда оқова сувларни тозалаш иншоотларини модернизация қилиш ҳамда янгиларини қуриш чоралари кўрилади.

Хулоса қилиб айтганда, Нарзулло Обломуродов томонидан илгари сурилаётган илғор ва конс­труктив таклифлардан иборат сайловолди дастур жамиятдаги мавжуд ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳал этади ва ривож­ланган жамият барпо этишга замин яратади.

Моҳира ХОДЖАЕВА,

Олий Мажлис Қонунчилик

палатаси депутати,

Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси аъзоси




Ўхшаш мақолалар

Бизни маҳв этаётган  иллат

Бизни маҳв этаётган иллат

🕔13:22, 20.07.2026 ✔59

Куни кеча Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти мамлакатимиз ҳаёти, миллатимиз келажаги билан боғлиқ оғриқли бир маълумотни эълон қилди: Ўзбекис­тонда катта ёшли аҳолининг 64 фоизи ортиқча вазнга эга.

Батафсил
Озиқ-овқат  исрофи ортидаги инсонийлик инқирози

Озиқ-овқат исрофи ортидаги инсонийлик инқирози

🕔11:23, 30.06.2026 ✔297

Кундалик харидлар учун супремаркетга кириб тураман. У ердаги бир ҳолат, сифати ёмонлашган мевалар, сабзавотларнинг ходимлар томонидан чиқиндига ташланаётганига кўп марта гувоҳ бўлганман.

Батафсил
Энди болаларимиз дори  Ичиб нобуд  бўлмайди...(ми?)

Энди болаларимиз дори Ичиб нобуд бўлмайди...(ми?)

🕔16:45, 04.06.2026 ✔577

Қалбаки дори сотаётганларга жазо кучайтириляпти

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар