Туризм мамлакат иқтисодиётининг муҳим бўғини ҳисобланади. Айниқса, ички туризм ва экотуризм бугун кўплаб мамлакатларда асосий даромад манбаларидан бирига айланиб улгурган.
Ўзбекистон ҳам ўзининг бой тарихий мероси ва гўзал табиатига, туристик-рекреацион салоҳиятга бой, улкан экотуристик имкониятларга эга. Шу боис бугун экотуризмни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги томонидан ўтказилган илмий-амалий семинар ҳам Ўзбекистоннинг туристик-рекреацион салоҳияти ва экотуризмни ривожлантириш имкониятларига бағишланди.
Семинарда Ўзбекистон Экотуризм жамияти раиси, ЎзМУ «Табиий география» кафедраси доценти Нигора Шамуратова, Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти катта ўқитувчиси, география фанлари бўйича фалсафа доктори Шаҳноза Шомуродова ҳамда туризм йўналишида илмий изланиш олиб бораётган ёш тадқиқотчилардан Aдҳамжон Мамадиёров ўз маърузалари билан иштирок этишди.
– Кўпгина мутахассис ва тадқиқотчиларнинг илмий тажриба ва хулосалари шуни кўрсатмоқдаки, экотуризм туризмнинг янги ва ёш йўналиши бўлишига қарамасдан, оммалашуви бошқа туристик йўналишларга нисбатан 2-3 баробар жадал кечмоқда, – дейди Нигора Шамуратова. – Бугунги кунда экотуризмнинг ривожланиш йўналишлари ва истиқболлари табиат қонуниятлари ва геотизимлар барқарорлиги билан боғлиқ ҳолда шаклланмоқда.
Дарҳақиқат, сўнгги йилларда мамлакатимизда туризмнинг ушбу йўналишида ҳам жадал ишлар амалга оширилмоқда. Буни Тошкент вилоятида «Чорвоқ», Жиззах вилоятида «Зомин» туристик-рекреацион зоналари ташкил этилгани ва у ердаги шарт-шароитнинг кун сайин яхшиланиб, сайёҳлар ҳамда маҳаллий аҳоли вакилларини ўзига жалб қилаётганидан ҳам кўриш мумкин. Бироқ бу соҳа барқарор ривожланаётганини англатмайди, муаммолар ҳам йўқ эмас.
Семинарда экотуризмни янада ривожлантириш, хусусан, «Чорвоқ», «Зомин» туристик-рекреацион зоналарини янада яхшилаш ва бу орқали аҳоли бандлигини таъминлашнинг муҳим йўналишлари муҳокама этилди.
Шаҳзод ИБРAГИМОВ,
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ходими
Бекобод: транспорт ва саноат тараққиётида янги босқич
🕔13:29, 20.07.2026
✔39
Президентимизнинг Тошкент вилояти Бекобод шаҳрига амалга оширган ташрифи стратегик аҳамиятга эга воқелик сифатида муҳрланди. Ушбу ташриф чоғида нафақат ҳудуддаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши кўздан кечирилди, балки транспорт инфратузилмаси, саноат салоҳиятини янада юксалтиришга хизмат қиладиган икки муҳим лойиҳага старт берилди.
Батафсил
«Қанча дарахт яшаб қолди?» деган савол муҳимроқ...»
🕔13:28, 20.07.2026
✔38
Абдушукур ҲАМЗАЕВ:
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари, партия Марказий Кенгаши раиси Абдушукур Ҳамзаев яқинда дарахтлар, яшил майдонларнинг аҳамияти хусусида муносабат билдирар экан, бир жиҳатга алоҳида тўхталиб ўтди. Иқлим ўзгариши оқибатида дунёнинг кўп қисмида аномал жазирама авж олаётган паллада бу жуда долзарб ҳисобланади:
Батафсил
Ўзбекистон футболчилари – экологик маданияти юксак эканини намоён этмоқда
🕔11:22, 30.06.2026
✔95
Шу кунларда футбол бўйича Жаҳон чемпионатида Ватанимиз шарафини ҳимоя қилаётган миллий терма жамоамиз футболчиларининг биргина ҳаракати бизни чин дилдан тўлқинлантириб юборди.
Батафсил