Долзарб мавзу      Бош саҳифа

Қушларга хавф солаётган маҳсулот

Бир кунда ер юзида чиқадиган пластик чиқиндилар юз минг тонналаб, қайта ишланадиган қисми эса жуда оз. Аслида пластик маҳсулотлар ишлаб чиқарилиши глобал миқёсда табиатга ва айниқса ҳайвонот дунёсига зарар етказади. Нафақат ердаги жонзотлар, ҳатто осмон эгалари бўлган қушлар ҳам пластмасса сабаб қирилиб кетиш хавфи остида.

Қушларга хавф солаётган маҳсулот

Масалан, Австралияда ҳар йили деярли 3 миллион тонна пластмасса ишлаб чиқарилади, шундан атиги 12 фоизи қайта ишланади. Хўш, буларнинг барчаси қушларга қандай таъсир қилади? Пластмассадан қанча қуш ўлишини биласизми?

Денгиз қушларининг пластмасса туфайли нобуд бўлиши ҳозирда йилига 1 миллиондан ортган. 1960 йилда ўрганилган денгиз қушларининг 5 фоизидан камроғининг ошқозонида пластмасса борлиги аниқланган, аммо 1980 йилда бу рақам 80 фоизга кўтарилган. Ушбу ўрганишлар ва замонавий тадқиқотларга асос­ланиб, 2050 йилга келиб барча денгиз қушларининг 99 фоизи пластмассани истеъмол қилиши ва бу уларни ҳалокатга етаклаши мумкинлиги айтилмоқда.

Шу ўринда «Нега қушлар пластмасса ейди? Бошқа нарса йўқми?» дейдиганлар топилади. Ҳақиқатдан ҳам бунинг сабаби нимада?

Пластмассахўр қушлар Аслида денгиз қушлари пластмассани ютишининг бир нечта сабаблари бор.

Биринчидан, бу овқатга ўхшайди ва қушлар Океанда сузаётган пластмассанинг майда зарраларини ўлжа деб ўйлаб еб қўйишади.

Иккинчидан, пластмасса худди овқат сингари ҳид тарқатади. Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, бу денгиз қушларининг овқат излашда ўзига тортадиган табиий ҳидга ўхшайди. Натижада қуш уни истеъмол қилади.

Учинчидан, пластмасса сув юзасида сузади. Пластик массасининг енгиллиги муаммонинг асосий қисмидир. Мисол учун, албатрос турлари сув юзасидаги ҳаракатланишни сезади ва уни озиқа деб ўйлаб дарров ютиб юборади.

Пластик истеъмол қилган баъзи қушлар тезда ўлади. Бунга пластик бўлак­ларининг ўткир қирраси қушнинг ички органларини кесиши сабаб бўлади, деб айтмоқда олимлар.

Бошқалар очликдан ўлиши мумкин, чунки улар ўзларини пластмасса еб, тўқдек ҳис қилади, лекин озиқавий фойда кўрмайди. Натижада ҳақиқий очлик уларни кучдан қолишга ва ўлимга олиб келади.

Қушлар пластмассани истеъмол қилганда уни қоплайдиган кимёвий моддаларнинг токсик таъсирига тушади. Айниқса ов қилиш учун кетган нар ёки мода қушлар, одатда, овқат деб ўйлаб пластмасса билан қайтади ва уни жўжаларига беришади. Полапонларнинг ошқозонлари пластмассанинг таъсирига дош бера олмайди ва кўпчилиги ўлади.

Денгиз муҳитида ҳар йили ўн минглаб китлар, қушлар ва тошбақалар пластик чиқиндилар сабаб ҳалок бўлади. Пластик сумкаларни истеъмол қилган жонивор уни ҳазм қилолмайди ва бу чиқинди ичакда қотиб қолади. Ҳайвонларнинг ичидаги пластмасса овқат ҳазм бўлиш жараёнига тўсқинлик қилади ва бу ўта оғриқли ўлимга олиб келади.

Ишлаб чиқариш тақиқланди

Хитойда 2020 йилнинг сўнгидан бир марталик фойдаланиладиган пластик маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва сотиш тақиқланди. Бу ҳақда Хитой экология вазирлиги тақдим этган маълумотга кўра, 2020 йилнинг ўзидаёқ кимёвий зарраларга эга пластик идишлардан фойдаланишга тақиқ ўрнатилган. Бундай маҳсулотларни сотиш 2022 йилга келиб батамом тўхтатилади. Шунингдек, ушбу чекловлар юпқа пластик қоплар ва қиш­лоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун ишлатиладиган плёнкаларга, шу билан бирга, мамлакатга пластик чиқиндиларни импорт қилишга ҳам татбиқ этилади.

Расмий маълумотларга кўра, ушбу дастур беш йиликка мўлжалланган бўлиб, унга босқичма-босқич ўтилади.

2019 йилда қабул қилинган тегишли қонунга кўра, Европа Иттифоқи давлатларида ҳам бундай маҳсулотларни бозордан олиб ташлаш ҳамда 2021 йил июлга қадар уларни ишлаб чиқаришни тўхтатиш керак эди. Ҳозир 12 ой ичида мавжуд захираларни сотишга рухсат берилган, аммо шундан кейин тақиқ тўлиқ кучга киради.

Европа парламентининг белгиялик аъзоси Фредерик Рис қонун барча пластик идишларга, хусусан бунга пластик ликопчалар, пичоқлар, санчқилар ҳам киришини айтган. Ҳаво шари тутқичлари, пахтақанд таёқчалари ва кофе аралаштиргичларни ишлаб чиқариш ҳам тақиқланади.

Маълумки денгиз ва океанларни ифлослантирадиган чиқиндиларнинг 80 фоиздан ортиғи пластикдан иборат. Чунки плас­тикдан тайёрланган маҳсулотлар кўпинча фақат бир марта ишлатилади ва ташлаб юборилади. Қайта фойдаланиш мумкин бўлган маҳсулотларга қараганда улар денгизларга тўкилиш эҳтимоли кўпроқ. Денгизларда, океанларда ва пляжларда тўпланган пластик чиқиндилар денгиз ҳаёти ва инсон саломатлиги учун ҳам катта хавф солади.

Инсонга таъсири

Олимларнинг фикрича, пластик идишлар инсонда онкологик касалликларни келтириб чиқаради. Бу борада АҚШлик мутахассислар бир қанча тадқиқотлар олиб борган. Натижада пластик идишларга сув солинганида ёки у иситилганда ундан инсон саломатлигига салбий таъсир кўрсатувчи кўплаб элементлар ажралиб чиқиши маълум бўлган. Уни истеъмол қилган инсон организмига ўрнашиб, онкологик касалликлар ривожланишига сабаб бўлади. Олимларнинг фикрига кўра, саломатликка нафақат пластик идишлар, балки пластик ром, мебелнинг плас­тикдан ишланган қисмлари ҳам салбий таъсир кўрсатади.

Пластикни парчалаш мумкин

Тулуза университети олимлари полиэтилентерефталата (ПEТ) – пластик идишлар ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган плас­тикнинг 90 фоизини парчалайдиган ферментни синтез қилди. Янги тадқиқот «Натуре» журналида чоп этилган. Қайд этилишича, бугунги кунда ПEТ-пластикнинг атиги 30 фоизи қайта ишланади. Мавжуд усуллар сифати паст янги материал беради – у қайта ишлаш давомида мустаҳкамлигини йўқотади, шу сабабли ундан чекланган равишда фойдаланилади.

ПEТ – пластикни парчалай оладиган 100 минг хил ферментни синовдан ўтказган олимлар, барглар ўғитидан тайёрланадиган кутинза номли фермент буни қолганларига қараганда бир неча баравар самаралироқ амалга оширишини аниқлаган. Оптималлаштирилган кутинза 10 соат давомида бир тонна ПEТ-плас­тикнинг 90 фоизини парчалаган. Қайта ишланган пластикдан тайёрланган идишлар сифати эса оригинал партиясидан фарқ қилмаган. Бир тонна пластмассани қайта ишлаш учун зарур бўлган ферментнинг нархи бирламчи пластмасса нархининг атиги 4 фоизини ташкил этган.

Агарда пластмасса чиқиндиларининг ҳайвонот ва қушлар оламига хавфини ҳисобга олсак уни парчалаш ва қайта ишлашнинг замонавий усулини тадқиқ этиш энг тўғри йўл эканига амин бўламиз.

 

Ноилахон АҲАДОВА,

«Оила ва табиат» мухбири




Ўхшаш мақолалар

Энди болаларимиз дори  Ичиб нобуд  бўлмайди...(ми?)

Энди болаларимиз дори Ичиб нобуд бўлмайди...(ми?)

🕔16:45, 04.06.2026 ✔30

Қалбаки дори сотаётганларга жазо кучайтириляпти

Батафсил
Экологик маданият –  мамлакат келажагининг  пойдевори  Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

Экологик маданият – мамлакат келажагининг пойдевори Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

🕔16:01, 21.05.2026 ✔218

Бугун экология оддий муҳокама мавзуси эмас, балки давлат сиёсатидаги энг муҳим йўналишлардан бирига айланди. Ўзбекистон Республикасида қабул қилинаётган стратегик ҳужжатлар буни яққол тасдиқлайди.

Батафсил
Ноқонуний кушхоналар:  хавф  ва салбий  оқибатлар

Ноқонуний кушхоналар: хавф ва салбий оқибатлар

🕔15:56, 21.05.2026 ✔215

Аҳолининг гўшт ва гўшт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш жараёни ҳисобланган ҳайвонларни сўйиш – нафақат озиқ-овқат хавфсизлиги, балки қатъий экологик назоратни талаб қиладиган мураккаб технологик занжирдир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Энди болаларимиз дори  Ичиб нобуд  бўлмайди...(ми?)

    Энди болаларимиз дори Ичиб нобуд бўлмайди...(ми?)

    Қалбаки дори сотаётганларга жазо кучайтириляпти

    ✔ 30    🕔 16:45, 04.06.2026
  • Экологик маданият –  мамлакат келажагининг  пойдевори  Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

    Экологик маданият – мамлакат келажагининг пойдевори Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

    Бугун экология оддий муҳокама мавзуси эмас, балки давлат сиёсатидаги энг муҳим йўналишлардан бирига айланди. Ўзбекистон Республикасида қабул қилинаётган стратегик ҳужжатлар буни яққол тасдиқлайди.

    ✔ 218    🕔 16:01, 21.05.2026
  • Ноқонуний кушхоналар:  хавф  ва салбий  оқибатлар

    Ноқонуний кушхоналар: хавф ва салбий оқибатлар

    Аҳолининг гўшт ва гўшт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш жараёни ҳисобланган ҳайвонларни сўйиш – нафақат озиқ-овқат хавфсизлиги, балки қатъий экологик назоратни талаб қиладиган мураккаб технологик занжирдир.

    ✔ 215    🕔 15:56, 21.05.2026
  • «Матонат  мадҳияси»

    «Матонат мадҳияси»

    Юртимиз узра 9 май – Хотира ва қадрлаш куни ­шукуҳи кўнгилларга чўғ солган­ ҳолда оламга илиқлик ­уруғларини сочиб кезиб юрибди.­ ­Шунга монанд агар сизнинг ҳам қалбин­гизга юқоридаги каби қайноқ чўғ тушган бўлса ҳамда муҳим санани муносиб кутиб олиш ва ўтмишдаги­ ­жасоратларни юракдан ҳис ­қилиш учун бир маскан ­излаётган ­бўлсангиз, мана сизга ҳақиқий зиёратгоҳ – ­ муҳташам Ғалаба боғи!

    ✔ 343    🕔 09:15, 08.05.2026
  • Амалиёт илмга асосланса  самара  беради

    Амалиёт илмга асосланса самара беради

    Замон шиддат билан илгариламоқда. Кечагина ахборотни газета саҳифалари ёки эфир орқали қабул қилган жамият бугун уни бир вақтнинг ўзида видео, аудио, инфографика ва турли рақамли платформалар орқали истеъмол қилмоқда. Ахборот майдони кенгайди, имкониятлар ортди. Аммо бу кенгайиш ўз-ўзидан янги бир масъулиятни, тезлик ортидан қувиш жараёнида ишончлиликни йўқотмасликни ҳам талаб қилади.

    ✔ 514    🕔 08:53, 23.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар