Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Экологик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Нарзулло Обломуродов иштирокида сайловга тайёргарлик жараёнлари, амалга оширилган ҳамда сайловнинг дастлабки натижаларига бағишланган брифинг ташкил этилди.
Сўнгги беш йилда мамлакатимизда кенг миқёсдаги демократик ўзгаришлар амалга оширилди. Жамиятимизда очиқлик сиёсати ва сўз эркинлиги изчил таъминланаётгани, айниқса, оммавий ахборот воситаларининг роли ва аҳамияти тобора ошиб бораётгани сайлов жараёнида номзодлар ўртасида эркин рақобат муҳитини таъминлади. Буларнинг барчаси мамлакатимиз миллий сайлов қонунчилигини изчил такомиллаштириш ҳамда сайловларни ўтказиш амалиёти сифат жиҳатидан янги поғонага кўтарилгани ифодасидир.
Шуни алоҳида қайд этиш зарурки, сайлов кампанияси давомида тарғибот-ташвиқот ишлари учун барча номзодларга демократик ва тенглик тамойиллари асосида бир хил шароит яратиб берилди. Жумладан, Экологик партиядан кўрсатилган номзодни жамоатчиликка таништириш, сайловолди дастурини ёритиш учун сайлов қонунчилигига асосланган бепул эфир вақти ҳамда матбуот нашрларидан бепул саҳифалар ажратилди.
Президентликка номзод Нарзулло Обломуродов сайловнинг дастлабки натижаларини халқимиз хоҳиш иродаси ҳамда танлови сифатида ҳурмат қилишини ва бу натижаларни тўлиғича тан олишини таъкидлади.
«Фурсатдан фойдаланиб, сайловчиларнинг 80,1 фоиз овози билан Ўзбекистон Республикаси Президенти юксак лавозимига сайланган Ўзбекистон тадбиркорлари ва ишбилармонлари ҳаракати – Либерал-демократик партиясидан номзод ҳурматли Шавкат Миромонович Мирзиёевни ўзим ва партиядошларим номидан чин дилдан табриклайман.
Биз келгусида сайланган Президентнинг барча ғоя ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаган ҳолда жонажон Ўзбекистонимиз тараққиёти ва халқимизнинг порлоқ келажаги йўлида бор куч ва ғайратимизни аямасдан меҳнат қилишимизни билдираман», деди Нарзулло Обломуродов
Овоз бериш жараёнида бирор қонун бузилиши ҳолатлари кузатилмагани, барча сайлов участкаларида партиянинг кузатувчилари ва ишончли вакиллари фаолият олиб борганини қайд этди.
Ўзбекистон Экологик
партияси Ахборот хизмати
Муносабат Бишкекдан янграган Ташаббуслар
🕔16:35, 04.09.2026
✔115
Куни кеча – 1 сентябрь куни Қирғизистон пойтахти Бишкекда бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг йиғилиши, шунингдек, «ШҲТ плюс» форматидаги учрашув жаҳон ҳамжамияти диққатини ўзига тортган муҳим воқеага айланди.
Батафсил
Давлат ва халқ: ишонч қаерда мустаҳкамланади?
🕔16:33, 04.09.2026
✔113
Мустақиллик бизга, энг аввало, ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш сингари буюк имкониятни берди.
Батафсил
Бунёдкорлик, янгиланиш ва инсон қадри юксалаётган буюк давр
🕔16:32, 04.09.2026
✔109
Ватанимиз мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланаётган шу кунларда мамлакатимизнинг қайси ҳудудига борманг, янгиланиш ва бунёдкорлик жараёнларига гувоҳ бўласиз.
Батафсил