Кичик ва микро гидроэлектр станциялари тармоғи ривожлантирилади
Куни кеча Президентимизнинг «Мамлакатда кичик ва микро гидроэлектр станциялари тармоғини ривожлантиришнинг навбатдаги чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
БатафсилМактабларда бизга табиатда сувнинг айланиши ҳақида қисқача сўзлаб беришади. Сув бир ҳолатдан иккинчисига ўтиб, кўплаб жараёнларни ҳаракатга келтирар экан – у ҳақиқий табиий «абадий дивигател»дир. Ушбу узлуксиз ҳаракат ҳаёт ва ривожланиш учун қувват беради.
Сув ер усти ва ичида доимий ҳаракатда бўлади. Ушбу цикл миллиардлаб йиллар давомида қайта-қайта такрорланади. Ердаги мавжуд ҳаёт унга ва сувни ҳаракатга келтирувчи қуёшга боғлиқдир.
Сув айланишининг на боши ва на охири бор. Лекин у океанларда бошланиб, қайта-қайта такрорланиб, ўша ернинг ўзида тугайди, деб ҳисоблашади. Сув айланишини бошқарувчи қуёш океанлар, денгизлар, чучук сувли кўллар ва дарёларда сувни иситади. Унинг бир қисми буғланиб кетади. Шунингдек, ердаги намлик ҳам буғланади.
Буғланган сувнинг кичик қисми атмосферада қолади ва юқори нуқталар – музликларга тушади. Кўтарилган ҳаво оқимлари буғни атмосферага олиб чиқади, у ерда салқин оқимлар ушбу массани булутларга айлантиради. Булутлар ер шари бўйлаб ҳаракатланади, бир-бири билан тўқнашиб, кўпаяди, сўнгра осмондан ёғин сифатида ерга тушади.
Баъзи ёғинларни музликларда тўпланиши мумкин бўлган қор сифатида кузатамиз. Иссиқроқ жойларда қор баҳор келиши билан эрийди ва дарёларга тушиб табиатдаги сув айланишида янги йўлни бошлайди. Сувнинг катта қисми ерга сингиб кетади ва фақат озгина қисмигина ер тубига чуқур сингиб боради ва узоқ вақт мобайнида улкан миқдордаги тоза сувни сақлайдиган қатламларни тўлдиради.
Ер юзига яқин субстратлардаги сувларнинг бир қисми ер ости сувлари тариқасида ер устки сув қатламларига қайтиши мумкин. Ер ости сувлари сингари вақт ўтиши билан шу сув яна океанга қайтиш учун айланиш циклини қайта давом эттиради.
Сув қандай ўлчанади?
Куб метр, кубометр, яна литр ва тоннада. Метрик тизим бўйича бир литр сув 1 килограммга тенг, 1000 литр сув эса 1 тоннага. Литрни килограммга айлантираётганда бироз хатоликлар бўлиши табиий, сувнинг вазнини оширувчи турли аралашмалар бунга ўз таъсирини кўрсатади.
«Сув йўли» китобидан
Куни кеча Президентимизнинг «Мамлакатда кичик ва микро гидроэлектр станциялари тармоғини ривожлантиришнинг навбатдаги чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
Батафсил2026 йилнинг биринчи ярим йиллигида Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси, унинг ҳудудий бўлинмалари ва тизим ташкилотларига жисмоний ҳамда юридик шахслардан 28 минг 168 та мурожаат келиб тушди.
БатафсилМустақиллик мамлакатимиз тарихидаги улуғ сана бўлиб, истиқлол йилларида қўлга киритилган улкан ютуқларни сарҳисоб қилиш, халқимизни бунёдкорлик ғоялари атрофида янада жипслаштириш ва келажак тараққиётининг устувор йўналишларини белгилашда муҳим аҳамият касб этади.
Батафсил