Экоолам      Бош саҳифа

Қоғозни тежаб ишлатинг!

Ҳаммамиз кун давомида тахлам-тахлам қоғоз ишлатамиз. Аммо ҳеч ўйлаб кўрганмизми, бир вароқ қоғозни чиқитга чиқариш табиат учун қанча йўқотишга айланмоқда?

Қоғозни тежаб ишлатинг!

Ишхона қоғози, сурат қоғози, қадоқлаш қоғози, қўл артиш қоғози ва ҳоказо. Статистик маълумотларга кўра, биргина Россиянинг ўзида офис ва корхоналарни қоғоз билан таъминлаш учун йилига 768 миллион дона дарахт кесилар экан.

Жаҳон ёввойи табиат жамғармасининг билдиришича, дунёда сотилаётган ёғоч хомаш­ё­сининг 40 фоизи ана шу – юқорида саналган товарларни ишлаб чиқаришга йўналтирилмоқда.

Аслида бугунги техника тараққиёти замонида у қадар кўп қоғоз ишлатишга ҳожат йўқ. Масалан, варақа тарқатгандан кўра QR-код ёки каталоглардан фойдаланиш ҳам ишни енгиллаштиради, ҳам катта ҳажмда қоғоз тежалишига олиб келади. Блокнотларга битмас-туганмас (пировардида умуман фойдаланилмайдиган) қайдларни киритавериш ҳам ҳозирги кунга тўғри келадиган иш эмас.

Қайдларни тўғридан-тўғри телефон ё ноутбукка киритиш уларни тартиб билан сақлаш, керакли маълумотни излаганда, қоғоз титмасдан осонгина топиш имконини беради. Ҳозирги кунда кўплаб илғор компаниялар, пешқадам ҳукуматлар ҳатто электрон имзо ҳам жорий этмоқда. Улар битта қоғозни имзолаш учун атай идорага бориб ўтирмайди, қоғоз ва қаламни исроф қилмайди, керакли ҳужжатга масофадан туриб қўл қўяди.

Буларнинг барчаси сайёрамизнинг ресурсларини тежашга, атроф-муҳит мусаффолигини сақлашга хизмат қилади. Айни пайтда ҳаётни анча енгиллаштиради ҳам.

Мутахассислар 1 тонна қоғозни ишлатишдан воз кечиш орқали 17 та дарахт, 26 минг литр сув, 4 минг кВт электр энергияси ва 240 литр ёқилғини тежаб қолиш мумкинлигини ҳисоблаб чиқди. Уларнинг хулосаси жуда жўн: қоғоз тежаш экологик нуқтаи назардан фойдали, ижтимоий жиҳатдан муҳим ва иқтисодий жиҳатдан манфаатлидир. Ҳар ким шахсий тежамкорлик йўлига ўтса ва атроф муҳит учун қайғура бош­ласа, миллион-миллион дарахт, сув, ёқилғи ва энг муҳими, вақт тежалар экан.




Ўхшаш мақолалар

Президент ташаббуслари яшил тараққиёт ва иқтисодий интеграцияда    янги босқични  бошламоқда

Президент ташаббуслари яшил тараққиёт ва иқтисодий интеграцияда янги босқични бошламоқда

🕔17:05, 04.06.2026 ✔21

Бугунги кунда жаҳон иқтисодиёти чуқур трансформация босқичини бошдан кечирмоқда. Геосиёсий ўзгариш­лар, таъминот занжирларидаги узилишлар, рақамли технологиялар ва сунъий интеллектнинг жадал ривож­ланиши давлатлар олдига мутлақо янги вазифаларни қўймоқда.

Батафсил
Eco Expo Central Asia 2026:  Экологик ғоялар  инвестицияга  айланмоқда

Eco Expo Central Asia 2026: Экологик ғоялар инвестицияга айланмоқда

🕔17:00, 04.06.2026 ✔24

Самарқанд яна бир халқаро мулоқот майдонига айланди. «Silk Road Samarkand» мажмуасида ўз ишини бошлаган «Eco Expo Central Asia 2026» халқаро экологик кўргазмаси нафақат экологлар ва инвесторларни, балки минтақанинг барқарор ривожланиш истиқболларига бефарқ бўлмаган минглаб мутахассисларни бир жойга жамлади.

Батафсил
Экология, тадбиркорлик ва аҳоли манфаатлари

Экология, тадбиркорлик ва аҳоли манфаатлари

🕔16:50, 04.06.2026 ✔20

Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг асл мазмун-моҳияти чекка ҳудудлар, айниқса, маҳаллалар ҳаётида яққол бўй кўрсатмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар