БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти ҳамда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан тақдим этилган маълумотларга кўра, ҳозирги вақтда дунёда 840 миллион нафардан ортиқ киши тўйиб овқатланиш имкониятига эга эмас.
Маълумки, сўнгги йилларда мамлакатимизда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш давлат сиёсати даражасига олиб чиқилди. Натижада, ушбу соҳанинг ташкилий-хуқуқий асослари умуммиллий хавфсизлик принциплари ва халқаро нормалар асосида қайта шакллантирилди, мазкур йўналишда олиб борилаётган ишларни тизимли ташкил этиш мақсадида давлат дастурлари қабул қилинди. Хусусан, Ўзбекистон Республикасининг «Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида»ги ҳамда «Озиқ-овқат маҳсулотининг сифати ва хавфсизлиги тўғрисида»ги қонунлари орқали аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги соҳасидаги муносабатларни, шунингдек, аҳолининг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашни давлат томонидан тартибга солиш ва назорат қилишнинг хуқуқий асослари белгилаб берилди.
Айни пайтда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ушбу йўналишдаги ишларнинг ташкилий асосларини мустаҳкамлашда ваколатли давлат органи этиб белгиланган бўлиб, озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати ва хавфсизлигини таъминлаш унинг асосий вазифалардан бири ҳисобланади.
2021 йилнинг тўққиз ойи давомида ҳудудлардаги 28 та лаборатория томонидан озиқ-овқат маҳсулотларига 20 334 та (шундан 15 925 та импорт маҳсулотлари) санитария-эпидемиологик хулоса расмийлаштирилиб, улар санитария талабларига мос келмаганлиги сабабли истеъмолга яроқсиз деб топилган ва белгиланган тартибда йўқ қилинган.
Бироқ бу соҳада анчагина ишлар амалга оширилган бўлсада, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш борасидаги фаолиятни тартибга солишда бир қатор муаммолар ҳам мавжуд. Жумладан, ўтган давр мобайнида жойларда санитария-гигиена соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар сони кескин кўпайган. Масалан, жорий йилнинг тўққиз ойи давомида ушбу соҳадаги хуқуқбузарлик сабабли 7 323 нафар мансабдор шахсга нисбатан маъмурий жарима қўлланилган бўлса, 55 та овқатдан заҳарланиш ҳолатлари қайд этилган. Натижада, жами 218 нафар фуқаро жабрланган, улардан 9 нафари вафот этган.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан ҳудудларда ўтказилган ўрганишлар жараёнида ижтимоий соҳа объектлари, овқатланиш шохобчалари ҳамда деҳқон бозорларида аҳолининг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш борасида санитария-гигиена талабларига риоя этилмаслик ҳолатлари мавжудлиги маълум бўлди.
Қолаверса, умумтаълим мактаблари ва мактабгача таълим ташкилотларида озиқ-овқат маҳсулотининг сифати ва хавфсизлигини назорат қилиш, ўқувчилар ва боғча ёшидаги болаларни ёшига доир физиологик эҳтиёжларига мувофиқ бўлган рационал ва мутаносиб озиқ-овқат билан таъминлаш борасидаги ишлар ҳам қониқарли даражада эмаслиги ачинарли. Хусусан, таълим ташкилотларини табиий озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш, болаларнинг ёшига доир физиологик эҳтиёжларига мувофиқ бўлган озиқ-овқат билан таъминлашда мавжуд норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя қилиниши, шунингдек, бино ва хоналарнинг санитария талабларига жавоб бериши устидан қатъий, самара берадиган назорат ўрнатилмаган.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлисида Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг ташаббуси билан Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи Б. Юсупалиевга «Мамлакатимизда аҳолини сифатли ва хавфсиз озиқ-овқат маҳсулоти билан таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида»ги Қонунчилик палатасининг парламент сўровини юбориш ҳақида қарор қабул қилинди. Ўйлаймизки, юқорида санаб ўтилган муаммоларга жиддий эътибор қаратилиб, уларни бартараф этишда тезкор чора-тадбирлар ишлаб чиқилади.
Тошкент – Самарқанд янги автомобиль йўли қурилишига старт берилди
🕔15:23, 23.07.2026
✔11
Ўзбекистон тарихидаги илк «яшил» ва инновацион йўл
Президент Шавкат Мирзиёев 22 июль куни Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманига ташриф буюриб, Тошкент – Самарқанд йўналишидаги пуллик муқобил автомобиль йўли қурилишига тамал тоши қўйди.
Батафсил
Экология кодекси: Келажак авлод олдидаги масъулиятимизнинг ҳуқуқий асоси зарур
🕔13:31, 20.07.2026
✔70
Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Экология кодекси лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилган. Зотан, бугун мамлакатимизда экологик барқарорликни таъминлаш, атроф-муҳитни асраш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш давлат сиёсатининг устувор йўналишига айланган. Шу боис, янги кодекс лойиҳаси жамиятимизда қизғин муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
Батафсил
2030 йилгача асосий мақсад: Чўлланишга қарши курашиш ва «яшил шаҳар» бунёд этиш Ушбу масала Президент ҳузурида муҳокама этилди
🕔15:58, 09.07.2026
✔195
Куни кеча Президент Шавкат Мирзиёев чўлланишга қарши курашиш ва чўл иқтисодиётини ривожлантириш, шунингдек, шаҳарларда «яшил шаҳар» тамойилларини жорий этиш юзасидан таклифлар тақдимоти билан танишди.
Батафсил