9 ноябрь куни БМТ доиравий конвенсиясига аъзо мамлакатларнинг XXVI сессиясидаги иштироки доирасида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Aзиз Aбдуҳакимов юртимиз номидан миллий баёнотни ўқиб эшиттирди.
Бош вазир ўринбосари ўз нутқида иқлимнинг ўзгариши замонамизнинг турмуш сифатига бевосита таъсир қилувчи энг асосий чақириқларидан бири эканини таъкидлади, дея хабар берди yuz.uz.
«Бугунга келиб иқлим ўзгаришларининг асоратлари глобал характер ва мислсиз қамровга эга бўлди. Бу Марказий Осиё минтақасида ҳам тўлиқ намоён бўлмоқда. Масалан, Орол денгизи фожиаси натижасида Марказий Осиёда иқлим ўзгаришлари дунёдаги ўртача кўрсаткичдан икки баробар тезроқ рўй бериши кузатилмоқда. Салбий ҳодисалар қаторида ерлар деградацияси ва сув ресурсларининг қисқариши каби муаммоларни янада чуқурлаштирувчи чанг бўронлари частотаси ошиши ҳамда географиясининг кенгайишини қайд этиш мумкин.
Шуларнинг барини англаган ҳолда Ўзбекистонда «яшил» кун тартибидаги масалаларни илгари суриш, экология ва биохилма-хилликни сақлаш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланишга жуда жиддий эътибор қаратилмоқда. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев БМТ Бош Aссамблеясининг 76-сессиясида таъкидлаганидек, бу бизнинг ҳозирги ва келгуси авлод олдидаги инсоний бурчимиздир», – деди A. Aбдуҳакимов.
Ҳозирги вақтда миллий миқёсда Ўзбекистон «яшил» иқтисодиётга ўтишнинг комплекс стратегияси, Қайта тикланувчи ва водород энергетикасини ривожлантириш дастурини фаол амалга оширмоқда. Ҳар йили, жумладан 2021 йилда мамлакатимизда 200 миллион кўчат экилади. 2030 йилга бориб иқтисодиётнинг энергосамарадорлиги икки карра ошади, қайта тикланувчи энергиянинг улуши камида 25 фоизни ташкил қилади.
Ўзбекистоннинг яна бир муҳим баёноти шундан иборат бўлдики, Париж келишуви доирасида мамлакатимиз буғ газлари чиқиндиларини 2030 йилгача иссиқлик газларининг атроф-муҳитга ажралишини ЯИМга нисбатан 35 фоизга, 2010 йил кўрсаткичларига қисқартиришга оид қўшимча мажбуриятни олади. Ушбу мақсадларга эришиш учун Ўзбекистон кам углеродли ривожланиш миллий стратегиясини ишлаб чиқиш режалаштирилмоқда.
Минтақавий даражада Ўзбекистон Марказий Осиё мамлакатларидаги ҳамкорлари билан қурғоқчилик ва сув танқислиги муаммолари билан кўришиш, Орол денгизи фожиаси асоратларини юмшатиш ва атрофдаги майдонларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича қатъий қарорлар қабул қилмоқда.
Ушбу чақириқларга қарши курашувчи саъй-ҳаракатларни бирлаштириш мақсадида келгуси йил Орол бўйида, Нукус шаҳрида БМТ шафеълигида «яшил» энергетика бўйича юқори даражали халқаро форумни ўтказиш режалаштирилмоқда. Бу ҳодиса БМТ Бош Aссамблеясининг шу йилнинг май ойида тасдиқланган Орол бўйини экологик инновациялар ва технологиялар зонаси деб эълон қилиш тўғрисидаги Махсус резолюциясини амалга оширишда муҳим қадам бўлади.
Ўзбекистон, шунингдек, яқинда бўлиб ўтган «Катта йигирматалик» учрашувида эришилган Биохилма-хиллик бўйича баланслашган ва самарали Глобал доирадаги дастур қабул қилиш борасидаги келишувларни қўллаб-қувватлайди. Халқаро экологик сиёсатнинг устуворликларини муҳокама қилиш мақсадида 2023 йилда Ўзбекистонда Aтроф-муҳит бўйича БМТнинг юқори даражадаги 6-ассамблеясини ўтказиш таклиф этилди.
Ўзбекистон Глазго саммитида қабул қилинган Ўрмонлар ҳамда ер майдонларидан фойдаланиш тўғрисидаги қўшма декларациясини қўллаб-қувватлашини маълум қилди.
Тадбир якунида Ўзбекистоннинг «яшил» кун тартибига оид долзарб масалаларни тарғиб этиш ҳамда иқлим ўзгариши жараёнларига йўл қўймаслик, халқаро ҳамжамият билан ҳамкорликда ер курраси келажаги йўлида барча зарур чораларни кўриш бўйича олиб борилаётган кўп томонлама саъй-ҳаракатларда фаол иштирок этишга тайёрлиги таъкидланди.
Экология кодекси: Келажак авлод олдидаги масъулиятимизнинг ҳуқуқий асоси зарур
🕔13:31, 20.07.2026
✔54
Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Экология кодекси лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилган. Зотан, бугун мамлакатимизда экологик барқарорликни таъминлаш, атроф-муҳитни асраш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш давлат сиёсатининг устувор йўналишига айланган. Шу боис, янги кодекс лойиҳаси жамиятимизда қизғин муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
Батафсил
2030 йилгача асосий мақсад: Чўлланишга қарши курашиш ва «яшил шаҳар» бунёд этиш Ушбу масала Президент ҳузурида муҳокама этилди
🕔15:58, 09.07.2026
✔185
Куни кеча Президент Шавкат Мирзиёев чўлланишга қарши курашиш ва чўл иқтисодиётини ривожлантириш, шунингдек, шаҳарларда «яшил шаҳар» тамойилларини жорий этиш юзасидан таклифлар тақдимоти билан танишди.
Батафсил
Экопартия – таълим, илм-фан ва амалиёт уйғунлигида
🕔15:58, 09.07.2026
✔180
Мамлакатимизда юридик таълим тизимини замонавий талаблар асосида такомиллаштириш, таълим, илм-фан ва амалиёт уйғунлигини таъминлаш ҳамда экологик ҳуқуқ соҳасида етук мутахассислар тайёрлаш йўлида яна бир муҳим қадам ташланди.
Батафсил