Табиат      Бош саҳифа

Сурхондарёда яратилаётган боғлар жазирама иссиқни мўътадиллаштиради

Халқимизда азалдан боғбонлик касби бошқача қадрланган. Бинобарин, экилган ҳар бир кўчат — бозорларимиз тўкинлиги, қурилиш материаллари саноати, тупроқни эррозиядан сақлаш, мусаффо ҳаво, мўл кислород деганидир. Яшиллик юртга чирой, одамларга саломатлик бағишлайди.

Сурхондарёда яратилаётган боғлар  жазирама иссиқни  мўътадиллаштиради

Мамлакатимиз бўйлаб давом этаётган «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида «долзарб қирқ кунлик» дарахт экиш ишлари серқуёш Сурхон элида ҳам кўтаринки кайфиятда олиб борилмоқда. Баъзида инсон барча ақлий меҳнатлардан чарчаб, озроқ бўлса ҳам жисмоний меҳнат қилгиси, табиат билан тиллашгиси, унинг ҳар фаслидан ўзгача завқ олгиси келади. Шунинг учун ҳам хайрли ишда барча бирдек фаол иштирок этмоқда. Бир сўз билан айтганда табиат элни бирлаштирди.

Юртимизда яшил масканларни кўпайтириш йўлида амалга оширилаётган ишларга масъул бўлган Ўзбекистон Экологик партияси фаоллари ва ишчи гуруҳ Сурхондарё воҳасида бўлиб, у ерда амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишиб, кўчат экиш ва ободонлаштириш жараёнларида бевосита иштирок этишди.

Ҳам чиқинди қайта ишланади, ҳам боғ бунёд бўлади

Сурхондарёда «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасида ҳар бир ташкилот ва муассаса иштирок этиб, муносиб ҳисса қўшмоқда. Жумладан, Сурхондарё вилояти Ангор туманида жойлашган «Био техно эко» МЧЖ ҳудудида ҳам дарахт экиш ишлари авжида.

Мазкур корхонада маиший чиқиндилар кластер усулида қайта ишланиб, ўнга яқин турдаги тайёр ва ярим тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқарилмоқда. Эътиборли томони шундаки, чиқиндиларни қайта ишлаш орқали тайёрланаётган маҳсулотлар анча арзон. Шу боис, корхонанинг хорижий ҳамкорлари ҳам тобора ортмоқда.

Бундан ташқари, ишлаб чиқарилган ярим тайёр маҳсулотлардан корхонанинг ўзида полиэтилен қувурлар ишлаб чиқарилмоқда ва гилам ишлаб чиқарувчи цехларга гранулалар етказиб берилмоқда.

Бугун ушбу корхона атрофидаги бўш турган қумлоқ ерларда дарахт экиш ишлари бошланди. Ушбу хайрли ишга Ўзбекистон Экологик партияси раҳбари Нарзулло Обломуродов бошчилигида бир гуруҳ фаоллар, вилоят экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ходимлари ҳам бош қўшиб, ҳудуд иқлим шароитига мос кўчатларни танлаш ва экишга ҳисса қўшишди. Ҳамжиҳатликда ҳудуд атрофида турли хил мевали дарахт кўчатлари ерга қадалди.

Кўчатни фақат экиб қўйиш билан иш битмайди. Айниқса, Сурхондарё шароитида кўчатни вақтида суғориш, парвариш­лаш анчайин эътиборталаб иш. Шунинг учун ҳам экилаётган кўчатлар учун алоҳида суғориш тизими ҳам яратилмоқда. Айрим жойларда насос ёрдамида сув чиқарилаётган бўлса, баъзи ҳудудларда замонавий усул – томчилатиб суғориш йўлга қўйиляпти. Мутахассислар ёрдамида қумлоқ тупроқ шароитидаги дарахтларга зарур бўлган агротехник тадбирлар амалга оширилмоқда.

– «Яшил макон» умуммиллий лойи­ҳаси доирасида корхонамиз атрофига дастлаб 3 гектар, кейинчалик яна 7 гектар майдонда тут плантациялари ва мевали дарахт кўчатлари экишни режа қилганмиз, – дейди корхона раҳбари Шаҳобиддин Боқижонов.

Кўчат танлаш машаққати

Денов туманида ҳам «Яшил макон» лойиҳаси доирасида ишлар қизғин кечмоқда. Жумладан, «Буюк келажак» маҳалласи ҳудудидаги Лочин мавзесида 60 сотих ерга дарахт ниҳоллари экилди. Бу ерга экиш учун хурмо, беҳи, олма каби мевали, сирен, арча каби манзарали дарахт кўчатлари танлаб олинди. Уларнинг келгусидаги парваришини маҳалла аҳли ўз зиммасига олишди. Бу ерга ариқлардан доимий тарзда сув бориб туради.

Бундан ташқари, Сариосиё туманидаги Зарчоб ГЭС ҳудудига кирувчи 2 километрли канал бўйларига сосна, 500 та олма кўчати ҳамда бошқа мевали ва манзарали дарахтлар экилган.

ГЭС ҳудудига эса бодом, писта кўчатлари ўтқазилди. Аммо ҳали дарахт экиш ишлари жадал давом этмоқда. Ушбу ҳудудга 25 мингта дарахт ниҳоллари экиш режа қилинган бўлиб, шундан 22 мингдан ортиқ мевали ва манзарали дарахтлар экиб бўлинган.

Кўчат танлашда вилоятнинг иқлими ва тупроқ таркиби инобатга олинмоқда. Қолаверса, ниҳолларнинг униб кетишига ҳам жиддий эътибор қаратилиши кўзда тутилган.

Шунингдек, шаҳар ва туман ҳокимликлари томонидан экилган ҳар бир туп дарахт учун масъуллар белгиланмоқда. Улар дарахтларни парваришлаш билан бирга, ушбу ҳудудни обод сақлашга ҳам жавоб беришади.

Халқимизнинг қадимий анъаналари ва урф-одатларига биноан, дарахт экиш ҳар бир инсоннинг бурчи саналади. Зеро, фарзанд туғилиши билан ерга ниҳол қадаш ҳам эзгу амалларимиздан биридир.

Буни яхши билган Шўрчи туманининг «Гулистон» маҳалласидаги «Гулистон гуллари даласи» фермер хўжалигида кеч куз бўлишига қарамай ишлар қизғин. Бир томондан полизда етиштирилган маҳсулотлар йиғиб олиниб, шу ернинг ўзида олинган даромад ҳисобидан тут кўчатлари харид қилинмоқда. Ушбу кўчатлар тут плантацияларига экилиши мўлжалланган.

Экопартия масъуллари туман ҳокимлиги вакиллари ҳамроҳлигида мазкур фермер хўжалигида бўлиб, далалардаги ҳосилларни йиғиштириш, кўчатлар ўтқазиш жараёнларида бевосита иштирок этмоқда. Ўзларининг билим ва тажрибаларини фермерлар билан ўртоқлашмоқда. Дарахтларни агротехник талаблар асосида парваришлаш, озиқлантириш ҳамда зараркунандалардан ҳимоя қилиш борасида ҳам маслаҳатларини аяшмади.

Саломатлик йўлакчасига  туташ дарахтлар

Қумқўрғон туманидаги «Боғоро» маҳалласида барпо этилаётган саломатлик йўлакчаси четига биратўла манзарали ва серсоя дарахт кўчатлари ўтқазилмоқда.

Туман ҳокими Р. Гаппаровнинг маълумот беришича, барпо этилаётган саломатлик йўлагининг узунлиги 4,5 километрни ташкил этади. Йўлак четларига катальпа, элдар арчаси, хитой сирени, сосна каби 5000 туп манзарали дарахт кўчатлари экилмоқда. Ушбу кўчатларни ёз жазирамасида томчилатиб суғориш режа қилинган.

Дарахтларнинг йўлак атрофига кўп миқдорда экилиши жудаям муҳим аҳамиятга эга. Чунки айрим дарахтлар инсонга куч-қувват бахш этса, айримлари қон босимини маромига келтириб, юрак ва асаб тизими фаолиятига ижобий таъсир кўрсатади. Дарахтлар атроф муҳитнинг санитария-гигиена ҳолатини яхшилайди, кучли шамолларни қайтаради, ўзидан зарарли микробларни ўлдирувчи фитонцидлар ишлаб чиқаради.

Шунинг учун ҳам саломатлик йўлак­лари атрофига дарахтлар экиш, инсон саломатлигини янада мустаҳкамлаш учун хизмат қилади.

Саида ИБОДИНОВА




Ўхшаш мақолалар

 Табиатни асраш йўлида жиддий қарор:  камёб ҳайвонларни    овлаш тақиқланади

Табиатни асраш йўлида жиддий қарор: камёб ҳайвонларни овлаш тақиқланади

🕔13:30, 20.07.2026 ✔37

Табиат – инсонга мерос эмас, балки келажак авлодлардан олинган омонат. Шу боис биологик хилма-хилликни сақлаш, йўқолиб кетиш хавфи остида турган ҳайвонот турларини муҳофаза қилиш ҳар бир давлатнинг устувор вазифаларидан бири ҳисобланади.

Батафсил
Ўзбекистон Экологик партияси:  Пойтахт «яшил бекатлар»га  муҳтож

Ўзбекистон Экологик партияси: Пойтахт «яшил бекатлар»га муҳтож

🕔13:23, 20.07.2026 ✔36

Тошкент шаҳрида жамоат транспорти ҳаракатини яхшилаш, тирбандликларни камайтириш ва автобуслар ҳаракатини тезлаштириш мақсадида алоҳида BRT йўлак­ларининг ташкил этилгани муҳим ва ижобий қадам бўлди. Йўловчилар ҳам ушбу янгиликни илиқ кутиб олмоқда.

Батафсил
Сайёрамизда ҳаётни сақлаб қолишнинг  шарти битта

Сайёрамизда ҳаётни сақлаб қолишнинг шарти битта

🕔13:19, 20.07.2026 ✔31

Тонг нафаси ҳали тоза бўлган паллада дарахтлар орасидан эсаётган майин шамол инсон қалбига таскин беради. Қушларнинг сайраши, мусаффо осмон остидаги осойишталик – ҳаётнинг энг буюк неъматларидан.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  •  Табиатни асраш йўлида жиддий қарор:  камёб ҳайвонларни    овлаш тақиқланади

    Табиатни асраш йўлида жиддий қарор: камёб ҳайвонларни овлаш тақиқланади

    Табиат – инсонга мерос эмас, балки келажак авлодлардан олинган омонат. Шу боис биологик хилма-хилликни сақлаш, йўқолиб кетиш хавфи остида турган ҳайвонот турларини муҳофаза қилиш ҳар бир давлатнинг устувор вазифаларидан бири ҳисобланади.

    ✔ 37    🕔 13:30, 20.07.2026
  • Ўзбекистон Экологик партияси:  Пойтахт «яшил бекатлар»га  муҳтож

    Ўзбекистон Экологик партияси: Пойтахт «яшил бекатлар»га муҳтож

    Тошкент шаҳрида жамоат транспорти ҳаракатини яхшилаш, тирбандликларни камайтириш ва автобуслар ҳаракатини тезлаштириш мақсадида алоҳида BRT йўлак­ларининг ташкил этилгани муҳим ва ижобий қадам бўлди. Йўловчилар ҳам ушбу янгиликни илиқ кутиб олмоқда.

    ✔ 36    🕔 13:23, 20.07.2026
  • Сайёрамизда ҳаётни сақлаб қолишнинг  шарти битта

    Сайёрамизда ҳаётни сақлаб қолишнинг шарти битта

    Тонг нафаси ҳали тоза бўлган паллада дарахтлар орасидан эсаётган майин шамол инсон қалбига таскин беради. Қушларнинг сайраши, мусаффо осмон остидаги осойишталик – ҳаётнинг энг буюк неъматларидан.

    ✔ 31    🕔 13:19, 20.07.2026
  • Энди дарахтлар рухсатнома билан кўчирилади

    Энди дарахтлар рухсатнома билан кўчирилади

    Ўзбекистон шароитида экологик вазият барқарорлигини таъминлашда яшил ресурслар ўзига хос салмоқли ўринга эга. Шу боис давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахт ва буталардан фойдаланиш масаласига ҳуқуқий жиҳатдан кенг эътибор берилмоқда.

    ✔ 70    🕔 15:51, 09.07.2026
  • Каврак ифорига  омухта болалик

    Каврак ифорига омухта болалик

    Кўзларимни юмиб, хаёлан ортга – болалик йилларимга қайтаман. Сурхон воҳасининг қиру адирлари, тошдан тошга сакраб юрган қирғовуллар, шилдираб оқаётган зилол булоқлар. Ва улар орасида менга ҳамиша болалигимни эслатиб турадиган бир ҳид бор: кавракнинг ўзига хос ўткир ифори. Бу ҳид ҳозир ҳам хаёлларимда жонланганда, тоғ гулларининг иси билан аралашиб димоғимга урилади.

    ✔ 69    🕔 15:40, 09.07.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар