Мамлакатимизда 15 ноябрь – 15 декабрь кунлари республика бўйича «Ёнғин хавфсизлиги ойлиги» ўтказилмоқда. Кундалик ҳаётимизда ёнғин келиб чиқишининг олдини олиш ҳар бир фуқаронинг бурчи десак хато бўлмайди.
Белгиланган ойлик давомида кенг жамоатчилик ўртасида ёнғин хавфсизлиги қоидалари тарғиб қилинмоқда. Ёнувчи чиқиндилар, хазон уюмлари ва шу каби бошқа буюмларни махсус ажратилган майдонлардаги контейнерларда ёки қутиларда йиғиш ва кейинчалик ҳудуддан олиб кетиш лозимлиги ҳақида тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.
Ёнғин келиб чиқишининг олдини олишда махсус ажратилган жойлардан ташқари, муассасалар ҳудудида чекиш тақиқланади. Чиқинди ва бўш идишларни ёқиш, муассаса ходимларининг назорати остида ва шамолсиз об-ҳавода махсус ажратилган жойларда амалга оширилиши лозим.
Бу борада Яшнобод туман Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари томонидан ҳам туман ҳудудида жойлашган аҳоли турар жойларининг ёнғинга қарши ҳолати кўрикдан ўтказилиб, аҳолига йўриқномалар тарқатилди.
«Олов – тилсиз ёв» деб бекорга айтишмайди. Ўзимизга эҳтиёт бўлиб, иситиш мосламалари, печлар ва бошқа электр мосламаларнинг белгиланган стандартлар асосида ишлаб чиқарилгани ва сифатлисидан фойдалансак, чиқинди ва хазонларни ўзбошимчалик билан ёқмасак, эҳтиёткор бўлсак, нафақат моддий бойликларимизни, балки фарзандларимизни ҳам хавфдан асраган бўламиз.
Анвар ЗИЯБЕКОВ,
Яшнобод тумани ФВБ бошлиғи ўринбосари
Бекобод: транспорт ва саноат тараққиётида янги босқич
🕔13:29, 20.07.2026
✔42
Президентимизнинг Тошкент вилояти Бекобод шаҳрига амалга оширган ташрифи стратегик аҳамиятга эга воқелик сифатида муҳрланди. Ушбу ташриф чоғида нафақат ҳудуддаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши кўздан кечирилди, балки транспорт инфратузилмаси, саноат салоҳиятини янада юксалтиришга хизмат қиладиган икки муҳим лойиҳага старт берилди.
Батафсил
«Қанча дарахт яшаб қолди?» деган савол муҳимроқ...»
🕔13:28, 20.07.2026
✔39
Абдушукур ҲАМЗАЕВ:
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари, партия Марказий Кенгаши раиси Абдушукур Ҳамзаев яқинда дарахтлар, яшил майдонларнинг аҳамияти хусусида муносабат билдирар экан, бир жиҳатга алоҳида тўхталиб ўтди. Иқлим ўзгариши оқибатида дунёнинг кўп қисмида аномал жазирама авж олаётган паллада бу жуда долзарб ҳисобланади:
Батафсил
Ўзбекистон футболчилари – экологик маданияти юксак эканини намоён этмоқда
🕔11:22, 30.06.2026
✔96
Шу кунларда футбол бўйича Жаҳон чемпионатида Ватанимиз шарафини ҳимоя қилаётган миллий терма жамоамиз футболчиларининг биргина ҳаракати бизни чин дилдан тўлқинлантириб юборди.
Батафсил