Табиат      Бош саҳифа

Ўтқазилаётган кўчатлар аҳоли саломатлигига мувофиқ бўлиши керак

Дарахтларни экишда уларнинг турига, аҳоли яшайдиган ҳудудга нисбатан оралиқ масофасига ҳам эътибор қаратиш керак бўлади. Зеро, дарахт экиш, кўчат ўтқазиш, яшил ҳудудлар барпо этиш каби хайрли ишларнинг барчаси, аввало, инсон саломатлигини сақлашга қаратилган. Шу ўринда Инновацион ривожланиш вазирлиги ажойиб бир фикрларни олға сурибди. Ўз ўрнида биз ушбу мақолани сизга ҳам илиндик.

Таҳририятдан

Ўтқазилаётган кўчатлар  аҳоли саломатлигига мувофиқ бўлиши керак

Ҳозирда барча шаҳар ва қишлоқларда дарахт экиш бўйича кенг кўламда иш олиб борилаётгани таҳсинга муносиб. Айни пайтда мутахассислар экиладиган дарахт турларини танлашга ҳам эътибор қаратиш, бунда қатор омилларни ҳисобга олиш кераклигини таъкидлаб ўтади. Хусусан, айрим дарахт ва ўсимликлар гуллаганида аллергияга мойил айрим кишилар айнан шундан азият чекади. Бунда шамол орқали чангланувчи ўсимликлар ўзидан кўп миқдорда чанг тарқатаркан. Турли ҳудудларда истиқомат қиладиган аҳолининг муайян ўсимликларга нисбатан аллергик таъсирчанлиги бир-биридан фарқ қилади, деб таъкидлайди шифокорлар.

Шунингдек, дарахт чангига аллергиянинг кенг тарқалишига иқлим ўзгариши ҳам таъсир кўрсатмоқда. Баҳорнинг эрта келиши, қиш мавсумининг илиқ бўлиши айрим ўсимликларнинг эрта гуллашига сабаб бўлмоқда, дарахтларнинг ноодатий тарзда йилига бир неча бор гуллаш ҳолатлари кузатиляпти.

Ўсимлик чанги бу – таркиб жиҳатдан углевод, оқсил ва оз миқдорда ёғдан иборат чанг уруғлари бўлиб, улар ҳаводаги турли зарарли моддаларни ўзига сингдиради ва ўсимлик чангининг иммуногенлигини оширади. Ҳаводаги зарарли газ, тамаки тутуни, ультрабинафша нурланиш­лар уруғ чангининг антиген таркибини ўзгартиради. Шунингдек, ташқи муҳитдаги мазкур омиллар аллергияга мойил кишиларнинг аллергик сезувчанлигини кучайтиради.

2018 йил Республикамизда профилактик тиббиёт йўналишларини ривожлантириш зарурлигига эътибор қаратилиб, Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузурида Халқаро молекуляр аллергология маркази ташкил этилди. Ўтказилган тадқиқотлар натижасида аллергия чақирадиган ўсимликларнинг чангланиши, аҳолининг молекуляр сезгирлик профили ва аллергик касалликларнинг клиник зўрайиши ўртасидаги боғлиқлик гулчанг мониторинги ва мультиплекс аллергия чиплари ҳамда вилоятлардаги клиник патронажлар ёрдамида ўрганилди.

Тошкент шаҳрининг икки ҳудудида гулчанги қопқонлари ўрнатилган бўлиб, бутун шаҳар бўйлаб мунтазам равишда аэробиологик мониторинг ўтказилмоқда. Шунингдек, ҳудудларда қўшимча саккизта қурилма ўрнатиш режалаштирилган. Ҳозирда Халқаро молекуляр аллергология маркази олимлари томонидан ўсимликлардан гулчанги тарқалиши харитаси ҳам тузилди. Ушбу харита VPPS 2010 чанг қопқонларидан бир йил давомида олинган маълумотларга асосланган.

Мазкур чанг қопқонлари – аэробиологик мониторинг станциялари ўсимлик чанглари ва бошқа манбалар орқали пайдо бўладиган чангларга нисбатан аллергияни назорат қилиш имконини беради.

Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан 1021 нафар беморда аллергияга таъсирчанликни ўрганиш ва мультиплексли аллергочип усулида диагностика қилиш натижасида аҳолининг қуйидаги манзарали дарахтларга нисбатан аллергияси юқорилиги аниқланди: сарв (кипарис), қорақайин (бук), финик пальмаси, зайтун, оқ қайин, юнон ёнғоғи, қора терак ва ўрмон ёнғоғи (лещина). Шаҳар ва қишлоқларимиз кўча ва хиёбонларига, хонадонларга экилган бу турдаги дарахтлар энг кўп аллергия чақиради.

Шу билан бирга, 13 турдаги манзарали дарахтлар гулчанги тарқатиши аниқланган. Бунда энг кўп терак, қарағай ва сарв дарахтларида, кам ҳолатларда эса тол, эман, қайрағоч ва шумтолда учрайди.

Шаҳарлар ва аҳоли пунктларини ободонлаштириш учун ўсимликлар танлашда, аҳолининг аллергик реакцияси эҳтимолини ҳисобга олиш, илк бор экиладиган ўсимликларнинг аллерген таъсирини ўрганиш лозим. Тадқиқот натижаларига кўра, Тошкент шаҳри инфратузилмаси, иқлими ва тупроқ шароити, шаҳарсозлик меъёрларига ва автомобиль қатнови кўчалари учун мос келадиган жами 26 турдаги манзарали бута ва дарахт экиш тавсия этилмоқда.

Минтақамизда қайин гулчанги миқдори минимал даражада бўлса-да, мазкур дарахтга нисбатан аллергия 16,5 фоиз ҳолатда қайд этилган. Фарғона водийсида эса аллергик сезувчанлик сарвга нисбатан кўпроқ кузатилди. Тадқиқотлар қайин гулчангининг юқори аллергик қобилиятини ва сарвга нисбатан аллергиянинг кенг тарқалишини аниқлади. Чинор, жўка, эман, мажнунтол чанги концентрацияси жуда юқори бўлишига қарамай, тадқиқотда қатнашган республикамиз аҳолиси орасида уларга нисбатан аллергия аниқланмади.

Олинган маълумотларга кўра, тураржой объектлари атрофида чинор, жўка, эман, мажнунтол экишни тавсия этиш мумкин. Бу аҳоли ўртасида аллергик реакциялар ривожланишининг олдини олишда кўмак беради. Сарв, хурмо, зайтун, қайин, ёнғоқ, қора терак каби дарахт ва буталарни Ўзбекистон шароитида етиштириш аллергия нуқтаи назаридан мақбул саналмайди.

Халқаро молекуляр аллергология маркази шаҳар ва турар жойлар учун манзарали ўсимликлар танлашда аҳолининг уларга нисбатан аллергия реакциясини ҳисобга олишни, шунингдек, ландшафт дизайнида кенг тарқалмасдан олдин янги киритилган ўсимликларнинг аллерген салоҳиятини ўрганиш бўйича кенг қамровли тадқиқотлар ўтказишни таклиф қилади.

Инновацион ривожланиш вазирлиги кўкаламзорлаштириш ишларини амалга оширишда манзарали ўсимлик ва дарахт­ларнинг аллергияга сабаб бўлмайдиган турларидан фойдаланишни тавсия қилади. Буталардан сурия атиргули, ҳинд настарини, дейсия, ялтироқ баргли лигуструм, зирк, испан дроки, пираканта, қора маржон, шилви турлари, қорсимон мевали бута, Европа форзицияси, оддий сирень, наъматак, магония аллергия чақирмаслиги аниқланган.

Игна баргли дарахтлардан Ғарб туяси, Шарқ биотаси, тиканли қорақарағай экиш саломатликка салбий таъсир кўрсатмайди. Шунингдек, Канада багриянниги, читалпа, ипак акацияси, туранғил, скумпия, сумах, корнус, дўлана, калина аллерген тарқатмайдиган ўрта бўйли дарахтлар сирасига киради.

Ўз навбатида, мевали дарахтлар аллергия пайдо қилмаслигини ҳам эслатиб ўтиш лозим. Улар асосан ҳашаротлар орқали чангланади, чанги нисбатан оғир бўлгани учун ҳавода учиб юрмайди. Демак, шаҳар шароитида ҳам манзарали дарахтлар қаторида мевали дарахтларни экиш анъанасини тиклашимиз лозим.

Мевали дарахтлар ҳам атроф-муҳитга фойда, меваси истеъмол қилинади, ҳам аллергия чақирмайди.

 Дарахт экишда яна бир жиҳатга аҳамият беришимиз керак. Гап шундаки, айрим дарахтлар бир жинсли, икки уйли бўлиб, оталик ва оналик туплар алоҳида-алоҳида ўсади, оталик кўчатлар гулчанги тарқатади. Шаҳарларни кўкаламзорлаштиришда эса кўпинча айнан мана шу оталик дарахт­лардан фойдаланиш кўпроқ кузатилади. Негаки, улар мева тугмагани боис, меваси ерга тушмайди ва бу қулай саналади. Аммо айнан оталик туплар гулчанги тарқатгани боис, аллергик ўчоқ саналади.

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида экиладиган дарахтлар заминимизни яшилликка буркаши, чиройига чирой қўшиши билан аллергияга мойил минглаб кишиларнинг соғлиғини ҳимоя қилиши лозимлигини унутмайлик. Хориждан келтирилган манзарали дарахтларнинг ҳаммаси ҳам фойда бермайди. Шунинг учун кўкаламзорлаштириш жараёнларида анъанавий мевали дарахтлардан фойдаланиш энг мақбул ечимдир.

Иброҳим АБДУРАҲМОНОВ,

инновацион ривожланиш вазири




Ўхшаш мақолалар

Ҳеч ким  кўрмаса...  чиқинди  ташлаш  мумкинми?

Ҳеч ким кўрмаса... чиқинди ташлаш мумкинми?

🕔16:53, 04.06.2026 ✔18

Тасаввур қилинг: тонг отмоқда, қуёш нурлари юртимизнинг бепоён кенглик­ларини ёритмоқда. Сиз фарзандингиз билан маҳалла четидаги ариқ бўйига сайрга чиқдингиз. Лекин кўзингиз тиниқ сувга эмас, балки ариқ ичига ташланган турли чиқиндилар, қурилиш материаллари бўлаклари, шамолда учаётган полиэтилен пакетларга тушади.

Батафсил
Келажак  боғлари

Келажак боғлари

🕔16:40, 04.06.2026 ✔18

Бугунги кунда Ўзбекистон боғдорчилигида «функционал озиқ-овқат» яратиш даври бошланди. Энди боғбонларимиз меванинг йириклиги билан бир қаторда унинг таркибидаги инсон саломатлиги учун фойдали моддалар миқдорини ошириш устида ҳам изланиш олиб бормоқдалар.

Батафсил
Зарафшонда  депутатлар назорати:  Иссиқ сув муаммоси, кўчадаги чиқиндилар...

Зарафшонда депутатлар назорати: Иссиқ сув муаммоси, кўчадаги чиқиндилар...

🕔15:52, 21.05.2026 ✔79

Бугун ҳудудларда экологик барқарорликни таъминлаш, аҳолининг яшаш шароитларини яхшилаш ҳамда санитария ва ободонлаштириш ишларини тизимли ташкил этиш давлат сиёсатининг муҳим йўналишларидан бири бўлиб қолмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Ҳеч ким  кўрмаса...  чиқинди  ташлаш  мумкинми?

    Ҳеч ким кўрмаса... чиқинди ташлаш мумкинми?

    Тасаввур қилинг: тонг отмоқда, қуёш нурлари юртимизнинг бепоён кенглик­ларини ёритмоқда. Сиз фарзандингиз билан маҳалла четидаги ариқ бўйига сайрга чиқдингиз. Лекин кўзингиз тиниқ сувга эмас, балки ариқ ичига ташланган турли чиқиндилар, қурилиш материаллари бўлаклари, шамолда учаётган полиэтилен пакетларга тушади.

    ✔ 18    🕔 16:53, 04.06.2026
  • Келажак  боғлари

    Келажак боғлари

    Бугунги кунда Ўзбекистон боғдорчилигида «функционал озиқ-овқат» яратиш даври бошланди. Энди боғбонларимиз меванинг йириклиги билан бир қаторда унинг таркибидаги инсон саломатлиги учун фойдали моддалар миқдорини ошириш устида ҳам изланиш олиб бормоқдалар.

    ✔ 18    🕔 16:40, 04.06.2026
  • Зарафшонда  депутатлар назорати:  Иссиқ сув муаммоси, кўчадаги чиқиндилар...

    Зарафшонда депутатлар назорати: Иссиқ сув муаммоси, кўчадаги чиқиндилар...

    Бугун ҳудудларда экологик барқарорликни таъминлаш, аҳолининг яшаш шароитларини яхшилаш ҳамда санитария ва ободонлаштириш ишларини тизимли ташкил этиш давлат сиёсатининг муҳим йўналишларидан бири бўлиб қолмоқда.

    ✔ 79    🕔 15:52, 21.05.2026
  • Мушуклар нега хуриллайди?

    Мушуклар нега хуриллайди?

    Мушукнинг ёнингизда ётиб, майин ва бир маромда «хурр-хурр» овоз чиқариши кўпчиликка ёқимли туюлади. Бу ҳолат кўпинча унинг xурсанд ва хотиржам эканидан дарак беради, деб ўйлаймиз. Аммо аслида мушукларнинг хуриллаши оддийгина ҳиссиёт ифодаси эмас, балки мураккаб табиий жараён ҳисобланади.

    ✔ 78    🕔 15:50, 21.05.2026
  • Экологик  фойдали  саноат ўсимлиги нега етиштирилмаяпти?

    Экологик фойдали саноат ўсимлиги нега етиштирилмаяпти?

    Яқинда Янгиобод эски бозоридан кичкинагина қутича сотиб олдим. Кўринишидан совғалар учун тайёрланган, сомон ёки бошқа табиий материалдан тўқилган. Иш столимга олиб келиб қўйгандим, бир ҳамкасбимиз кўриб, канопдан тайёрланганини айтиб қолди. Ҳаммаси шундан бошланди. Каноп ўсимлиги, ундан фойдаланиш мавзуси хаёлимдан кетмади.

    ✔ 115    🕔 15:38, 15.05.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар