Табиат      Бош саҳифа

Қорақалпоқ Кенгликларидаги яшил ҳудудлар

Оролбўйидаги экологик ҳолат яхшиланишига хизмат қилади

Қорақалпоқ  Кенгликларидаги  яшил ҳудудлар

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасидаги «долзарб қирқ кунлик»да дарахт экиш ишлари кузги мавсум учун муваффақиятли, айни оби-тобида амалга оширилди, десак муболаға бўлмайди. Қора­қалпоғистон Республикасида ҳам ушбу хайрли амал ёшу-кексани ўзига чорлади.

Оролбўйи ҳамда унга туташ ҳудудлар учун дарахтлар ва яшил мас­канлар нечоғли аҳамият касб этишини ортиқча таъкидлаш шарт эмас. Бу макондаги экологик ҳолат аллақачон нафақат минтақа, балки халқаро аҳамиятга эга глобал муаммога айланган. Мамлакатимиз бўйлаб ўтказилаётган хайрли ҳаракат Оролбўйидаги экологик ҳолат яхшиланиши, бу ердаги атроф муҳит мувозанатининг тикланишида яна бир муҳим қадам бўлиши шубҳасиз. Лойиҳа тўлиқ амалга ошса, қорақалпоқ эли ҳам мусаффо ҳаводан нафас олади, ижтимоий-иқтисодий жараёнлар янада ривожланади.

Ўзбекистон Экологик партияси раҳбари Нарзулло Обломуродов «Яшил макон» умуммиллий лойи­ҳаси доирасида Қорақалпоғистон Республикасида амалга оширилаётган дарахт экиш жараёнларида қатнашди. Мутахассислар иштирокида ҳудуд иқлим шароитига мос кўчатлар сараланиб, уларни экиш ва парваришлаш борасида суҳбатлар ўтказилди. Жумладан, Қўнғирот тумани «Хорезм» овул фуқаролар йиғини ҳудудидан ўтган Нукус-Бейнов автомагистраль йўли ёқасидаги 50 гектар майдонда ҳудуд иқлимига хос бўлган дарахт кўчатлари экилди.

– Бу майдоннинг 20 гектарига ҳозирга қадар 40 минг туп ўрик кўчатлари ўтқазилди.

Дарахтлар туманимиз бўйлаб оқиб келадиган Озат канали сувидан суғорилади. Ҳар бир ҳамюртимиз дарахт экиб, ўзидан боғ қолдириш ҳаракатида. Чунки эртага фарзандларимизга экологик муаммоларни мерос қолдиришимиз керак эмас, имкон қадар вазиятни яхшилашга ҳисса қўшяпмиз, – дейди «Хорезм» ОФЙ оқсоқоли Шараф Алланбаев. – Дарахт кўчатларини экиш эса атроф муҳит ҳолати яхшиланишида беқиёс кўмак бўлади.

Экопартия раҳбари ва ишчи гуруҳ Мўйноқ туманида давлатимиз раҳбари ташаббуси билан юртимиз бўйлаб амалга оширилаётган «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасидаги ишларни ҳам ўрганди. Жумладан, «Али овул» қишлоғида қурилиш-бунёдкорлик, ободонлаштириш ишлари жадал давом этмоқда. Бу жараёнларда қатнашаётган овул аҳли ва қурувчи-мутахассислар меҳнати ҳар қанча эътирофга муносибдир. Қишлоқдаги бўш турган бир гектар ер майдонига 200 тупдан зиёд 6 турдаги манзарали дарахт кўчатлари ўтқазилди. Уларнинг парвариши учун масъуллар белгиланиб, суғориш тизими барпо этилди.

Бир сўз билан айтганда, тумандаги барча маҳаллаларда жараёнлар қизғин кечмоқда. Йўл четларида, аҳоли яшаш хонадонлари атрофига ҳамда томорқаларига «долзарб қирқ кунлик» доирасида кўчатлар экилиб, яшил майдонлар барпо этилмоқда.

Амударё туманидаги Қипчоқ давлат ўрмон хўжалигида 5 гектар майдонда келгуси йил захираси учун дарахт кўчатлари кўпайтирилиб, парваришланмоқда. Яшил маконларни барпо этиш, бу эзгу жараёнларни изчил давом эттиришда кўчатлар захирасини яратиш долзарб аҳамият касб этади. Шунинг учун ҳам алоҳида кўчат етиштириладиган майдонлар барпо этилиши умуммиллий лойиҳанинг муҳим қисми ҳисобланади.

Маълум қилишларича, бугунга қадар ушбу кўчатчилик марказида 5000 туп қайрағоч, 10 000 тупга яқин Шарқ туяси, 3000 туп можевельник, 3000 туп оқ терак, 15 000 туп катальпа, 2 500 туп тут, 150 000 туп клён, 7000 туп сафора каби дарахт кўчатлари кўпайтирилган.

Амударё тумани Манғит шаҳар Олмазор маҳаллласида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида

«Ёшлар истироҳат боғи» ҳудудининг 5 гектар ер майдонига 2500 туп 10 турдаги мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилди.

Бу хайрли ишда мутасадди ташкилот раҳбар ва ходимлари, аҳоли вакиллари, кўнгилли ёшлар ҳам фаол иштирок этгани қувонарлидир.

Бундай саъй-ҳаракатлардан кўзланган асосий мақсад, халқимизга хос эзгу фазилатларни қадрлаш, эзгуликни ёшлар қалбига сингдириш, қишлоқ ва маҳаллаларни кўркам кўринишга келтиришдан иборат. Дарахт экиш ишларида чин дилдан қатнашаётган юртдошларимизни кўриб, юртимиз том маънода яшил маконга айланаётганига тобора ишончимиз комил бўлиб бораётир. Айниқса, ушбу жараёнда ҳар бир дарахтнинг ўз эгаси борлиги, оби ҳаёт етиб бориши ҳал этилиб, муаммоли ерларга инновацион усуллар татбиқ этилаётгани бу ишончни янада мустаҳкамлайди.

Саида ИБОДИНОВА




Ўхшаш мақолалар

Тиббиёт чиқиндилари хавфли,  аммо уларни хавфсиз ёқиб энергия олувчи илк завод  иш бошлади

Тиббиёт чиқиндилари хавфли, аммо уларни хавфсиз ёқиб энергия олувчи илк завод иш бошлади

🕔09:00, 08.09.2025 ✔13

Тиббиёт муассасаларидан чиқадиган чиқиндилар табиат учун ҳам, инсонлар учун ҳам хавфли бўлган чиқиндилар сирасига киради. Йиллар давомида атроф-муҳит учун жиддий хавф туғдирадиган тиббий чиқиндиларни йўқ қилиш масаласи, айниқса, пандемиядан кейинги даврда, дунё миқёсида долзарб муаммога айланди.

Батафсил
Плоггинга  қўшилинг, соғлом турмуш ва тоза  атроф-муҳит сари қадам қўйинг

Плоггинга қўшилинг, соғлом турмуш ва тоза атроф-муҳит сари қадам қўйинг

🕔08:57, 08.09.2025 ✔13

Кўчалар, хиёбонлар, дарахтзорлар орасида ётган пластик идишлар, қоғоз парчалари ёки бошқа чиқиндилар нафақат кўнгилни хира қилади, балки атроф-муҳитга ҳам жиддий зарар етказади.

Батафсил
CITES  50 йиллиги  Самарқандда:  табиат ва инсонлар  ўртасидаги кўприк

CITES 50 йиллиги Самарқандда: табиат ва инсонлар ўртасидаги кўприк

🕔17:37, 29.08.2025 ✔53

Бугун, йўқолиб кетиш хавфи остида турган ёввойи фауна ва флора турларининг халқаро савдоси тўғрисидаги конвенция (CITES CoP20) иштирокчилари конференциясининг 20-йиғилиши очилишига 100 кун қолганида Ўзбекистон «CITES 50 йиллиги Самарқандда: табиат ва инсонлар ўртасидаги кўприк» номли тадбирнинг расмий шиорини эълон қилди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар