Яқинда Жиззах вилояти Мирзачўл тумани Гагарин шаҳарчасидаги Халқлар дўстлиги кўчасининг икки томонига экилган 75 туп дарахт атрофи пиёдалар йўлаги қурилиши давомида бетонлаб ташлангани ҳақида маълумот ва фотосуратлар тарқалган эди. Ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон Экологик партияси ўз муносабатини билдирди.
Гап шундаки, Жиззах вилояти экология бошқармаси томонидан мазкур ҳолат ўрганилганда, ҳақиқатдан ҳам 38 туп арча, 7 туп ясень, 1 туп тут, 1 туп акация, 1 туп гилос, 4 туп қайрағоч, 7 туп эльдор қарағайи, 12 туп айлант дарахти бетон орасида қолган. Жамоатчилик норозилигидан сўнг бетонлар бузиб олиниб, дарахтлар парвариш қилинган.
Куни кеча Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Нарзулло Обломуродов Мирзачўл тумани Гагарин шаҳрига бориб, юзага келган нохуш ҳолат ва уни бартараф этилишини жойига чиқиб ўрганди, мутахассислар билан суҳбатлашди.
Халқлар дўстлиги кўчаси туман марказидаги асосий кўчалардан бири ҳисобланади. Кўчани асфальтлаш ва пиёдалар йўлагини қуриш ишлари анча вақт давом этган, лекин масъуллар томонидан етарлича эътибор берилмаган.
Йўлни таъмирлаш ва пиёдалар йўлаги қурилиши билан танишув жараёнида бир нарса яққол кўзга ташланмоқдаки, уни лойиҳалаштириш жараёнида дарахтлар жойлашуви умуман эътиборга олинмаган. Аслида қурилишдан аввал лойиҳалаштириш ишлари ҳар томонлама пухта амалга оширилиши, экспертлар жойига чиққан ҳолда вазиятни ўрганиши, бу жараёнда эса ҳар бир туп дарахт ҳисобга олиниши лозим эди.
Шубҳасиз, лойиҳа-қурилиш жараёнида буюртмачи (ягона инжиниринг компанияси) томонидан тегишли талаблар қўйилиши, назорат амалга оширилиши жуда муҳим ҳисобланади. Афсуски, ушбу ҳолатда экологик талаблар, дарахтлар масаласи эътибордан четда қолгани аён бўлмоқда.
Бу каби лойиҳаларни амалга оширишда бир томонлама ёндашувдан воз кечиш, лойиҳалаштириш ва қурилиш ишларида экологик талабларга сўзсиз риоя этиш, уларнинг ижроси билан боғлиқ ҳолат албатта, жамоатчилик назорати остида амалга оширилиши мақсадга мувофиқ.
Айни вақтда пиёдалар йўлаги четидаги барча дарахтлар баравж ўсиши учун зарур шароит яратиш, уларни асраш ҳамда парваришлаш учун зарур чоралар кўрилмоқда.
Ўзбекистон Экологик партияси дарахтларга нисбатан бундай шафқатсиз муносабатни кескин қоралайди. Президентимиз ташаббуси билан айни вақтда мамлакатимиз бўйлаб дарахт экиш бўйича ўтказилаётган «долзарб қирқ кунлик» ҳам ҳар бир туп дарахт кўчатига алоҳида эътибор ва парвариш шарт эканини кўрсатиб турибди.
Дарахтларга бундай муносабат учун тегишли ташкилот раҳбарлари, ҳар бир мутасаддининг ҳам масъулияти кўриб чиқилиши зарур. Токи ҳар бир туп дарахт атроф табиий муҳитнинг бир бўлаги сифатида доим ҳимоя ва парваришда бўлиши кафолатлансин.
Ўзбекистон Экологик партияси
Марказий кенгаши матбуот хизмати
Бекобод: транспорт ва саноат тараққиётида янги босқич
🕔13:29, 20.07.2026
✔39
Президентимизнинг Тошкент вилояти Бекобод шаҳрига амалга оширган ташрифи стратегик аҳамиятга эга воқелик сифатида муҳрланди. Ушбу ташриф чоғида нафақат ҳудуддаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши кўздан кечирилди, балки транспорт инфратузилмаси, саноат салоҳиятини янада юксалтиришга хизмат қиладиган икки муҳим лойиҳага старт берилди.
Батафсил
«Қанча дарахт яшаб қолди?» деган савол муҳимроқ...»
🕔13:28, 20.07.2026
✔38
Абдушукур ҲАМЗАЕВ:
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари, партия Марказий Кенгаши раиси Абдушукур Ҳамзаев яқинда дарахтлар, яшил майдонларнинг аҳамияти хусусида муносабат билдирар экан, бир жиҳатга алоҳида тўхталиб ўтди. Иқлим ўзгариши оқибатида дунёнинг кўп қисмида аномал жазирама авж олаётган паллада бу жуда долзарб ҳисобланади:
Батафсил
Ўзбекистон футболчилари – экологик маданияти юксак эканини намоён этмоқда
🕔11:22, 30.06.2026
✔95
Шу кунларда футбол бўйича Жаҳон чемпионатида Ватанимиз шарафини ҳимоя қилаётган миллий терма жамоамиз футболчиларининг биргина ҳаракати бизни чин дилдан тўлқинлантириб юборди.
Батафсил