Давр нафаси      Бош саҳифа

Шавкат МИРЗИЁЕВ: «Бу комбинатни дунёнинг етакчи металлургия компанияларидан бирига айлантириш – асосий вазифа»

Президент Шавкат Мирзиёев 22 декабрь куни Олмалиқ шаҳрига ташриф буюрди, дея хабар берди Ўзбекистон Президентининг Матбуот хизмати.

Шавкат МИРЗИЁЕВ:  «Бу комбинатни  дунёнинг етакчи  металлургия  компанияларидан бирига  айлантириш – асосий вазифа»

Кейинги йилларда шаҳар ҳам иқтисодий, ҳам ижтимоий жиҳатдан ривож­ланиб бормоқда. Янги корхоналар, таълим ва тиббиёт муассасалари ишга тушмоқда. Бу ўзгаришларнинг «драйвери» – Олмалиқ кон-металлургия комбинати.

Мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган саноат маҳсулотининг 7 фоизи, экспорт ҳажмининг 15 фоизи мазкур комбинат ҳиссасига тўғри келади. Охирги йилларда илмга ва технология­га катта маблағ йўналтирилгани натижасида янги конлар топилиб, ишлаб чиқариш ҳажми ошмоқда.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 мартдаги қарорига мувофиқ, комбинатда «Ёшлик-1» конини ўзлаштириш бўйича 5 миллиард 122 миллион долларлик мегалойиҳа амалга оширилмоқда.

Давлатимиз раҳбари Олмалиққа ташрифи чоғида, аввало, мазкур кондаги ишларни кўздан кечирди.

Кон ҳудуди 11 минг гектар. Захираси ҳам шунга яраша салмоқли – йилига 65 миллион тонна маъдан қазиб олиш қувватига эга. Бу конда олтин, мис, кумуш, молибден, селен каби 13 турдаги қимматли ва нодир металлар бор. Уларни қайта ишлаш учун Олмалиқ кон-металлургия комбинатида 3-мис бойитиш фабрикаси қурилмоқда.

Бу ерда иш бошланган 2017 йилда йилига 3 миллион куб метр кон ишлари бажарилар эди. 415 миллион долларлик 570 дан зиёд замонавий техникалар олиб келингач, самарадорлик ўн карра ошди. Эндиликда иш ҳажми йилига 40 миллион куб метрни ташкил этмоқда.

– Бу кон – катализатор. Уни самарали ўзлаштириш билан бирга кичик конлар бўйича ҳам янги йўналиш қилиш керак. Бу ҳам қўшимча иш ўринлари, катта экспорт дегани, – деди Шавкат Мирзиёев.

Лойиҳа доирасида, шунингдек, оҳак заводи, 650 мегаваттли электр тармоғи ва бошқа инфратузилма объектлари барпо этилади. Жами 6 минг киши иш билан таъминланади.

Давлатимиз раҳбари ушбу комбинат, умуман, келгусида ҳар бир саноат корхонаси ўзини ўзи муқобил электр энергияси билан таъминлаши зарурлигини таъкидлади. Илмий тадқиқотларни ва мақсадли аспирантурани кенгайтириш, Тошкент давлат техника университетининг Олмалиқ филиали салоҳиятини ошириш бўйича топшириқлар берилди.

Давлат раҳбари Олмалиқ кон-металлургия комбинатининг 3-мис бойитиш фабрикаси қурилиш жараёнини кўздан кечирди.

Ушбу иншоотга жорий йил 29 июль куни тамал тоши қўйилган эди. Бугунги кунда 107 гектар майдонда фабриканинг пойдевор қисми қурилмоқда.

 

Бу лойиҳанинг қиймати 2 миллиард доллар бўлиб, бугунги кунда 861 миллион доллар ўзлаштирилган.

 

Лойиҳалаштириш ишларига Италия­нинг «Wood» ҳамда лойиҳани техник жиҳатдан баҳолаш ва қабул қилишга Буюк Британиянинг «Technip Energies» компаниялари жалб қилинган.

Дирекция бинолари ва қурувчилар учун шаҳарча фойдаланишга топширилган бўлиб, яна бир шаҳарча қурилиши давом этмоқда. Яна бир муҳим томони, харажатларни камайтириш мақсадида фабрика ёнида металл конс­трукциялар заводи барпо этилмоқда.

Янги фабрикада руда омборлари, майдалаш, янчиш ва флотация бинолари, гидрометаллургия цехи, таъмирлаш устахоналари, чиқинди хўжалиги ва бошқа объектлар бўлади. Иш жараё­ни замонавий ускуналар ёрдамида бошқарилади. Бу, инсон омилини камайтириб, маҳсулот сифати ва иш хавфсизлигини таъминлашга хизмат қилади.

Давлатимиз раҳбари бу ердаги қурилиш ишларини жадаллаштириб, 2023 йил якунига қадар ишга тушириш бўйича тавсиялар берди.

Шу ердаги шаҳарчада Олмалиқ кон-металлургия комбинатини 2030 йилгача ривожлантиришга доир режалар муҳокама қилинди.

Комбинатнинг JORC кодекси бўйича баҳоланган мис ресурслари 45 миллион тоннани, олтин ресурслари эса 5 минг тоннадан зиёдни ташкил этади. Бунга асосланиб, 2030 йилда мис ишлаб чиқариш ҳажмини 515 минг тоннага, олтинни 52 тоннага, кумушни 343 тоннага олиб чиқиш бўйича концепция тайёрланган. Бунинг эвазига комбинатнинг йиллик ишлаб чиқариш ҳажмини 8 миллиард долларга етказиш режалаштирилган.

Аввало, комбинатни трансформация қилиш доирасида бошқарув, ишлаб чиқариш ва логистика жараёнларини рақамлаштириш, операцион самарадорликни ошириш зарурлиги таъкидланди.

– Энг асосийси, келгуси икки йилда комбинатда замонавий бошқарув тизимини жорий этиб, уни давлат ёрдамисиз ишлай оладиган, дунёнинг етакчи металлургия компанияларидан бирига айлантириш асосий вазифа бўлиши керак, – деди Президент.

Давлатимиз раҳбари 3-мис бойитиш фабрикасини қуриш билан параллел равишда 4-фабрикани ҳам лойиҳалаштириш муҳимлигини таъкидлади. Бунинг натижасида рудани қайта ишлаш ҳажми 160 миллион тоннага етиб, 3 мартага кўпайиши мумкин.

Йиғилишда мис кластери ташкил этиш масалаларига ҳам эътибор қаратилди.

 

Бугунги кунда мисни қайта ишлаш ва юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича қиймати 76  миллион долларлик 22 та лойиҳа шакллантирилган.

 

Шунингдек, Президентимизнинг Жанубий Кореяга давлат ташрифи чоғида Тошкент вилоятида Яримўтказгичлар ва электроника кластерини ташкил этишга келишилган.

Давлатимиз раҳбари шу борадаги ишларни жадаллаштириб, электр техникаси, энергетика, автомобиль саноати учун талаб юқори бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича кўрсатмалар берди.

Шу ерда маҳалла раислари, ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар етакчилари билан ҳам мулоқот бўлди.

– Комбинатни, албатта, зўр қиламиз. Лекин, аввало одамлар рози бўлиши керак. Уйи яхши, суви чучук, электри ўчмайдиган, иши даромадли бўлиши лозим. Бунинг учун маҳаллада қандай муаммолар борлигини, уларни ҳал қилиб, одамларга шароит яратиш учун нима кераклигини сизлар айтишингиз зарур. Шунинг учун очиқ мулоқот қилсак, фойдали бўлади, – деди Шавкат Мирзиёев.

Ҳоким ёрдамчилари ўзлари масъул бўлган маҳаллада ишсизликни камайтириш, тадбиркорлик ва томорқачиликни ривожлантириш, ёшларни спортга жалб этиш бўйича режаларини сўзлаб берди. Давлатимиз раҳбари уларга ишонч билдириб, таклифларини қўллаб-қувватлади.




Ўхшаш мақолалар

Яшил келажак  ва барқарор тараққиёт томон бошлаётган куч

Яшил келажак ва барқарор тараққиёт томон бошлаётган куч

🕔09:08, 08.09.2025 ✔13

Бу йил мамлакатимиз мустақиллигининг ўттиз тўрт йиллигини кенг нишонлаяпмиз. Ўтган даврда, айниқса, сўнгги саккиз йилда бошланган ислоҳотлар ва уларнинг дастлабки натижаларини табиатнинг «регенерация» ҳодисасига менгзаш мумкин. Жамиятнинг барча соҳа ва қисмларигача қамраб олган бу янгиланишларга таъсир кўрсатган ана шу «куч» – Президент Шавкат Мирзиёев!

Батафсил
Ўзбекистон ШҲТда  «яшил» оламни яратмоқда

Ўзбекистон ШҲТда «яшил» оламни яратмоқда

🕔09:07, 08.09.2025 ✔11

Хитойнинг Тяньцзинь шаҳрида бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлиси нафақат минтақа, балки бутун Евроосиё макони учун стратегик аҳамият касб этмоқда.

Батафсил
«Миллий истиқлолимизнинг энг буюк мақсади –  инсонга эътибор»

«Миллий истиқлолимизнинг энг буюк мақсади – инсонга эътибор»

🕔17:43, 29.08.2025 ✔38

Истиқлол ҳар бир ватандошимизнинг нурли тақдири, фаровон ҳаёти ва баркамол келажагини таъмин этаётганига бугун барчамиз гувоҳ бўлиб турибмиз. Бунинг ортида тўғри танланган ва йўлга қўйилган сиёсий ирода ҳамда фидокорона меҳнатлар турибди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Яшил келажак  ва барқарор тараққиёт томон бошлаётган куч

    Яшил келажак ва барқарор тараққиёт томон бошлаётган куч

    Бу йил мамлакатимиз мустақиллигининг ўттиз тўрт йиллигини кенг нишонлаяпмиз. Ўтган даврда, айниқса, сўнгги саккиз йилда бошланган ислоҳотлар ва уларнинг дастлабки натижаларини табиатнинг «регенерация» ҳодисасига менгзаш мумкин. Жамиятнинг барча соҳа ва қисмларигача қамраб олган бу янгиланишларга таъсир кўрсатган ана шу «куч» – Президент Шавкат Мирзиёев!

    ✔ 13    🕔 09:08, 08.09.2025
  • Ўзбекистон ШҲТда  «яшил» оламни яратмоқда

    Ўзбекистон ШҲТда «яшил» оламни яратмоқда

    Хитойнинг Тяньцзинь шаҳрида бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлиси нафақат минтақа, балки бутун Евроосиё макони учун стратегик аҳамият касб этмоқда.

    ✔ 11    🕔 09:07, 08.09.2025
  • «Миллий истиқлолимизнинг энг буюк мақсади –  инсонга эътибор»

    «Миллий истиқлолимизнинг энг буюк мақсади – инсонга эътибор»

    Истиқлол ҳар бир ватандошимизнинг нурли тақдири, фаровон ҳаёти ва баркамол келажагини таъмин этаётганига бугун барчамиз гувоҳ бўлиб турибмиз. Бунинг ортида тўғри танланган ва йўлга қўйилган сиёсий ирода ҳамда фидокорона меҳнатлар турибди.

    ✔ 38    🕔 17:43, 29.08.2025
  • Парламент қонунларнинг  қатъий ижросини ҳам сўрайди

    Парламент қонунларнинг қатъий ижросини ҳам сўрайди

    Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Қуйи палата минбарида мамлакат тараққиёти ва халқ фаровонлиги учун муҳим бўлган бир қатор масалалар кўтарилди.

    ✔ 58    🕔 09:19, 25.08.2025
  • Самарали парламент назорати ва халқ  билан очиқ  мулоқот

    Самарали парламент назорати ва халқ билан очиқ мулоқот

    Она табиатни, атроф-муҳитни асраб-авайлаш барчамизнинг асосий бурчимиз. Экологик муҳит бузилса, нафақат инсонга, балки ер, сув, ўсимликлар ва ҳайвонот дунёсига зарар етиб ифлосланади, зарарланади.

    ✔ 60    🕔 09:19, 25.08.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар