Серқуёш юртимизнинг ҳар гўшасида йилнинг тўрт фаслида бетакрор табиат намоён бўлади. Аксарият майдонлари чўлликдан иборат бўлган Бухорода ҳам йил давомида табиатнинг турли ажиб тароватига гувоҳ бўласиз.
Бир сўз билан айтганда, воҳада иқлим шароитига мос ва ўзига хос бой фауна ва флора олами мавжуд.
Кўҳна ва боқий Бухоронинг тарихий обидалари ҳақида эшитгансиз албатта. Уларни бир марта кўриш учун етти иқлимдан сайёҳлар келишади. Агар қадим Бухорога йўлингиз тушган бўлса, «Ситораи Моҳи Хосса» саройидаги қадимий манзарали дарахтларни кўргандирсиз ҳойнаҳой. Саройга кириб бориш билан унинг гўзал табиатидан кўнглингизга сокинлик инганини чин қалбдан ҳис қилгансиз эҳтимол.
Сарой номи форсчадан олинган бўлиб, ситораи – юлдузлар, моҳ – ой, хосса – монанд, яъни «Ой ва юлдузларга монанд сарой», деган маънони билдирган. Саройнинг дастлабки иморатлари амир Насруллохон ҳукмронлиги даври (1826-1860 йиллар)да қурилган. XIX асрнинг охиридаги навбатдаги амир Музаффархон ҳукмронлиги даврида (1860-1885 йиллар) машҳур меъмор Остонқул Ҳафизов саройнинг янги лойиҳасини яратган. 1885-1910 йилларда сарой ва хушманзара боғ барпо қилиш навбатдаги амир Абдулаҳад Баҳодирхон ҳукмронлиги даврида амалга оширилади ва сарой қурилишига меъмор Ҳожи Ҳафиз раҳбарлик қилади. Ёзги саройнинг асосий бинолари Бухоронинг сўнгги амири Мир Саййид Олимхон ҳукмронлиги даврида (1911-1920 йиллар) қурилган бўлиб, саройнинг умумий майдони 10 гектарни ташкил қилади. Унинг 4 гектарида асосий бинолар: қабулхона, меҳмонхона, ётоқхона, ҳарамхона, кўшк, масжид ва филхоналар бўлган. Энг асосийси 6 гектар майдонда боғ ташкил қилган.
«Ситораи Моҳи Хосса» боғининг тузилиши диққатга сазовордир. Боғ сарой бинолари қурилмасидан олдин барпо қилинган. Сарой боғи Темур ва темурийлар давридаги Самарқанд боғларига ўхшаш анъанавий чорбоғлар шаклида режалаштирилган. Боғ саҳни бир-бирига перпендикуляр кетган йўлаклар билан тўртта тўғри бурчакли майдончаларга бўлинган. Шунга кўра, у чорбоғ дейилади. Ёзги сарой боғида гулзорлар, ишкомлар, мевали ва манзарали дарахтлар, кўркам хиёбонлар, ҳовузлар ва ҳайвонот боғлари барпо қилинган.
Саройнинг ўсимлик ва ҳайвонот дунёсидан бир қисми ҳозирга қадар сақланиб келмоқда. Улардан энг ёши улуғи балхи тутдир. Балхи тут 1760 йилларда экилган. Бош қароргоҳ рўпарасига икки туп катальпа (Франциядан келтирилган) дарахти 1893 йилда, чинор 1884 йилда, маклура 1899 йилда, эман дарахти эса 1861 йилда экилган.
Айтишларича мана шу эман остида бир неча дақиқа турган киши, бир кеча-кундуз ўзини тетик ҳис қиларкан.
1915 йилда шарқ мамлакатларидан келтириб экилган туя дарахтларидан бири чорраҳага экилган. У ўнлаб шох-шабба ташлаб, тарвақайлаб ўсиб, ўзига айлана майдон ҳосил қилган.
Боғнинг жанубий қисмида ҳайвонлар учун майдонча бўлган. Оҳулар, чиройли товуслар, қирғовуллар юрган салқин жойлар ва йўлкалар чорраҳаларидаги чаман гуллар боғнинг чиройига чирой қўшган. Саройнинг ҳайвонот боғидаги товусларнинг авлодлари ҳозирги кунгача сақланиб келинмоқда.
Жаҳонгир ШАРИПОВ,
Ўзбекистон Экологик партияси
Бухоро вилоят
кенгаши раиси ўринбосари
Бекобод: транспорт ва саноат тараққиётида янги босқич
🕔13:29, 20.07.2026
✔42
Президентимизнинг Тошкент вилояти Бекобод шаҳрига амалга оширган ташрифи стратегик аҳамиятга эга воқелик сифатида муҳрланди. Ушбу ташриф чоғида нафақат ҳудуддаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши кўздан кечирилди, балки транспорт инфратузилмаси, саноат салоҳиятини янада юксалтиришга хизмат қиладиган икки муҳим лойиҳага старт берилди.
Батафсил
«Қанча дарахт яшаб қолди?» деган савол муҳимроқ...»
🕔13:28, 20.07.2026
✔40
Абдушукур ҲАМЗАЕВ:
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари, партия Марказий Кенгаши раиси Абдушукур Ҳамзаев яқинда дарахтлар, яшил майдонларнинг аҳамияти хусусида муносабат билдирар экан, бир жиҳатга алоҳида тўхталиб ўтди. Иқлим ўзгариши оқибатида дунёнинг кўп қисмида аномал жазирама авж олаётган паллада бу жуда долзарб ҳисобланади:
Батафсил
Ўзбекистон футболчилари – экологик маданияти юксак эканини намоён этмоқда
🕔11:22, 30.06.2026
✔96
Шу кунларда футбол бўйича Жаҳон чемпионатида Ватанимиз шарафини ҳимоя қилаётган миллий терма жамоамиз футболчиларининг биргина ҳаракати бизни чин дилдан тўлқинлантириб юборди.
Батафсил