Долзарб мавзу      Бош саҳифа

«Тўй тўйдай бўлсин! Tўйдаги тирик балиқларнинг довруғини етти маҳалла билсин!»

«Бизни кемиргувчи иллатлар деганда, захму маразними гумон этарсиз? Ёинки, сил, силария ва махавликними дерсиз?

«Тўй тўйдай бўлсин!  Tўйдаги тирик  балиқларнинг  довруғини етти маҳалла билсин!»

Йўқ, андан ҳам ямонроқ ва андан ҳам жонхарош, бевоя, хонавайрон ва ғариб этгувчи бир дард, биз – туркистонийларни шаҳри ва қишлоқи ёйинки ярим маданий, ярим ваҳший синфларимизғача истило этиб, бутун тириклигимизға сорилгон ва бизни инқирозға ва таҳликаға ва жаҳаннамға юмалататургон тўй, азо исминдаги икки қаттол душманни дерман.»

 Маҳмудхўжа Беҳбудий «Ойна» журнали, 1915 йил, 13-сон.

Афсуски юз йил ўтса ҳамки айнан шу муаммо ҳақида ёзмоғимиз жудаям оғриқли. Ҳали ҳамон тўю томоша деб исрофгарчилик қилишимиз, шуҳратпарастлик йўлида ҳар қандай ваҳшийликдан, пасткашликдан қайт­маслигимиз миллатни кемираётган иллат, оёғимизга урилган кишан бўлиб қолмоқда.

Маълум бўлишича, Тошкент шаҳрида ва айрим вилоятлардаги ZOO дўконларда уй ёритгичлари (лампочка)лар ичига аквариум балиқларини солиб, сотиш бошланибди. Айтилишича, аквариум сифатида лампочкалардан фойдаланиб балиқларнинг умрига зомин бўлишяпти экан. Фаол экологлардан бири шундай ёритгичлардан аквариум тайёрлаб балиқ сотаётган Тошкент шаҳар Яккасарой туманидаги «ZOO» дўконларидан бирига olx.uz сайти орқали боғланганда аквариумчалар икки дона балиғи билан 800 минг сўм туришини айтишган. Афсуслар бўлсинки, уларнинг экокўнгилли эканлигини пайқаб қолган сотувчилар барча маълумотларни зудлик билан ўчирган ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларини ҳам йўқ қилишган.

Ўзингиз бир ўйлаб кўринг, беш минг сўмлик ёритгич ичига солинган эллик минг сўмлик икки дона балиқ солинган аквариумни ким 800 минг сўмга сотиб олади? Соғлом одам шу ишни қиладими?

«Тўйимнинг довруғини етти маҳаллага достон қиламан» дея тўй дастурхонига безак қилиб тирик балиқларни қўйиш, айниқса ушбу жонзотларнинг нобуд бўлишига кўра-била туриб сабабчи бўлиш (ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода кўриш мумкин) – неча асрлик оғриқлардан, исроф­гарчилик аталмиш чипқон-ярадан ҳамон қутулмаганимизга ишорадир. Бу ишни шафқатсизлик, ваҳшийлик, ноинсонийлик, яна нималар деб аташ мумкин?! Наҳотки биз шу даражада инсофсиз бўлишга улгурдик?! Тўй дастурхонида безак сифатида тирик балиқлардан фойдаланишни қайси валломат ўйлаб топди экан?! Уларнинг нобуд бўлишига сабабчи бўлиш ва жамоатнинг бунга томошабин ўлароқ туриши бутун жамиятимизнинг таназзулга юз тутаётганидан дарак беради.

Халқимизнинг ўтмишдаги ва бугунги оғриқ нуқталаридан бири бўлган тўй дабдабабозлигига ўз вақтида даво чораси кўрилмаса, яна минг йилларки, бу ҳақида юзлаб, минглаб мақолалар, мулоҳазалар ёзилаверади. Биз эса ўтган аждодларимизнинг ютуқлари билан мақтаниб, «топганимизни ва топмаганимизни» тўйга сарфлаб, ўзимизга маҳлиё бўлиб шу ергача келдик. Бўлди етар, эсимиз борида этагимизни йиғиштирайлик, ўзгаришларни ўзимиздан бошлайлик. Ахир айтишадику, ўзим ўзгармасам – олам ўзгармас!

 

Малика ШУКРУЛЛОЕВА,

Ўзбекистон Экологик партияси

Бухоро вилоят кенгаши матбуот

хизмати ходими




Ўхшаш мақолалар

Энди болаларимиз дори  Ичиб нобуд  бўлмайди...(ми?)

Энди болаларимиз дори Ичиб нобуд бўлмайди...(ми?)

🕔16:45, 04.06.2026 ✔34

Қалбаки дори сотаётганларга жазо кучайтириляпти

Батафсил
Экологик маданият –  мамлакат келажагининг  пойдевори  Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

Экологик маданият – мамлакат келажагининг пойдевори Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

🕔16:01, 21.05.2026 ✔222

Бугун экология оддий муҳокама мавзуси эмас, балки давлат сиёсатидаги энг муҳим йўналишлардан бирига айланди. Ўзбекистон Республикасида қабул қилинаётган стратегик ҳужжатлар буни яққол тасдиқлайди.

Батафсил
Ноқонуний кушхоналар:  хавф  ва салбий  оқибатлар

Ноқонуний кушхоналар: хавф ва салбий оқибатлар

🕔15:56, 21.05.2026 ✔218

Аҳолининг гўшт ва гўшт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш жараёни ҳисобланган ҳайвонларни сўйиш – нафақат озиқ-овқат хавфсизлиги, балки қатъий экологик назоратни талаб қиладиган мураккаб технологик занжирдир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Энди болаларимиз дори  Ичиб нобуд  бўлмайди...(ми?)

    Энди болаларимиз дори Ичиб нобуд бўлмайди...(ми?)

    Қалбаки дори сотаётганларга жазо кучайтириляпти

    ✔ 34    🕔 16:45, 04.06.2026
  • Экологик маданият –  мамлакат келажагининг  пойдевори  Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

    Экологик маданият – мамлакат келажагининг пойдевори Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

    Бугун экология оддий муҳокама мавзуси эмас, балки давлат сиёсатидаги энг муҳим йўналишлардан бирига айланди. Ўзбекистон Республикасида қабул қилинаётган стратегик ҳужжатлар буни яққол тасдиқлайди.

    ✔ 222    🕔 16:01, 21.05.2026
  • Ноқонуний кушхоналар:  хавф  ва салбий  оқибатлар

    Ноқонуний кушхоналар: хавф ва салбий оқибатлар

    Аҳолининг гўшт ва гўшт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш жараёни ҳисобланган ҳайвонларни сўйиш – нафақат озиқ-овқат хавфсизлиги, балки қатъий экологик назоратни талаб қиладиган мураккаб технологик занжирдир.

    ✔ 218    🕔 15:56, 21.05.2026
  • «Матонат  мадҳияси»

    «Матонат мадҳияси»

    Юртимиз узра 9 май – Хотира ва қадрлаш куни ­шукуҳи кўнгилларга чўғ солган­ ҳолда оламга илиқлик ­уруғларини сочиб кезиб юрибди.­ ­Шунга монанд агар сизнинг ҳам қалбин­гизга юқоридаги каби қайноқ чўғ тушган бўлса ҳамда муҳим санани муносиб кутиб олиш ва ўтмишдаги­ ­жасоратларни юракдан ҳис ­қилиш учун бир маскан ­излаётган ­бўлсангиз, мана сизга ҳақиқий зиёратгоҳ – ­ муҳташам Ғалаба боғи!

    ✔ 345    🕔 09:15, 08.05.2026
  • Амалиёт илмга асосланса  самара  беради

    Амалиёт илмга асосланса самара беради

    Замон шиддат билан илгариламоқда. Кечагина ахборотни газета саҳифалари ёки эфир орқали қабул қилган жамият бугун уни бир вақтнинг ўзида видео, аудио, инфографика ва турли рақамли платформалар орқали истеъмол қилмоқда. Ахборот майдони кенгайди, имкониятлар ортди. Аммо бу кенгайиш ўз-ўзидан янги бир масъулиятни, тезлик ортидан қувиш жараёнида ишончлиликни йўқотмасликни ҳам талаб қилади.

    ✔ 517    🕔 08:53, 23.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар