Долзарб мавзу      Бош саҳифа

Энг катта хавф йўллар, автомобиллар ва... ҳайдовчилар

Очиғи бу мавзуда кўп ва хўп ёздик. Баъзилар йўлларда учраётган бахтсиз ҳодисалардан, йўл ҳаракати ходимларининг тарғиботларидан ўзларига керакли хулосаларни чиқараётган бўлса, баъзилар бундай қоидаларни назар-писанд қилмасдан газ тепкисини босгани-босган.

Энг катта  хавф  йўллар, автомобиллар ва... ҳайдовчилар

Оқибатда арзимаган эътиборсизлик, ортиқча шошма-шошарлик туфайли кимлардир фарзандсиз, кимлардир ота-онасиз қолмоқда. Яна кимлардир майиб-мажруҳ бўлиб, бутун умрга тўшакка михланмоқда.

Деярли ҳар куни ижтимоий тармоқларда, ОАВларда содир этилаётган йўл-транспорт ҳодисалари ҳақидаги хабарларни ўқийвериб тўғриси, дийдамиз ҳам қотиб кетяпти. Аммо техника «оёқлари» остида қолиб ҳалок бўлаётган мурғак болалар ўлими нафақат ота-оналар, балки юрт келажаги учун ҳам улкан йўқотишдир.

Куни кеча ижтимоий тармоқларни кузатаётиб Фарғона вилоятида пиёдалар ўтиш жойида она ва унинг ҳали бир ёшга ҳам тўлмаган мурғак гўдаги бошқарувни йўқотган автомобиль ғилдираклари тагида қолиб кетгани акс этган видео тасвирни кўриб этим жимирлаб кетди. Қандай қилиб қўлимдаги телефонни нарига отиб юборганимни ҳам сезмай қолибман. Анча вақт ўзимга келолмасдан шу кеч ухлолмай чиқдим. Бундай бахтсиз ҳодисаларга кўп ҳолларда ҳайдовчиларнинг йўл қоидаларини билмаслиги, билса ҳам уларни менсимай, қўпол равишда бузиши сабаб бўлмоқда. Юқоридаги ҳолатда ҳам ҳайдовчи йўл қоидаларни яхши билганда эди ҳали дунё қандайлигини ҳис қилиб улгурмаган мурғак гўдак кун келиб юртга нафи тегадиган инсонлардан бири бўлиб етишиши мумкин эди.

Нега шунча ҳалокатлар қоидабузарларга дарс бўлмаяпти? Нега баъзилар фуқароларнинг хавфсизлиги учун чиқарилган қоидаларга амал қилмасдан, арзимаган сониялардан ютиш учун «ўпкасини қўлтиқлаганча» шошгани шошган?

Биргина Тошкент шаҳрида йўл транспорт ҳодисалари туфайли бир йил мобайнида тахминан 170 нафар бола нобуд бўлган бўлса минг нафардан зиёд бола турли жароҳатлар олган. Кейинги йилларда бу рақамлар тобора ўсиб бораётгани кишини хавотирга солмасдан қўймайди.

Хўш, бунга сабаб нима? Мазкур йўл транспорт ҳодисаларининг асл айбдори ким? Қоидаларни назар-писанд қилмай ҳаракатланган ҳайдовчими ёки огоҳликни йўқотган пиёдами?

Бунинг сабаблари кўп, албатта. Биринчидан, баъзи ҳудудларда йўл қопламаларининг талабга жавоб бермаслиги, иккинчидан баъзи жойларга йўл ҳаракати белгиларининг нотўғри қўйилганлиги, учинчидан йўлларнинг тунги ёритиш мосламалари билан жиҳозланмаганлиги, тўртинчидан содир этилаётган йўл транспорт ҳодисаларига ҳаракатланиш қоидаларини билмайдиган пиёдаларнинг кўпаяётгани, бешинчидан аксарият аҳоли қатламлари ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлса ҳам уқуви бўлмаган «шофёр»ларнинг автоулов бошқараётгани ҳам сабаб бўлмоқда.

Статистика маълумотларига кўра, ўтган

2021 йилнинг ноябрь ойигача респуб­ликамиз ҳудудида 7681 та йўл транспорт ҳодисалари юз берган бўлиб, шуларда 1964 нафар киши қурбон бўлган. Бир эътибор беринг а, бу бир қиш­лоқнинг бутунлай қирилиб кетиши деган гап-ку.

Шу даврнинг ўзида 6886 нафар киши турли даражада тан жароҳати олган ва уларнинг кўпчилиги бутун умр бошқаларнинг кўмагига муҳтож ва ногирон бўлиб қолган.

Тунов куни кўчада бир танишимни учратиб қолдим. Оғзи қулоғида. Ҳайдовчилик гувоҳномасини олган экан, «правани ювамиз» деб ҳеч қўймади. Кўзга кўринган бир тамаддихонага бошлади. Дўстимнинг ютуғидан қувонган бўлсам, бир тарафдан бундай тез фурсатда ҳайдовчилик гувоҳномасини олганига таажжубда эдим. Бироз суҳбатдан сўнг «сен яқинда Россиядан қайтган бўлсанг, қандай қилиб тезда ҳайдовчилик гувоҳномасини олдинг», дейишим билан айёрона жилмайди. «Четда ишлаб бироз пул тўплаб қўйгандим, қайтишим билан туманимиздаги автомактабга мурожаат қилдим. Буни қараки у ернинг каттаси танишим бўлиб чиқди. Унга ўқиб ўтиришга вақтим йўқлигини, машина ҳайдашни кейин ўрганиб олишимни айт­дим. У бўлса дарсга келишинг шартмас, пулини тўлаб қўйсанг бўлди, бир ҳафта ичида «права» қилиб бераман деди. Пулни ўша куннинг ўзида тўлаб, бир ҳафтадан сўнг, мана ҳужжатни олиб келдим», деди бамайлихотир. Унинг бу гапларидан даҳшатга тушдим.

Сир эмас, бугун бундай инсонлар ҳам, бунақа ҳолатлар ҳам кўпайиб қолган. Уларнинг касрига минглаб инсонлар ҳаётдан кўз юмяпти, бир умр бировларнинг кўмагига муҳтож бўлиб қоляпти. Йўл қоидаларидан умуман хабари бўлмаса ҳам рул чамбарагини тутишяпти. Оқибатда юқорида келтирилган фожиали рақамлар сони ошса ошмоқдаки, асло камаймаяпти. Бунинг касрига қанча-қанча ёш болалар ҳаётига нуқта қўйилаётгани эса кишини изтиробга солади.

Келажакда бу рақамларнинг камайиши учун болаларга мактабдаёқ ҳамда боғча ёшиданоқ йўл ҳаракати қоидаларини мукаммалроқ ўргатиш лозим. Вояга етмаган ёшлар учун йўл ҳаракати қоидаларига оид қўлланмалар, махсус китоблар нашр этилиши зарур. Оилада ота-она ҳушёрлиги, боланинг бу борадаги билимларини кенгайтиришига кўмаклашиш, айниқса, ҳужжати ёки ҳеч қандай тажрибаси бўлмаган кишига автоуловни ишониб топширмаслик – буларнинг ҳаммаси ўз қўлимизда. Бугун ҳушёрлик ва огоҳликни ўз қўлимизга олмаксак, йўлларимиз ҳам, автомашиналар ҳам ҳаётимиз учун энг катта хавфга айланиб бораверади.

Мансурбек ЖАББОРОВ,

«Оила ва табиат» мухбири




Ўхшаш мақолалар

Энди болаларимиз дори  Ичиб нобуд  бўлмайди...(ми?)

Энди болаларимиз дори Ичиб нобуд бўлмайди...(ми?)

🕔16:45, 04.06.2026 ✔34

Қалбаки дори сотаётганларга жазо кучайтириляпти

Батафсил
Экологик маданият –  мамлакат келажагининг  пойдевори  Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

Экологик маданият – мамлакат келажагининг пойдевори Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

🕔16:01, 21.05.2026 ✔222

Бугун экология оддий муҳокама мавзуси эмас, балки давлат сиёсатидаги энг муҳим йўналишлардан бирига айланди. Ўзбекистон Республикасида қабул қилинаётган стратегик ҳужжатлар буни яққол тасдиқлайди.

Батафсил
Ноқонуний кушхоналар:  хавф  ва салбий  оқибатлар

Ноқонуний кушхоналар: хавф ва салбий оқибатлар

🕔15:56, 21.05.2026 ✔218

Аҳолининг гўшт ва гўшт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш жараёни ҳисобланган ҳайвонларни сўйиш – нафақат озиқ-овқат хавфсизлиги, балки қатъий экологик назоратни талаб қиладиган мураккаб технологик занжирдир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Энди болаларимиз дори  Ичиб нобуд  бўлмайди...(ми?)

    Энди болаларимиз дори Ичиб нобуд бўлмайди...(ми?)

    Қалбаки дори сотаётганларга жазо кучайтириляпти

    ✔ 34    🕔 16:45, 04.06.2026
  • Экологик маданият –  мамлакат келажагининг  пойдевори  Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

    Экологик маданият – мамлакат келажагининг пойдевори Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

    Бугун экология оддий муҳокама мавзуси эмас, балки давлат сиёсатидаги энг муҳим йўналишлардан бирига айланди. Ўзбекистон Республикасида қабул қилинаётган стратегик ҳужжатлар буни яққол тасдиқлайди.

    ✔ 222    🕔 16:01, 21.05.2026
  • Ноқонуний кушхоналар:  хавф  ва салбий  оқибатлар

    Ноқонуний кушхоналар: хавф ва салбий оқибатлар

    Аҳолининг гўшт ва гўшт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш жараёни ҳисобланган ҳайвонларни сўйиш – нафақат озиқ-овқат хавфсизлиги, балки қатъий экологик назоратни талаб қиладиган мураккаб технологик занжирдир.

    ✔ 218    🕔 15:56, 21.05.2026
  • «Матонат  мадҳияси»

    «Матонат мадҳияси»

    Юртимиз узра 9 май – Хотира ва қадрлаш куни ­шукуҳи кўнгилларга чўғ солган­ ҳолда оламга илиқлик ­уруғларини сочиб кезиб юрибди.­ ­Шунга монанд агар сизнинг ҳам қалбин­гизга юқоридаги каби қайноқ чўғ тушган бўлса ҳамда муҳим санани муносиб кутиб олиш ва ўтмишдаги­ ­жасоратларни юракдан ҳис ­қилиш учун бир маскан ­излаётган ­бўлсангиз, мана сизга ҳақиқий зиёратгоҳ – ­ муҳташам Ғалаба боғи!

    ✔ 345    🕔 09:15, 08.05.2026
  • Амалиёт илмга асосланса  самара  беради

    Амалиёт илмга асосланса самара беради

    Замон шиддат билан илгариламоқда. Кечагина ахборотни газета саҳифалари ёки эфир орқали қабул қилган жамият бугун уни бир вақтнинг ўзида видео, аудио, инфографика ва турли рақамли платформалар орқали истеъмол қилмоқда. Ахборот майдони кенгайди, имкониятлар ортди. Аммо бу кенгайиш ўз-ўзидан янги бир масъулиятни, тезлик ортидан қувиш жараёнида ишончлиликни йўқотмасликни ҳам талаб қилади.

    ✔ 517    🕔 08:53, 23.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар