Жараён      Бош саҳифа

Бобур – табиатшунос

14 февраль – Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд топган кун

Бобур –  табиатшунос

Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг шоҳ асари «Бобурнома» тарихий, ижтимоий-сиёсий, ҳарбий, адабий, этнографик, жўғрофий – бир сўз билан айтганда қомусий асар сифатида, мана, қарийб беш асрдан буён нафақат бизда, балки дунёнинг кўплаб давлатларида ўрганиб келинмоқда.

«Бобурнома» муаллифнинг ўз ҳаётида юз берган воқеалар, кўрган-кечирганлари, сафарлари асносидаги нодир маълумотлардан иборат. Муаллиф ҳар бир ҳудуднинг жўғрофий жойлашуви, суви, иқлим шароити билан бирга, ундаги ўсимлик ва ҳайвонот олами ҳақида ҳам ноёб маълумотларни тақдим этган. Уларнинг баъзилари бугунги кун кишиси учун ҳам ҳайратланарли янгилик вазифасини ўтай олади.

«Бобурнома»нинг ҳозирги тилимизга қилинган табдилидан келтирилган қуйидаги парчалар Бобурнинг табиатни нақадар теран ўрганганидан далолат беради.

Табаррук дарахт

«Фарғона... кичик вилоятдир. Дон-дуни кўп, меваси фаровон. Қовун ва узуми яхши бўлади. Қовун пишиғи пайтида полиз бошида қовун сотмоқ расм эмас. Андижоннинг ношвотисидан яхшироқ ношвоти бўлмайди.

Яна Марғинондир... ноз-неъматга бой. Анори ва ўриги жуда яхши бўлади. Бир хил анори бор, «донакалон» – йирик донали дейдилар. Чучукликда ўрик таъмидан анча ширин. Самнон анорларидан устун қўйса бўлади».

«Фарғона вилоятининг теварак-­атроф тоғларида яхши яйловлари бор. Тобулғу дарахти бу тоғларда бўлади. Ўзга ҳеч ерда бўлмайди. Тобулғу шундай дарахт: пўсти қизил, ҳасса, қушларга қафас қиладилар, қамчи дастаси ҳам қиладилар, тарашлаб камон ўқи қиладилар, хийла яхши дарахтдир. Табаррук қилиб йироқ жойларга элтадилар.

Баъзи китобларда битибдиларки, «ябруҳ ус-санам» (женшень) бу тоғлардадир. Лекин бу муддатда ҳеч эшитилмади. Бир гиёҳ эшитилдики, Еттикентнинг тоғларида бўлади. У эл уни айиқўти дейди: меҳригиёҳ хосиятли, эҳтимол, меҳригиёҳдир...»

«(Андижонда) Ов қуши ҳам кўп бўлади. Қирғовули беҳад семиз бўлади. Шундай ривоят қилдиларки, бир қирғовулнинг гўштини тўрт киши еб тугата олмайди».

«Хўжанднинг овлоғи ва қушлоғи кўп яхшидир. Оқ кийик, буғу-марал, қирғовул ва товушқони кўп бўлади».

Бир мартагина ҳосил беради

«Нингнаҳорга етгач, ўзга бир оламга назарим тушди: гиёҳлар ўзгача, дарахтлар ўзгача ва ёввойи ҳайвонлар ўзгача, қушлар ўзгача, эл ва улуснинг расму одатлари ўзгача. Ҳайратда қолдим. Зотан, ҳайратга арзийдиган жойлар эди».

«...Яна бир меваси кейладир. Араб­лар «мавз» дейди. Дарахти унчалик баланд эмас, балки дарахт ҳам деб бўлмас. Бута билан дарахт орасидаги бир нарсадир. Барги амонқоранинг баргига ўхшайди. Лекин кейла баргининг узунлиги икки қари бўлади, яссилиги бир қарига яқинлашади; ўртасидан юракдек бир шох чиқади, ғунчаси ана шу шохда бўлади; ғунчасининг ҳар барги очилгач, баргининг тубида қатор олти-етти гули бўлади. Бу қатор гуллар кейла бўлади. Ушбу юракдек шох узайгани сайин у катта ғунчанинг барглари очилиб, қатор кейла гуллари кўринади. Кейла дарахти бир мартагина ҳосил берар эмиш.

Кейланинг икки латофати бор: бири буки, териси осон сўйилади; яна бири буки, ҳеч донаси ва вазни бўлмайди. Бодинжондан бироз узунроқ ва ингичкароқдир. Унчалик чучук эмас. Бангола кейлалари жуда чучук бўлар эмиш. Хийла хушбичим дарахти бор. Яп-ясси хушранг яшил барглари яхши кўринади».

Баҳоси ёшига боғлиқ

«Ҳиндистонда жониворлар кўп: тўти ва шорак, товус ва лўча, маймун, нилагов ва кўтаҳпой. Балки, бу мазкур бўлган жониворлардан яна ўзга-ўзга жинс қушлар ва жониворлар бўлур...

Ҳайвонотки, Ҳиндистонгагина хосдир. Ёввойи ҳайвонлардан бири филдир. Ҳиндистонлик уни «ҳаатий» дейди... Фил йирик жуссали ва зийрак жонивордир. Ҳар нима десалар билади ва ҳар нима буюрсалар қилади. Баҳоси ёши улуғлигига ярашадир. Улғайтириб сотадилар. Ҳар неча ёши каттароқ – баҳоси баландроқдир... Филнинг емак-ичмаги фақат хартуми биландир. Хартуми бўлмаса – яшаёлмайди. Хартумининг икки ёнида – юқориги энгагида икки йирик тиши бор, томга ва дарахтга ушбу тишларини қўйиб, зўрлаб қулатади... Филнинг туки йўқдир...»

Ҳинд каркидони

«Яна бири каркдир. Бу ҳам йирик жонивор. Катталиги уч сигирча бўлади... Бир шохи бор – бурнининг устида, узунлиги бир қаричдан кўпроқ, икки қаричлиги учрамади... Ўзга ҳайвонотдан кўпроқ отга ўхшаш. Негаки, отнинг қорни катта бўлмас, бунинг ҳам қорни катта бўлмайди. Худди отнинг оёғида ошиқ ўрнида парча суяги бўлганидек, бунинг ҳам ошиқ ўрнида парча суяги бор, худди отнинг олдинги оёғида кўмук бўлганидек, бунинг ҳам олд оёғида кўмук бор. Бу филдан йиртқичроқдир. Лекин унингчалик муте ва эл бўлмайди. Роса шох уради. Бу овларда кўп кишини ва отни шох урган. Бир овда Мақсуд номли танқўриқчи отини шохи билан бир найза бўйи кўтариб ташлади. Шу боисдан Мақсудга «карк» лақаби қўйилди».

Маймун ва хурмо сичқони

«Ҳайвонларидан яна бири маймундир. Ҳиндистонлик «бандар» дей­ди. Бунинг ҳам хилма-хил навлари бўлади. Бир нави улдирки, бошқа вилоятларга олиб кетадилар. Лўлилар унга ўйин ўргатадилар. Туки сариқ ва юзи оқ. Қуйруғи унчалик узун эмас...

Яна бир хил маймуни бўлади. Юзи ва туки, бари аъзо-узвлари қоп-қорадир.

Яна нувлдир. Силовсиндан бироз кичикроқ бўлади. Дарахтга чиқади. Баъзилар уни муши хурмо (хурмо сичқони) ҳам дейдилар. Буни табаррук ҳисоблайдилар».




Ўхшаш мақолалар

Бекобод:  транспорт ва саноат тараққиётида  янги босқич

Бекобод: транспорт ва саноат тараққиётида янги босқич

🕔13:29, 20.07.2026 ✔42

Президентимизнинг Тошкент вилояти Бекобод шаҳрига амалга оширган ташрифи стратегик аҳамиятга эга воқелик сифатида муҳрланди. Ушбу ташриф чоғида нафақат ҳудуддаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши кўздан кечирилди, балки транспорт инфратузилмаси, саноат салоҳиятини янада юксалтиришга хизмат қиладиган икки муҳим лойиҳага старт берилди.

Батафсил
«Қанча дарахт яшаб қолди?» деган савол муҳимроқ...»

«Қанча дарахт яшаб қолди?» деган савол муҳимроқ...»

🕔13:28, 20.07.2026 ✔40

Абдушукур ҲАМЗАЕВ:

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари, партия Марказий Кенгаши раиси Абдушукур Ҳамзаев яқинда дарахтлар, яшил майдонларнинг аҳамияти хусусида муносабат билдирар экан, бир жиҳатга алоҳида тўхталиб ўтди. Иқлим ўзгариши оқибатида дунёнинг кўп қисмида аномал жазирама авж олаётган паллада бу жуда долзарб ҳисобланади:

Батафсил
Ўзбекистон  футболчилари –  экологик маданияти юксак эканини намоён этмоқда

Ўзбекистон футболчилари – экологик маданияти юксак эканини намоён этмоқда

🕔11:22, 30.06.2026 ✔97

Шу кунларда футбол бўйича Жаҳон чемпионатида Ватанимиз шарафини ҳимоя қилаётган миллий терма жамоамиз футболчиларининг биргина ҳаракати бизни чин дилдан тўлқинлантириб юборди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Бекобод:  транспорт ва саноат тараққиётида  янги босқич

    Бекобод: транспорт ва саноат тараққиётида янги босқич

    Президентимизнинг Тошкент вилояти Бекобод шаҳрига амалга оширган ташрифи стратегик аҳамиятга эга воқелик сифатида муҳрланди. Ушбу ташриф чоғида нафақат ҳудуддаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши кўздан кечирилди, балки транспорт инфратузилмаси, саноат салоҳиятини янада юксалтиришга хизмат қиладиган икки муҳим лойиҳага старт берилди.

    ✔ 42    🕔 13:29, 20.07.2026
  • «Қанча дарахт яшаб қолди?» деган савол муҳимроқ...»

    «Қанча дарахт яшаб қолди?» деган савол муҳимроқ...»

    Абдушукур ҲАМЗАЕВ:

    Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари, партия Марказий Кенгаши раиси Абдушукур Ҳамзаев яқинда дарахтлар, яшил майдонларнинг аҳамияти хусусида муносабат билдирар экан, бир жиҳатга алоҳида тўхталиб ўтди. Иқлим ўзгариши оқибатида дунёнинг кўп қисмида аномал жазирама авж олаётган паллада бу жуда долзарб ҳисобланади:

    ✔ 40    🕔 13:28, 20.07.2026
  • Ўзбекистон  футболчилари –  экологик маданияти юксак эканини намоён этмоқда

    Ўзбекистон футболчилари – экологик маданияти юксак эканини намоён этмоқда

    Шу кунларда футбол бўйича Жаҳон чемпионатида Ватанимиз шарафини ҳимоя қилаётган миллий терма жамоамиз футболчиларининг биргина ҳаракати бизни чин дилдан тўлқинлантириб юборди.

    ✔ 97    🕔 11:22, 30.06.2026
  • Асрлар соясидаги  ҳаёт

    Асрлар соясидаги ҳаёт

    Фарғона водийси нафақат ҳосилдор тупроғи, балки табиатсевар инсонлари билан ҳам қадрлидир. Бу юртда дарахтни оддий ўсимлик эмас, балки ҳаётнинг нафаси, авлодлар хотираси деб билувчи одамлар кўп.

    ✔ 171    🕔 16:43, 04.06.2026
  • Парвозларнинг метеорологик  хавфсизлиги таъминланади

    Парвозларнинг метеорологик хавфсизлиги таъминланади

    Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида гидрометеорология хизмати инфратузилмасини ривожлантириш ва мониторинг қилиш тизимини такомиллаштириш, шунингдек, фуқаро авиацияси ҳаво кемалари парвозларининг хавфсизлигини метеорологик таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

    ✔ 209    🕔 15:55, 21.05.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар