«Депутат бўлиш, халқ ишончини қозониш ва уни муносиб равишда оқлаш – бу осон эмас. Бундай шараф ҳар кимга ҳам насиб этмайди.
Депутат – фикри зикри билан халққа энг яқин одам, доимо эл-юртнинг ташвиш ва муаммолари билан яшайдиган, катта билим ва тажрибага эга бўлган шахс».
Президентимиз томонидан айтилган бу фикр нақадар ҳақиқат. Депутат халқ вакили экан у халқ манфаатларини ўйлаб таклиф, муаммо ва мурожаатларини тинглаб, шу асосда иш олиб боради. Халқ ва давлат ўртасида кўприк вазифасини ўтайди. Шунинг учун унинг зиммасида сайловчилар манфаатларини кўзлаб иш тутиш масъулияти туради.
Ўзбекистон Экологик партияси Поп туман Кенгаши депутати Улуғбек Турсуновга Поп тумани Абдулла Қаҳҳор МФЙда истиқомат қилувчи фуқаролар томонидан йўлларни асфальтлашда амалий ёрдам сўраб қилинган мурожаатга депутат «лаббай» деб жавоб берди. Ушбу мурожаатни ўрганиб чиққан депутат Улуғбек Турсунов Поп тумани Абдулла Қаҳҳор МФЙ ҳудуди Навоий кўчасига шағал ётқизиш ишларига бош-қош бўлмоқда. Ёш бўлишига қарамай, халқнинг ишончини қозонмоқда.
Депутатга аҳоли томонидан қилинган мурожаатлар кўп. Улар энг зарурлиги даражасида саралаб олинган бўлиб, бирор мурожаат эътибордан четда қолмаслигига ҳаракат қилинмоқда.
Ўзбекистон Экологик партияси
Наманган вилояти кенгаши
матбуот хизмати
Бекобод: транспорт ва саноат тараққиётида янги босқич
🕔13:29, 20.07.2026
✔42
Президентимизнинг Тошкент вилояти Бекобод шаҳрига амалга оширган ташрифи стратегик аҳамиятга эга воқелик сифатида муҳрланди. Ушбу ташриф чоғида нафақат ҳудуддаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши кўздан кечирилди, балки транспорт инфратузилмаси, саноат салоҳиятини янада юксалтиришга хизмат қиладиган икки муҳим лойиҳага старт берилди.
Батафсил
«Қанча дарахт яшаб қолди?» деган савол муҳимроқ...»
🕔13:28, 20.07.2026
✔40
Абдушукур ҲАМЗАЕВ:
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари, партия Марказий Кенгаши раиси Абдушукур Ҳамзаев яқинда дарахтлар, яшил майдонларнинг аҳамияти хусусида муносабат билдирар экан, бир жиҳатга алоҳида тўхталиб ўтди. Иқлим ўзгариши оқибатида дунёнинг кўп қисмида аномал жазирама авж олаётган паллада бу жуда долзарб ҳисобланади:
Батафсил
Ўзбекистон футболчилари – экологик маданияти юксак эканини намоён этмоқда
🕔11:22, 30.06.2026
✔97
Шу кунларда футбол бўйича Жаҳон чемпионатида Ватанимиз шарафини ҳимоя қилаётган миллий терма жамоамиз футболчиларининг биргина ҳаракати бизни чин дилдан тўлқинлантириб юборди.
Батафсил