Кўп минг йиллик жамиятимиз тарихи шундан далолат берадики, оилада маънавий-экологик қадриятларга ва унинг қарор топишига катта эътибор берилган.
Охирги юз йилликда ер юзининг, жумладан бизнинг мамлакатимиз экологик тизимига ҳам катта зарар етказилди, аждодларимизнинг табиатдан фойдаланиш борасидаги халқ удумлари ва анъанавий одоб-аҳлоқ қоидалари унутиб юборилди.
Халқимиз тарихан бой экологик маданиятга эга аслида. Асрлар давомида шаклланиб келган миллий маънавий қадриятларимиз ва меросимиз шундан далолат берадики, ота-боболаримиз, аждодларимиз она заминга ўзгача муносабатда бўлиб, сув, тупроқ, ҳавони доим қадрлаганлар. Табиат бойликлари ва унинг неъматларини асраб-авайлаб, улардан тежаб фойдаланганлар. Маънавиятимиз пойдевори ҳисобланган муқаддас ҳадисларда: «Енглар, ичинглар, исроф қилманглар», дейилган. Исроф қилмаслик, увол, гуноҳ ва меъёр каби тушунчаларни аждодларимиз яхши англаганлар ва кундалик ҳаётда қатъий амал қилганлар. Аммо айни кунларда бу қадриятларимиз бироз унутилгандек.
Куни кеча Ўзбекистон Экологик партияси Марказий кенгаши Ижроия қўмитасида ҳудудий партия ташкилотлари раҳбарлари иштирокида бўлиб ўтган йиғилиш ҳам «Биз келажак учун жавобгармиз!» шиори остида «Аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш» мавзусида тарғибот тадбирларини ўтказишга бағишланди.
Ушбу мавзудаги тадбирларни ташкил қилиш учун 14 февралдан 28 февралгача долзарб 15 кунлик эълон қилинди.
Тарғибот тадбирларини ўтказишда туман партия ташкилотлари томонидан партия фаоллари, фаол нуронийлар, экопартиядан сайланган депутатлардан иборат тарғибот гуруҳлари шакллантирилади.
Ҳар бир вилоят партия ташкилоти раислари ва ходимлари, туман партия ташкилоти раислари ҳамда жойлардаги бошланғич партия ташкилоти етакчилари ҳар 5 кунда аҳолининг ва ўсиб келаётган ёш авлод экологик маданиятини юксалтириш, атроф муҳитга оқилона муносабатда бўлишига чақириш борасида видео ва ёзма материаллар орқали кенг челленжлар ўтказади.
– «Долзарб 15 кунлик» доирасида Қарши-Шаҳрисабз йўлининг Қамаши тумани «Қамай» МФЙ ҳудудида автомобил йўли четларига 500 тупга яқин тут ва 500 тупга яқин игна баргли дарахт кўчатлари экишни ташкиллаштирдик. Бу ишларга Экопартия вакиллари, маҳалла фаоллари ва туман ободонлаштириш бошқармаси ходимлари ҳам жалб қилинди, – дейди Ўзбекистон Экологик партияси Қашқадарё вилоят кенгаши раиси Носиржон Ҳалимов. – Ўтказиладиган тарғибот тадбирларини оммавий ахборот воситаларида ҳамда ижтимоий тармоқларда кенг ёритиб бориш бўйича кўрсатмалар берилди.
Йиғилишда шунингдек, партия аъзолари сафини кенгайтириш, ҳудудий, туман ва шаҳар партия ташкилотлари томонидан ОАВда чиқишлар ва тарғибот тадбирларини ташкил этиш масалалари ҳам муҳокама қилинди.
– Ушбу тадбирлар давомида аҳолининг экологик билимларини ошириш муҳим масала этиб белгиланган, – дейди Ўзбекистон Экологик партияси Фарғона вилоят Кенгаши раиси Муҳаммадали Маҳмудов. – «Яшил йиллик» умуммиллий лойиҳаси жараёнларида тажрибали боғбонлар тавсияларини олиш, улар иштирокида семинарлар ўтказиш, тажрибалар билан ўртоқлашиш зарур. Асосийси ҳудудга мос дарахт танлаш, улар қуриб қолишининг олдини олиш, ўсиб яшнаши учун шароит яратиш ва бунга мутахассисларни жалб қилишдир. Аммо фақат дарахт экиш билан иш битмайди. «Долзарб 15 кунлик» доирасида аҳоли экологик маданиятини оширишга қаратилган кенг қамровли тадбирлар ўтказиш, тарғибот усулларидан фойдаланишни мақсад қилганмиз.
Шунингдек, йиғилиш давомида партия аъзлари сафини кенгайтириш ишлари ҳам таҳлил этилди. Берилган топшириқ ва вазифалар ижроси бўйича вилоят кенгаши ходимлари ва партия ташкилотлари раисларига топшириқлар берилди.
Зарина Улуғбек
Тошкент – Самарқанд янги автомобиль йўли қурилишига старт берилди
🕔15:23, 23.07.2026
✔11
Ўзбекистон тарихидаги илк «яшил» ва инновацион йўл
Президент Шавкат Мирзиёев 22 июль куни Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманига ташриф буюриб, Тошкент – Самарқанд йўналишидаги пуллик муқобил автомобиль йўли қурилишига тамал тоши қўйди.
Батафсил
Экология кодекси: Келажак авлод олдидаги масъулиятимизнинг ҳуқуқий асоси зарур
🕔13:31, 20.07.2026
✔70
Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Экология кодекси лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилган. Зотан, бугун мамлакатимизда экологик барқарорликни таъминлаш, атроф-муҳитни асраш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш давлат сиёсатининг устувор йўналишига айланган. Шу боис, янги кодекс лойиҳаси жамиятимизда қизғин муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
Батафсил
2030 йилгача асосий мақсад: Чўлланишга қарши курашиш ва «яшил шаҳар» бунёд этиш Ушбу масала Президент ҳузурида муҳокама этилди
🕔15:58, 09.07.2026
✔195
Куни кеча Президент Шавкат Мирзиёев чўлланишга қарши курашиш ва чўл иқтисодиётини ривожлантириш, шунингдек, шаҳарларда «яшил шаҳар» тамойилларини жорий этиш юзасидан таклифлар тақдимоти билан танишди.
Батафсил