Давр нафаси      Бош саҳифа

Глобал яшил ўсиш институти энди Ўзбекистонда ҳам фаолият юритади

Куни кеча Ўзбекистон Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасида Глобал яшил ўсиш институтининг (GGGI) Ўзбекистондаги ваколатхонасининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди.

Глобал яшил  ўсиш институти  энди Ўзбекистонда ҳам  фаолият юритади

Қайд этилишича, Ўзбекистондаги Глобал яшил ўсиш институти МДҲ ҳамда Марказий Осиё мамлакатлари орасида биринчи офис ҳисобланади. Институт халқаро ҳукуматлараро ташкилот бўлиб, бош офиси Жанубий Кореянинг Сеул шаҳрида жойлашган. Ташкилот 2012 йил 20 июнь куни Рио-де-Жанейрода (Бразилия) БМТнинг Барқарор ривожланиш бўйича конференцияси доирасида таъсис этилган.

Ташкилотнинг мақсади – иқлим ўзгариши шароитларида тараққий этган ҳамда бозор иқтисодиётини танлаган мамлакатларда яшил иқтисодиётни ривожлантириш йўли орқали барқарор иқтисодий ўсишга кўмаклашиш ҳисоб­ланади.

Таъкидланишича, ҳозирги кунда инс­титут дунёнинг 30 дан ортиқ мамлакатларида 54 та лойиҳани амалга ошириб келмоқда. БМТ собиқ бош котиби Пан Ги Мун институт президенти ва кенгаш раиси ҳисобланади. Очилиш маросимида Глобал яшил ўсиш институти бош директор ўринбосари Хелена Маклоид, институтнинг Осиё бўйича минтақавий директори Ачала Абейсингх иштирок этди.

«Кўпчилигингизга маълумки, БМТ Бош Aссамблеяси Бош котиби сифатидаги фаолиятим давомида халқаро хабардорликни ошириш ва Орол денгизи минтақасини қайта тиклашни қўллаб-қувватланишини молиялаштириш мажбуриятларини олиш учун катта саъй-ҳаракатлар амалга оширилди. Дарҳақиқат, мен 2018 йилда Оролбўйи минтақасида бўлганимда Марказий Осиёнинг сув ресурсларидан беқарор фойдаланиши инсоният томонидан мавжуд бўлган энг даҳшатли экологик офатлардан бирига олиб келганини ўз кўзим билан кўрдим. Шунинг учун ҳам Орол денгизи минтақасидаги муаммоларни ҳал этиш йўлидаги ҳар бир саъй-ҳаракат алоҳида эътирофга лойиқдир», дейилади Пан Ги Муннинг Глобал яшил ўсиш институтининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси очилиши муносабати билан йўллаган табригида.

Жорий йилда Давлат экология қўмитаси ҳамда Глобал яшил ўсиш институти Орол денгизи таназзулининг салбий оқибатларини бартараф этиш мақсадида Оролбўйи минтақасининг яшил тикланишини молиялаштиришга йўналтирилган ҳамкорликдаги лойиҳани амалга оширишни бошлади. Халқаро ҳамкорлик бўйича Корея агентлиги (KOICA) томонидан молиялаштириладиган бу лойи­ҳанинг умумий қиймати 5,65 миллион АҚШ долларига тенг.

Умид қиламизки, амалга оширилаётган ушбу хайрли иш Оролқумни жаннатмонанд боғларга айлантиришда катта ёрдам беради.

 

Саида ИБОДИНОВА




Ўхшаш мақолалар

Муносабат  Бишкекдан янграган  Ташаббуслар

Муносабат Бишкекдан янграган Ташаббуслар

🕔16:35, 04.09.2026 ✔119

Куни кеча – 1 сентябрь куни Қирғизистон пойтахти Бишкекда бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг йиғилиши, шунингдек, «ШҲТ плюс» форматидаги учрашув жаҳон ҳамжамияти диққатини ўзига тортган муҳим воқеага айланди.

Батафсил
Давлат  ва халқ: ишонч қаерда мустаҳкамланади?

Давлат ва халқ: ишонч қаерда мустаҳкамланади?

🕔16:33, 04.09.2026 ✔118

Мустақиллик бизга, энг аввало, ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш сингари буюк имкониятни берди.

Батафсил
Бунёдкорлик, янгиланиш ва  инсон қадри юксалаётган буюк давр

Бунёдкорлик, янгиланиш ва инсон қадри юксалаётган буюк давр

🕔16:32, 04.09.2026 ✔114

Ватанимиз мус­тақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланаётган шу кунларда мамлакатимизнинг қайси ҳудудига борманг, янгиланиш ва бунёдкорлик жараёнларига гувоҳ бўласиз.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар