Давр нафаси      Бош саҳифа

Долзарб 15 кунлик

Экологик таълим ва тарбия бугуннинг долзарб масалаларидан бири.

Долзарб  15 кунлик

Ҳар бир инсонда ўзи яшаб турган уй, кўча, маҳалла, қиш­лоқ ва шаҳарни ифлосланишдан асраш, уни ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш, табиий масканларни асл ҳолида сақлаш ва улардан унумли фойдаланиш, юртимиз табиатини муҳофаза қилиш сингари фазилатларни шакллантириш экологик тарбиянинг ажралмас қисмидир. Аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш, атроф муҳитга оқилона муносабатда бўлиш, табиат неъматларини келгуси авлодлар учун асраб-авайлаш ҳиссини шакллантириш антропоген таъсирларнинг олдини олишда асосий омиллардандир.

Бу ишларнинг барчаси учун экологик таълим-тарбиянинг аҳамияти ниҳоятда юқори. Зеро, экологик таълим-тарбия табиат ва жамият ўртасидаги узвийликни таъминлаш ҳамда табиий барқарорликни сақлашда муҳим аҳамиятга эгадир. Шунингдек, экологик тарбия ва тарғибот ишлари ёшларни табиатдан онгли равишда фойдаланиш ва улар қалбида табиатга меҳр-муҳаббат уйғотиш ҳамда тежамкорликка ўргатишда қўл келади. Зотан, ёш авлод қалбида табиатга нисбатан ҳурмат ҳиссини шакллантириш ва ривожлантириш экологик муаммоларга қарши самарали курашишнинг биринчи ва муҳим шартидир.

Ўзбекистон Экологик партияси томонидан таълим муассасаларида, корхона-ташкилотлар ва маҳаллаларда «долзарб 15 кунлик» доирасида олиб борилаётган тарғибот ва тушунтириш ишлари ана шундай эзгу мақсадларни кўзлаган. Юртимизнинг турли ҳудудларида ушбу 15 кунлик доирасида турли тарғибот тадбирлари давом этмоқда. Хусусан, халқ депутатлари Юнусобод туман кенгаши депутати Л.Облоқулова, Юнусобод туман ҳоким ўринбосари, ИИБ ходимлари биргаликда «Акбар­обод» маҳалласида жойлашган ТАТУ қошидаги академик лицейда ўқувчилар билан учрашув ўтказди. Тадбирда иштирокчилар партия фаолияти, ғоялари ва мақсадлари билан яқиндан таништирилди.

Қашқадарё вилояти Қамаши туманидаги 66-умумтаълим мактабида ҳам Экологик партия Қамаши туман кенгаши раиси Жумагул Жўраева томонидан давра суҳбати ташкил этилди.

Давлатимиз раҳбари томонидан 2 февраль куни ўтказилган видеоселекторда ҳудудларнинг экологик ҳолатини яхшилаш бўйича берилган тавсиялар ва устувор вазифалар ҳақида сўз юритилди. «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида юртимизда амалга оширилган ишлар, галдаги топшириқлар ва вазифалар, шунингдек, ёшларнинг экологик маданиятини шакллантириш, она табиатга, атроф муҳитга меҳр-муҳаббат руҳида тарбиялаш лозимлиги таъкидланди.

Жонажон диёримиз табиати бетакрор. Унинг бағридаги сўлим боғлар, пурвиқор тоғларга боқиб кишининг завқи ошади. Одамзод эса унга ҳамоҳанг яшаб бу гўзалликларни асраб-авайлаши, табиат бойликлари, табиий ресурслардан унумли ва оқилона фойдаланиши зарур.

Фарғона вилоятининг Қувасой шаҳрида ҳам «Классика М» хусусий мактабида ўқувчиларнинг экологик билимларини оширишга қаратилган «Сувни қадрланг!» мавзусида тадбир ташкил этилиб, ўқувчиларга зилол сувни асраш, сувга чиқинди ташламаслик, сувнинг бир томчисини ҳам увол қилмаслик бўйича атрофлича жонли йўриқномалар берилди. Тадбирда ўқувчилар мавзуга доир расмлар кўргазмаларини намойиш этиб, табиатни асраш, сувни қадрлаш бўйича фикрларини намойиш этди.

Самарқанд вилояти ҳам ушбу тарғибот ишларидан четда тургани йўқ. Жумладан, вилоятнинг Каттакўргон туман Экологик партия ташкилоти раиси М.Дониёров, туман мактабгача таълим бўлими мудири М.Иззатиллаев, 3-ДМТТ жамоаси билан «Долзарб 15 кунлик» бўйича тарғибот ва ташвиқот ишлари амалга оширилди. Баҳорги кўчат экиш, «Яшил макон» лойи­ҳаси доирасида 3-ДМТТ ҳудудида экобоғ барпо этиш бўйича ишлар режалаштирилди.

Заминимиздаги табиий манбаларни асраб-авайлашнинг энг муҳим воситаларидан бири ўсиб келаётган ёш авлодни табиатни асрашга оид экологик билимлардан хабардор қилиш, уларга экологик тарбия бериш ҳисобланади.

Шу мақсадда халқ депутатлари Қизилтепа туман кенгашига Ўзбекистон Экологик партиясидан сайланган депутат Ғ.Сафаров иштирокида тумандаги 41-умумий ўрта таълим мактабида «Экологик тарбия – табиатни асрашнинг муҳим омили» мавзусида тарғибот тадбири ўтказилди.

Табиат бойликларидан унумли фойдаланиш, уларни муҳофаза қилиш масалаларини онгли равишда ҳал этиш учун оила, мактабгача таълим муассасаларидан бошлаб болаларда табиатга меҳр-муҳаббат руҳини шакллантириш, экологияга оид билимларни улар шуурига сингдириш даркор. Бу келажакда атроф муҳитни муҳофаза қила оладиган ва табиатдан оқилона фойдаланадиган авлодни шакллантиришнинг муҳим шартидир. Зеро, ўсиб келаётган ёш авлод табиат ҳақидаги билимларни эгаллаб, теварак атрофнинг нозиклигини, унинг гўзалликларини қалбан ҳис қила олсагина, она Ватанга, унинг табиатига муҳаббати ошади.

 

Саида ИБОДИНОВА




Ўхшаш мақолалар

Тошкент – Самарқанд янги автомобиль йўли қурилишига старт берилди

Тошкент – Самарқанд янги автомобиль йўли қурилишига старт берилди

🕔15:23, 23.07.2026 ✔7

Ўзбекистон тарихидаги илк «яшил» ва инновацион йўл

Президент Шавкат Мирзиёев 22 июль куни Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманига ташриф буюриб, Тошкент – Самарқанд йўналишидаги пуллик муқобил автомобиль йўли қурилишига тамал тоши қўйди.

Батафсил
Экология кодекси:  Келажак авлод олдидаги масъулиятимизнинг  ҳуқуқий  асоси зарур

Экология кодекси: Келажак авлод олдидаги масъулиятимизнинг ҳуқуқий асоси зарур

🕔13:31, 20.07.2026 ✔69

Айни пайтда Ўзбекистон Респуб­ликаси Экология кодекси лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилган. Зотан, бугун мамлакатимизда экологик барқарорликни таъминлаш, атроф-муҳитни асраш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш давлат сиёсатининг устувор йўналишига айланган. Шу боис, янги кодекс лойиҳаси жамиятимизда қизғин муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Батафсил
2030 йилгача  асосий мақсад: Чўлланишга қарши курашиш ва  «яшил шаҳар»  бунёд этиш  Ушбу масала Президент ҳузурида муҳокама этилди

2030 йилгача асосий мақсад: Чўлланишга қарши курашиш ва «яшил шаҳар» бунёд этиш Ушбу масала Президент ҳузурида муҳокама этилди

🕔15:58, 09.07.2026 ✔194

Куни кеча Президент Шавкат Мирзиёев чўлланишга қарши курашиш ва чўл иқтисодиётини ривожлантириш, шунингдек, шаҳарларда «яшил шаҳар» тамойилларини жорий этиш юзасидан таклифлар тақдимоти билан танишди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар