Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат МИРЗИЁЕВ:
«Қорақалпоғистоннинг 2 миллионлик аҳолисини қандай қилиб рози қилиш бизни ўйлантиради. Биринчи марта республика раҳбарлари бир ҳафта давомида Қорақалпоғистонда бўлади.
Мен ҳам қарши бўлмасангиз, 3 кун бўламан бу ерда. Нега шимолий туманларга вилоят раҳбарларини бириктирдим? Авваламбор, «меҳр кўзда» дейди. Биргалашиб Оролбўйининг муаммоларини кўришимиз ва ҳал қилишимиз керак».
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 23 февраль куни Мўйноқ шаҳрига келди, дея хабар берди Ўзбекистон Президентининг Матбуот хизмати.
Мўйноқ – мамлакатимизнинг олис ҳудудларидан бири. Энг яқин шаҳар – Қўнғиротгача 100, Қорақалпоғистон маркази – Нукусгача 200 километр масофа бор. Бу коммуникацияда қийинчилик туғдириши табиий.
Шу боис мўйноқликларнинг ҳаёти, шароитларига давлатимиз раҳбарининг эътибори бошқача. Бу ҳудудни ривожлантириш бўйича иккита қарор қабул қилиниб, манзилли дастурлар амалга оширилган. Президентимизнинг ўзи ҳам Мўйноққа икки марта – 2018 ва 2019 йилларда ташриф буюрган.
Ўшанда бу ерда транспорт коммуникацияларини яхшилаш бўйича кўрсатма берилган эди. Шунга мувофиқ, автомобиль йўллари таъмирланди. Мўйноқ аэропорти янгиланиб, ишга туширилди.
Президент шу ерда мўйноқлик ёшуллилар, маҳалла раислари, ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар билан учрашди.
- Охирги беш йилда кўп нарсани ўргандик, илгари ишонилмаган нарсаларга ишондик. Мен биринчи келганимда «маданият Мўйноқдан бошланади» дегандим. Шундай бўлаяпти. Мана шу аэропорт ҳам бир мисол. Энди Тошкент - Мўйноқ - Нукус авиақатнови йўлга қўйилади, - деди Шавкат Мирзиёев.
Ташрифдаги яна бир янгилик – Оролбўйини биргаликда ривожлантириш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси туманлари муайян вилоятларга бириктирилган.
- Оролбўйида аҳвол ёмон деб кўпчилик гапиради. Лекин ҳамма ҳам бу ерга келиб кўрмаган. Оролнинг ҳавосидан нафас олиши, шароитни кўриб, адолатли баҳо бериши учун бу ерга бутун республикадан раҳбарларни юбордим. Қорақалпоғистон ривожига катта маблағ йўналтирамиз, — деди Президент.
Муносабат Бишкекдан янграган Ташаббуслар
🕔16:35, 04.09.2026
✔119
Куни кеча – 1 сентябрь куни Қирғизистон пойтахти Бишкекда бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг йиғилиши, шунингдек, «ШҲТ плюс» форматидаги учрашув жаҳон ҳамжамияти диққатини ўзига тортган муҳим воқеага айланди.
Батафсил
Давлат ва халқ: ишонч қаерда мустаҳкамланади?
🕔16:33, 04.09.2026
✔118
Мустақиллик бизга, энг аввало, ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш сингари буюк имкониятни берди.
Батафсил
Бунёдкорлик, янгиланиш ва инсон қадри юксалаётган буюк давр
🕔16:32, 04.09.2026
✔114
Ватанимиз мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланаётган шу кунларда мамлакатимизнинг қайси ҳудудига борманг, янгиланиш ва бунёдкорлик жараёнларига гувоҳ бўласиз.
Батафсил