Пойтахтимизнинг Юнусобод тумани 4-мавзеси томонларга ҳеч йўлингиз тушганми? Шу атрофда қарийб бир гектар ташландиқ ер турли чиқиндилар билан «безалиб», анчадан буён кўпчиликнинг таъбини хира қиларди.
Ушбу ҳудуддаги чиқиндилар уюми теварак атрофда яшовчиларнинг ҳақли эътирозларига ҳам сабаб бўлганди. Аммо шу кунларда бу ташландиқ ер тадбиркор Улуғбек Турдиқулов томонидан обод қилинмоқда. Савобталаб тадбиркор ушбу катта ҳажмдаги ташландиқ ерни чиқиндилардан тозалаб, 1500 туп мевали дарахт кўчатлари экишни режалаштирган.
Халқимизда «Яхшидан боғ қолади, ёмондан доғ» деган пурмаъно нақл бор. Тадбиркор Улуғбек Турдиқулов ҳам ўзидан яхши ном қолдиришни ният қилган. Шунинг учун ҳам бу масканда ўз ҳисобидан боғ яратиб, унинг меваларини шу маҳаллада истиқомат қилувчи аҳолига, кам таъминланган оилалар ҳамда шаҳримиздаги мавжуд меҳрибонлик уйларига бепул тарқатиш ниятида хайрли ишга қўл урди.
– Юртим равнақи ҳамда падарим Эшбой отанинг хотираси учун шу жойни гўзал бир боғу роғга айлантириш илинжида дарахт кўчатлари экишга бел боғладим, – дейди биз билан суҳбатда тадбиркор Улуғбек Турдиқулов. – Зеро, ўзидан яхши ном ва яхши боғ қолдириш ота-боболаримиздан мерос бўлиб келаётган эзгу қадрият ҳисобланади. Ташландиқ ерларда боғ яратган, сўлим гўшалар барпо қилган қанча-қанча аждодларимиз номи ҳамон эҳтиром билан эсланади.
Ушбу ташаббус ҳар бир юртдошимизга ўрнак бўлса арзийди. Атрофингизга бир назар солинг. Балки сиз истиқомат қилаётган ҳудудда ҳам ана шундай қаровсиз ерлар бордир? Келинг, юртимизнинг ҳар бир қаричини гулларга, яшилликка буркайлик. Ватанимиз ҳақиқий маънодаги жаннатга айланишига ўз ҳиссамизни қўшайлик.
Тошкент шаҳар экология ва
атроф муҳитни муҳофаза
қилиш бошқармаси
матбуот хизмати
Бекобод: транспорт ва саноат тараққиётида янги босқич
🕔13:29, 20.07.2026
✔42
Президентимизнинг Тошкент вилояти Бекобод шаҳрига амалга оширган ташрифи стратегик аҳамиятга эга воқелик сифатида муҳрланди. Ушбу ташриф чоғида нафақат ҳудуддаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши кўздан кечирилди, балки транспорт инфратузилмаси, саноат салоҳиятини янада юксалтиришга хизмат қиладиган икки муҳим лойиҳага старт берилди.
Батафсил
«Қанча дарахт яшаб қолди?» деган савол муҳимроқ...»
🕔13:28, 20.07.2026
✔40
Абдушукур ҲАМЗАЕВ:
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари, партия Марказий Кенгаши раиси Абдушукур Ҳамзаев яқинда дарахтлар, яшил майдонларнинг аҳамияти хусусида муносабат билдирар экан, бир жиҳатга алоҳида тўхталиб ўтди. Иқлим ўзгариши оқибатида дунёнинг кўп қисмида аномал жазирама авж олаётган паллада бу жуда долзарб ҳисобланади:
Батафсил
Ўзбекистон футболчилари – экологик маданияти юксак эканини намоён этмоқда
🕔11:22, 30.06.2026
✔97
Шу кунларда футбол бўйича Жаҳон чемпионатида Ватанимиз шарафини ҳимоя қилаётган миллий терма жамоамиз футболчиларининг биргина ҳаракати бизни чин дилдан тўлқинлантириб юборди.
Батафсил