Давр нафаси      Бош саҳифа

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг юртдошларимизга МУРОЖААТИ

Қадрли юртдошлар, азиз сайловчилар!

Биз бугун глобал иқлим ўзгариши билан боғлиқ умумбашарий экологик муаммолар ҳар томонлама авж олаётган мураккаб замонда яшамоқдамиз.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг юртдошларимизга  МУРОЖААТИ

Инсоният бу муаммоларга қарши дахлдорлик ҳисси ила бир бўлиб курашмас экан, мазкур хавф-хатарлар шиддат билан ривожланаверади.

Бугунги кунда ўсимлик дунёси ресурсларининг кескин равишда қисқариши ва улар муҳофазаси глобал экологик муаммоларнинг асосий бўлаги бўлиб қолмоқда. Шу боис мамлакатимизда яшиллик оламини сақлаш ва кўпайтириш давлат сиёсати даражасига кўтарилди.

Ҳаммамизга яхши маълумки, ўтган йили давлатимиз раҳбари томонидан «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш ташаббуси илгари сурилди. Мазкур лойиҳа доирасида ҳар йили 200 миллион туп, келгуси беш йилда 1 миллиард туп дарахт ва бута кўчатлари экиш мақсад қилинган.

Ушбу эзгу лойиҳа мамлакатимизда она табиатнинг ажралмас қисми бўлган яшил ҳудудларни кенгайтириш, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, экологик барқарорликни таъминлаш билан бирга, глобал иқлим ўзгаришларнинг олдини олишга хизмат қилиши билан аҳамиятли.

2021 йил куз фаслидан бош­ланган мазкур лойиҳа бутун мамлакат бўйлаб умуммиллий ҳаракатга айланди. Ёшу кекса, ҳар бир фуқаро ўз хоҳиш ва иродаси билан лойиҳада фаол иштирок этди ҳамда долзарб 40 кунликда 85 миллион туп дарахт, бута кўчатлари экилди.

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси дарахт экишни ўзига мақсад қилган, меҳнаткаш бобо­-дехқонларимиз, шижоатли юртдошларимиз кучига куч, ғайратига ғайрат қўшди. Жорий йилнинг 1 март кунидан бошланган «Яшил йиллик» дастури доирасида 125 миллион туп дарахт ва бута кўчатларини экиш режалаштирилган.

Ушбу эзгу ишларни амалга ошириш даврида энг гўзал ва энг севимли байрамларимиз – 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни ҳамда 21 март – Нав­рўз умумхалқ байрами нишонланиши ҳам ўзига хос аҳамият касб этади. Зеро, лойиҳа халқимиз орасида ўзаро меҳр-оқибат, ҳамжиҳатликни янада кучайтириш, юртимизни обод ва кўркам бўлишига замин яратади.

Азиз юртдошлар, ҳурматли фуқаролар!

Она табиатга эътиборли яшаш фақат бугуннинг эмас, яқин ва узоқ келажакни ўйлаб иш тутиш демакдир. Шундай экан, Янги Ўзбекистон ҳудудини боғу-бўстонга айлантиришга йўналтирилган «Яшил йиллик» дастурида белгиланган дарахт экиш тадбирларида фаол иштирок этайлик!




Ўхшаш мақолалар

Муносабат  Бишкекдан янграган  Ташаббуслар

Муносабат Бишкекдан янграган Ташаббуслар

🕔16:35, 04.09.2026 ✔119

Куни кеча – 1 сентябрь куни Қирғизистон пойтахти Бишкекда бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг йиғилиши, шунингдек, «ШҲТ плюс» форматидаги учрашув жаҳон ҳамжамияти диққатини ўзига тортган муҳим воқеага айланди.

Батафсил
Давлат  ва халқ: ишонч қаерда мустаҳкамланади?

Давлат ва халқ: ишонч қаерда мустаҳкамланади?

🕔16:33, 04.09.2026 ✔118

Мустақиллик бизга, энг аввало, ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш сингари буюк имкониятни берди.

Батафсил
Бунёдкорлик, янгиланиш ва  инсон қадри юксалаётган буюк давр

Бунёдкорлик, янгиланиш ва инсон қадри юксалаётган буюк давр

🕔16:32, 04.09.2026 ✔114

Ватанимиз мус­тақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланаётган шу кунларда мамлакатимизнинг қайси ҳудудига борманг, янгиланиш ва бунёдкорлик жараёнларига гувоҳ бўласиз.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар