Экоолам      Бош саҳифа

Cувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этиш учун субсидиялар: Бу ҳақида эшитдингизми?

Тоза ичимлик сув – Ер сайёрасида инсоният кун кўриши учун энг зарурий шартлардан бири. Сув тикланувчи ресурс бўлса-да, дунё аҳолиси ортиб бораётгани ҳисобига сув танқислиги муаммоси пайдо бўлган ҳудудлар сони ҳам йилдан-йилга кўпаймоқда.

Cувни тежайдиган суғориш  технологияларини жорий этиш  учун субсидиялар:  Бу ҳақида  эшитдингизми?

Countrymetres маълумотларига кўра, 2020 йилда сайёрада аҳолининг йиллик ўсиш кўрсаткичи

95 миллионни ташкил этади. Таққослаш учун, 2015 йилда бу кўрсаткич 83 млн. кишига тенг бўлган. Қайд этиб ўтиш лозимки, ер аҳолиси 3 каррага кўпайган даврда чучук сувдан фойдаланиш ҳажми 17 мартага ортган. Устига-устак, баъзи прогнозларга кўра, 20 йилдан кейин чучук сувга бўлган талаб ҳажми яна 3 каррага ортиши мумкин.

Чучук сув етишмовчилиги муаммоси Ўзбекистонга ҳам бегона эмас. Сув танқислиги муаммоси бўлган мамлакатлар рўйхатида Ўзбекистон 25-ўринни эгаллайди. Мамлакатда сув танқислиги даражаси юқори деб баҳоланади.

Шунинг учун ҳам «Қишлоқ хўжалигида сувни тежайдиган технологияларни жорий этишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарори қабул қилинганлиги сув ресурсларини тежашда катта аҳамият касб этади.

Қарорга кўра, 2022 йилда 478 минг гектар майдонда сувни тежайдиган технологияларни жорий қилиш орқали сувдан фойдаланиш самарадорлиги оширилади.

Шунга кўра, 2022 йил якунигача респуб­лика бўйича камида:

230 минг гектар, шу жумладан, 160 минг гектар пахта етиштириладиган майдонларда томчилатиб суғориш;

 28 минг гектар, шу жумладан, 25 минг гектар бошоқли дон етиштириладиган майдонларда ёмғирлатиб суғориш;

 2 минг гектар қишлоқ хўжалиги экин майдонларида дискретли суғориш тизимлари жорий қилинади;

 218 минг гектар экин майдонлари лазерли ускуна ёрдамида текисланади.

Қарорга мувофиқ, 2022 йилдан суғориш технологияларини жорий этиш бўйича харажатларнинг бир қисмини қоплаш учун, жумладан, томчилатиб суғориладиган экин майдонининг ҳар бир гектарига қуйидаги миқдорда субсидиялар берилади:

 пахта майдонлари учун – 8 млн сўм (Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидаги пахта майдонларида жорий этилган томчилатиб суғориш тизимлари учун 12 млн сўм);

 сабзавот экинлари ва картошка экин майдонлари учун – 1,5 млн сўм;

 полиз экинлари майдонлари учун – 1,3 млн сўм;

 озуқабоп, мойли, дуккакли экинлар ва доривор ўсимликлар учун – 2,5 млн сўм;

 мевали экинлар учун – 6 млн сўм;

 узум майдонлари учун – 8 млн сўм.

Субсидия маблағлари, ҳисоб-китоб қилинган сумманинг:

50 фоизи – тизим жорий қилинган йили ажратилади;

50 фоизи – келгуси йили ҳосилдорлик ошиши ва ускуналарнинг ишлатилишига қараб ажратилади;

қўшимча 20 фоизи – учинчи йилда жорий қилинган тизимни ишлатган ҳолда юқори ҳосилдорликни сақлаб қолган пахта, ғалла ва мева-сабзавот кластерларига тўлаб берилади.

Субсидия маблағлари жорий қилинган сувни тежайдиган суғориш тизимлари камида 5 йил ишлатилиши шарти билан ажратилади.

Сувни тежайдиган технологиялар жорий қилинган ер майдонлари камида 5 йил мобайнида мақбуллаштирилмайди, ер участкаси ёки унинг бир қисми давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилишига ердан фойдаланувчи розилиги асосида сарф этилган маблағларнинг ўрни тўлиқ қопланганидан сўнггина рухсат этилади.

2022 йилда сувни тежайдиган технологияларни жорий этишни қўллаб-қувватлаш учун республика бюджетидан

1 трлн. 182,4 млрд. сўм маблағ ажратилади.

Қарорга кўра, «Tomchi-reestr» пудрат корхоналарининг ягона электрон реестри ишлаб чиқилади.

2022 йил 10 мартгача сувни тежайдиган технологияларни жорий қилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларга субсидиялар бериш юзасидан тегишли материалларни тўплаш, кўриб чиқиш ҳамда ваколатли орган ва ташкилотлар билан келишишнинг «Agro-subsidiya» ягона ахборот тизими жорий қилиниши кўзда тутилган.

Сув манбаларидан оқилона фойдаланиш бўйича қонунчилик такомиллашиши қишлоқ хўжалиги замонавийлашишига, экотизим яхшиланишига, бир сўз билан айтганда, тириклик манбаи бўлган сувга муносабат ўзгаришига замин яратади.




Ўхшаш мақолалар

Экологик тафаккур ва ёшлар салоҳиятини бирлаштирган майдон

Экологик тафаккур ва ёшлар салоҳиятини бирлаштирган майдон

🕔13:24, 20.07.2026 ✔38

Экологик маданиятни юксалтириш, ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини кучайтириш учун уларнинг ташаббуслари ва инновацион ғояларини қўллаб-қувватлаш бугунги рақамли дунё­нинг асосий талабидир.

Батафсил
Дарахтлар иссиқдан  қуриб қолмасин, бефарқ бўлманг!

Дарахтлар иссиқдан қуриб қолмасин, бефарқ бўлманг!

🕔13:17, 20.07.2026 ✔40

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси аномал иссиқда дарахтларни қуриб қолишдан асраш чораларини кўришга чақирмоқда. Вазирлик аномал иссиқ ҳаво инсонлар билан бир қаторда мамлакатдаги яшил ҳудудлар, дарахтлар, буталар ва ҳайвонот дунёси учун ҳам жиддий хавф туғдиришини билдирди.

Батафсил
Инсониятнинг келажакдаги  тоза энергия  манбаи

Инсониятнинг келажакдаги тоза энергия манбаи

🕔15:34, 09.07.2026 ✔67

Бугунги кунда дунёда энергияга бўлган талаб тобора ортиб бораётган бир пайтда, экологик хавфсиз ва барқарор энергия манбаларини излаш глобал аҳамият касб этмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Экологик тафаккур ва ёшлар салоҳиятини бирлаштирган майдон

    Экологик тафаккур ва ёшлар салоҳиятини бирлаштирган майдон

    Экологик маданиятни юксалтириш, ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини кучайтириш учун уларнинг ташаббуслари ва инновацион ғояларини қўллаб-қувватлаш бугунги рақамли дунё­нинг асосий талабидир.

    ✔ 38    🕔 13:24, 20.07.2026
  • Дарахтлар иссиқдан  қуриб қолмасин, бефарқ бўлманг!

    Дарахтлар иссиқдан қуриб қолмасин, бефарқ бўлманг!

    Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси аномал иссиқда дарахтларни қуриб қолишдан асраш чораларини кўришга чақирмоқда. Вазирлик аномал иссиқ ҳаво инсонлар билан бир қаторда мамлакатдаги яшил ҳудудлар, дарахтлар, буталар ва ҳайвонот дунёси учун ҳам жиддий хавф туғдиришини билдирди.

    ✔ 40    🕔 13:17, 20.07.2026
  • Инсониятнинг келажакдаги  тоза энергия  манбаи

    Инсониятнинг келажакдаги тоза энергия манбаи

    Бугунги кунда дунёда энергияга бўлган талаб тобора ортиб бораётган бир пайтда, экологик хавфсиз ва барқарор энергия манбаларини излаш глобал аҳамият касб этмоқда.

    ✔ 67    🕔 15:34, 09.07.2026
  • Тунда юлдузлар чарақламай қўйгани –  экологик  фожиа

    Тунда юлдузлар чарақламай қўйгани – экологик фожиа

    Ёзнинг иссиқ ва узун тунлари... Бутун оила жамулжам бўлиб ҳовлида ёки супада очиқ осмон остида ётишнинг гашти ўзгачада. Болалигимизда шундай дамларда кўзларимизни самога қаратганимизда, худди қора бахмал устига дурлар сочилгандек, минг-минглаган юлдузлар чарақлаб турарди.

    ✔ 91    🕔 09:48, 06.07.2026
  • Тоза шаҳар  ислоҳоти

    Тоза шаҳар ислоҳоти

    Чиқиндиларни тўғри тасарруф этиш ва унинг экология­да зарарини камайтириш масаласида дунё мамлакатлари турли ёндашувларни илгари сурмоқда. Шулардан бири Голландия тажрибаси ҳисобланади. 

    ✔ 77    🕔 09:38, 06.07.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар