Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси йиғилишида дастлаб «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси кўриб чиқилди.
Мазкур ҳужжат Президентимизнинг 2019 йил 9 сентябрдаги тегишли фармони билан тасдиқланган «Йўл харитаси»нинг 8-бандига мувофиқ нотариал ҳаракатларни амалга оширишда ундириладиган тўловлар миқдорини фуқаролар учун тушунарли ва шаффофлигини таъминлаш мақсадида оптималлаштириш учун ишлаб чиқилган.
Қонун лойиҳасида нотариал ҳаракатларни амалга оширганлик учун белгиланган бир қатор давлат божи миқдорларининг ставкаларини оптималлаштириш назарда тутилмоқда.
Йиғилишда фракция аъзолари қонун лойиҳасини партия нуқтаи назаридан келиб чиқиб, муҳокама қилди ва уни янада такомиллаштириш бўйича қатор таклифлар берди. Ўз навбатида, ҳужжатнинг қабул қилиниши билан давлат божи ставкалари оптималлаштирилишини инобатга олиб, уни маъқулладилар.
Йиғилишда «Солиқ маслаҳати тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ҳам муҳокамалар марказида бўлди.
Лойиҳа билан солиқ маслаҳатчилари институти шакллантириш, солиқ тўловчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, солиқ мажбуриятларини бажаришда малакали ёрдам кўрсатиш, солиқ маслаҳатчилари ҳуқуқий мавқеини мустаҳкамлаш ва улар томонидан кўрсатиладиган хизматлар сифатини ошириш кўзда тутилмоқда.
Солиқ маслаҳатчилари палатасининг вазифалари, Солиқ маслаҳатчилари ташкилотларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, солиқ маслаҳати хизматларини кўрсатиш тартиблари белгиланмоқда.
Йиғилишда халқ вакиллари томонидан қонун лойиҳаси юзасидан берилган қатор саволларга мутасаддилардан батафсил жавоблар олинди ва ушбу ҳужжат қўллаб-қувватланди.
Муносабат Бишкекдан янграган Ташаббуслар
🕔16:35, 04.09.2026
✔119
Куни кеча – 1 сентябрь куни Қирғизистон пойтахти Бишкекда бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг йиғилиши, шунингдек, «ШҲТ плюс» форматидаги учрашув жаҳон ҳамжамияти диққатини ўзига тортган муҳим воқеага айланди.
Батафсил
Давлат ва халқ: ишонч қаерда мустаҳкамланади?
🕔16:33, 04.09.2026
✔118
Мустақиллик бизга, энг аввало, ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш сингари буюк имкониятни берди.
Батафсил
Бунёдкорлик, янгиланиш ва инсон қадри юксалаётган буюк давр
🕔16:32, 04.09.2026
✔114
Ватанимиз мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланаётган шу кунларда мамлакатимизнинг қайси ҳудудига борманг, янгиланиш ва бунёдкорлик жараёнларига гувоҳ бўласиз.
Батафсил