Долзарб мавзу      Бош саҳифа

Чекканга ва ҳавони бузганга жарима бор...ми?

Ишламайдиган қонунлар

Кашандалик нақадар ёмон иллатлигини, инсон саломатлигини ичкаридан емиришини бугун қайта-қайта гапирмайлик, афсуски аҳоли орасида чекувчилар кўпайиб бормоқда.

Чекканга ва  ҳавони бузганга  жарима  бор...ми?

Айниқса, ёшлар орасида тамакига ружу қў­йиш кўпаяётгани улар тақдири, эртаси ҳақида хавотирни оширади. Нос, чилим, электрон сигарет – булар ҳам ачинарли бир муаммога айланмоқда. Энг ёмони ана шундай иллат бугун аёллар, қизлар орасида ҳам кенг илдиз отаётганига нима дейиш мумкин?!

Аслида тамаки нафақат чеккан одамга, балки унинг атрофидагиларга ҳам зарар етказади, ўпкасини заҳарлайди. Бу ҳақида мутахассислар кўп бор статис­тик маълумотларни тақдим этишган. Аммо бунга ҳеч ким эътибор ҳам қилаётгани йўқ. Энг ёмони бугун сигаретани виқор билан тутатиб, ўзини замонавий деб биладиганлар, минг бир баҳона билан чекадиганлар сигаретнинг кулини, қолдиғини ерга ташлашдан заррача уялмайди.

Бугун автотранспорт воситасида юрувчилар орасида машина ойнасини очиб олиб сигаретани тутатиш оддий ҳолат тусига кирган. Улар ҳеч бўлмаса йўловчиларни, ёки бирга кетаётган яқинларининг саломатлигини ўйлашса қани эди. Йўқ ундай эмас, ўзини ўйламаган ўзга ҳақида қайғурмаслиги турган гап. Айниқса таксида кетаётиб, сигаретасини тутатаётган ҳайдовчига норозилик билдирсанг борми, нақ балога қоласан. «Чекмасам бўлмайди, ана ойна очиқ-ку» дея жаҳл қилишади. Бундай ҳолатга сиз ҳам дуч келганингизга шубҳа йўқ.

Жавобгарлик бор аммо...

Аслида сигарет чекувчи ҳайдовчилар унинг кулини ташқарига тўкиши, сигарет қолдиғини ёки бошқа чиқиндиларни ойнадан ташлаб юбориш Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 123-моддасига мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади. Ахир машина ичида сигарета қолдиғи учун махсус жой бор-ку. Йўқ, биз машинани авайлаб-асрашимиз керак, табиат эса кимга керак, атроф муҳит мусаффолиги билан нима ишимиз бор?!.

Қонунда бундай ҳуқуқбузарлик­лар учун жавобгарлик ёзилган, аммо амалда шу кунга қадар ҳали бирор кишини сигарета кулини ёки қолдиғини ташлагани учун жавобгарликка тортилганини эшитмаганмиз. Хўш, нега амалда ишламайди бу меъёрлар? Нима учун жамиятда қонунларга бўйсунмаслик, писанд қилмаслик илдиз отмоқда? Бунга айнан шундай ишламайдиган қонунулар сабаб эмасми? Ахир шу сабаб ҳам биз уни қайта-қайта бузмаяпмизми?

Чекиш учун икки минг доллар

Дунёга боқсак, энг тоза, энг ривож­ланган шаҳар Сингапурдан ўрнак олсак қани эди, дегимиз келади. Боиси бу мамлакатда ҳеч ким кўчада, жамоат жойида, дуч келган ҳудудда сигарет чека олмайди. Бордию шундай қилса 2 минг АҚШ доллар миқдорида жарима тўлайди.

Шундай экан, ашаддий кашанда ҳам бунча жарима тўлаб сигарет чека олмайди.

Чекувчилар учун эса маълум жойларда махсус тутунни тозаловчи ускуналар ўрнатилган чекиш хоналари мавжуд. Аммо у ерда чекиш учун ҳам навбат кутишга тўғри келади ва бу сигаретга ружу қўйган одамларни камроқ чекишга табиий равишда мажбур қилади. Нақадар одилона қарор, шундай эмасми?!

Яна бир маълумот, Сингапурда чекувчи сигарет қолдиқларини машина ойнасидан улоқтиргани учун 19 минг 800 АҚШ долларигача жаримага тортилиши мумкин. Албатта бу ўз-ўзидан бўлмайди. Қайта содир этилган ҳуқуқбузарликлар эса жамоат жойларини тозалаш ишларига жалб қилинишга сабаб бўлади.

Париждаги 350 тонна сигарет қолдиғи

Париж шаҳрининг кўчаларидан расмий ҳисоб-китобларга кўра, ҳар йили тахминан 350 тонна сигарет қолдиғи йиғиб олинади. Шаҳар ўтмишда бу муаммони ҳал қилишга уриниб кўрди, 2012 йилда сигарет қолдиқларига қарши курашувчи йирик кампания бошланди. Бунда сигарет ўчиргичлар билан жиҳозланган 30 мингта янги чиқинди қутилари ўрнатилди, 15 минг бепул чўнтак кулдонлари аҳолига тарқатилди. Ва ниҳоят ҳар бир ҳуқуқ­бузарлик, сигарет қолдиғини ташлаш учун 68 евро жарима белгиланди.

Тутунсиз қонунлар

Австралияда ёпиқ жамоат жойларида чекиш ноқонуний ҳисобланади: яъни поездлар, самолётлар ва автобуслар каби жамоат транспорти, офис бинолари, савдо марказлари, мактаблар, кинотеатрлар, аэропортларда чекиш мумкин эмас. Ҳатто вояга етмаган йўловчиси бўлган машинада чекиш ҳам ҳуқуқбузарлик саналади.

Италия парламенти томонидан тасдиқланган янги яшил иқтисодиёт қонунлари эса сигарета қолдиқларини ерга ташлаганлик учун 300 евро жарима белгилашни тақозо этади. Бундан ташқари Италия кўчаларига сақичини тупурган, квитанция ва чекларни ерга ташлайдиганларга ҳам 30 дан 150 еврогача жарима белгиланади.

Ўзингдан чиққан балога...

Қонунларга ана шундай жиддий ёндашув бугун кўплаб давлатларда бу каби муаммоларни бартараф этишга хизмат қилмоқда. Биз эса яна ўзимизга қайтамиз. Хўш нима учун қонунларимизни бу қадар жиддий олмаймиз? Аслида камбағаллик кўпайиб, аҳоли кунини зўрға кўраётган бўлса нимасига жарима қўллашади, дерсиз. Аммо унда сигаретга пул сарфлаш уларга нима беради? Бир қути сигаретнинг пулига нечта нон олса бўлади, бу ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? Ахир шу бир қути сигаретнинг ўрнига оила учун зарур бошқа маҳсулотни олиш мумкин-ку? Нега «ажал» учун пул сарфлаш керак?

Ноила САҲОБИДДИН қизи




Ўхшаш мақолалар

Энди болаларимиз дори  Ичиб нобуд  бўлмайди...(ми?)

Энди болаларимиз дори Ичиб нобуд бўлмайди...(ми?)

🕔16:45, 04.06.2026 ✔34

Қалбаки дори сотаётганларга жазо кучайтириляпти

Батафсил
Экологик маданият –  мамлакат келажагининг  пойдевори  Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

Экологик маданият – мамлакат келажагининг пойдевори Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

🕔16:01, 21.05.2026 ✔222

Бугун экология оддий муҳокама мавзуси эмас, балки давлат сиёсатидаги энг муҳим йўналишлардан бирига айланди. Ўзбекистон Республикасида қабул қилинаётган стратегик ҳужжатлар буни яққол тасдиқлайди.

Батафсил
Ноқонуний кушхоналар:  хавф  ва салбий  оқибатлар

Ноқонуний кушхоналар: хавф ва салбий оқибатлар

🕔15:56, 21.05.2026 ✔218

Аҳолининг гўшт ва гўшт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш жараёни ҳисобланган ҳайвонларни сўйиш – нафақат озиқ-овқат хавфсизлиги, балки қатъий экологик назоратни талаб қиладиган мураккаб технологик занжирдир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Энди болаларимиз дори  Ичиб нобуд  бўлмайди...(ми?)

    Энди болаларимиз дори Ичиб нобуд бўлмайди...(ми?)

    Қалбаки дори сотаётганларга жазо кучайтириляпти

    ✔ 34    🕔 16:45, 04.06.2026
  • Экологик маданият –  мамлакат келажагининг  пойдевори  Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

    Экологик маданият – мамлакат келажагининг пойдевори Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

    Бугун экология оддий муҳокама мавзуси эмас, балки давлат сиёсатидаги энг муҳим йўналишлардан бирига айланди. Ўзбекистон Республикасида қабул қилинаётган стратегик ҳужжатлар буни яққол тасдиқлайди.

    ✔ 222    🕔 16:01, 21.05.2026
  • Ноқонуний кушхоналар:  хавф  ва салбий  оқибатлар

    Ноқонуний кушхоналар: хавф ва салбий оқибатлар

    Аҳолининг гўшт ва гўшт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш жараёни ҳисобланган ҳайвонларни сўйиш – нафақат озиқ-овқат хавфсизлиги, балки қатъий экологик назоратни талаб қиладиган мураккаб технологик занжирдир.

    ✔ 218    🕔 15:56, 21.05.2026
  • «Матонат  мадҳияси»

    «Матонат мадҳияси»

    Юртимиз узра 9 май – Хотира ва қадрлаш куни ­шукуҳи кўнгилларга чўғ солган­ ҳолда оламга илиқлик ­уруғларини сочиб кезиб юрибди.­ ­Шунга монанд агар сизнинг ҳам қалбин­гизга юқоридаги каби қайноқ чўғ тушган бўлса ҳамда муҳим санани муносиб кутиб олиш ва ўтмишдаги­ ­жасоратларни юракдан ҳис ­қилиш учун бир маскан ­излаётган ­бўлсангиз, мана сизга ҳақиқий зиёратгоҳ – ­ муҳташам Ғалаба боғи!

    ✔ 345    🕔 09:15, 08.05.2026
  • Амалиёт илмга асосланса  самара  беради

    Амалиёт илмга асосланса самара беради

    Замон шиддат билан илгариламоқда. Кечагина ахборотни газета саҳифалари ёки эфир орқали қабул қилган жамият бугун уни бир вақтнинг ўзида видео, аудио, инфографика ва турли рақамли платформалар орқали истеъмол қилмоқда. Ахборот майдони кенгайди, имкониятлар ортди. Аммо бу кенгайиш ўз-ўзидан янги бир масъулиятни, тезлик ортидан қувиш жараёнида ишончлиликни йўқотмасликни ҳам талаб қилади.

    ✔ 517    🕔 08:53, 23.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар