Давр нафаси      Бош саҳифа

Фарғона “Туризм кўчаси” қандай бўлади?

Фарғона вилояти Фарғона шаҳрининг Каштанзор кўчаси негизида янги туризм объекти ташкил этилади. Бу ҳақда Туризм ва маданий мерос вазирлиги Матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Фарғона “Туризм кўчаси” қандай бўлади?

Маълум қилинишича, ҳудуд аҳолиси ҳамда у ерга ташриф буюрувчи маҳаллий ва хорижий сайёҳлар учун мазмунли вақт ўтказиш мақсадида ташкил этилаётган ушбу маскан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 апрелдаги «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурларини амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори асосида барпо этилмоқда.

Фарғона деҳқон бозоридан “Пингвин” кафесигача бўлган 2-2,5 километр узунликдаги ҳудудда “Туризм кўчаси”ни хиёбон кўринишида қуриш режалаштирилган. Мазкур обект энг ёруғ манзиллардан бири бўлиши учун замонавий ёритгичлар ўрнатилади. Мавсумий ноқулай об-ҳаво шароитларида ўриндиқли соябонлардан фойдаланилади.

Шунингдек, кўча бўйлаб жонли санъат бурчаклари ташкил қилиниб, рассомларнинг, ҳайкалтарошлар, созандалар ижод қилиши учун барча қулайликлар яратилади. Сувинерлар савдоси, миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари расталари учун ҳам жой ажратилиши кўзда тутилган. Сайёҳларга сифатли хизмат кўрсатиш мақсадида санитария-гигиена пункти ва туризм ахборот маркази ташкил этилади.

“Алишер Навоий” кинотеатри, вилоят Маданият уйи, “Ёшлик” ресторани, Деҳқон бозори, “Asia.uz” супермаркети, “Боок cафе” каби мажмуаларнинг ҳам ушбу ҳудудда жойлашганлиги “Туризм кўчаси”га янада кўпроқ сайёҳларни жалб этиш имкониятини беради.

Мазкур обеъктда сайёҳларнинг “шоппинг” қилиши, китоб ўқиши, севимли филмини кўриб, маданий ҳордиқ чиқариши, маданият уйи ходимлари томонидан ташкиллаштирилган турли бадиий чиқишлардан баҳраманд бўлиши мумкин.

“Туризм кўчаси”ни, энг аввало, халқимизнинг миллий ҳунармандчилиги, маданияти, санъати, кундалик турмушини намоён этувчи гўша сифатида меҳмонлар учун ташриф обектларидан бирига айлантириш кўзда тутилган. Кулолчилик, атлас-адрас тўқиш устахоналари учун алоҳида жой ажратиш шулар жумласидандир.

Лойиҳа доирасида пиёдалар, велосипедлар учун алоҳида йўлаклар ва кўча бўйлаб сайр учун махсус кичик транспортлар фаолияти ҳам йўлга қўйилиши белгиланган. “Selfi” ва “Wifi” зоналари эса бугунги технологиялар асрига мос равишда алоҳида аҳамиятга эга эканлиги ҳисобга олинган ҳолда бунёд этилаётган ушбу кўча тез орада Фарғона заминининг таянч нуқтасига айланиши, шубҳасиз.

 




Ўхшаш мақолалар

Тошкент – Самарқанд янги автомобиль йўли қурилишига старт берилди

Тошкент – Самарқанд янги автомобиль йўли қурилишига старт берилди

🕔15:23, 23.07.2026 ✔7

Ўзбекистон тарихидаги илк «яшил» ва инновацион йўл

Президент Шавкат Мирзиёев 22 июль куни Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманига ташриф буюриб, Тошкент – Самарқанд йўналишидаги пуллик муқобил автомобиль йўли қурилишига тамал тоши қўйди.

Батафсил
Экология кодекси:  Келажак авлод олдидаги масъулиятимизнинг  ҳуқуқий  асоси зарур

Экология кодекси: Келажак авлод олдидаги масъулиятимизнинг ҳуқуқий асоси зарур

🕔13:31, 20.07.2026 ✔69

Айни пайтда Ўзбекистон Респуб­ликаси Экология кодекси лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилган. Зотан, бугун мамлакатимизда экологик барқарорликни таъминлаш, атроф-муҳитни асраш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш давлат сиёсатининг устувор йўналишига айланган. Шу боис, янги кодекс лойиҳаси жамиятимизда қизғин муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Батафсил
2030 йилгача  асосий мақсад: Чўлланишга қарши курашиш ва  «яшил шаҳар»  бунёд этиш  Ушбу масала Президент ҳузурида муҳокама этилди

2030 йилгача асосий мақсад: Чўлланишга қарши курашиш ва «яшил шаҳар» бунёд этиш Ушбу масала Президент ҳузурида муҳокама этилди

🕔15:58, 09.07.2026 ✔194

Куни кеча Президент Шавкат Мирзиёев чўлланишга қарши курашиш ва чўл иқтисодиётини ривожлантириш, шунингдек, шаҳарларда «яшил шаҳар» тамойилларини жорий этиш юзасидан таклифлар тақдимоти билан танишди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар