Экологик таълим-тарбия болаликдан, боғча ва мактабдан бошланиши керак, дея кўп айтяпмиз. Аммо бу гаплар қанчалик даражада ҳаётда ўз аксини топмоқда?
Мактаб атрофида сочилиб ётган турли чиқиндилар, дарс тугагандан кейин синфхонаю парталар остидаги аянчли аҳвол бу борада ҳали умуман амалий ишга ўтолмаётганимиздан дарак беради.
Биргина чиқиндиларни саралаш ва дуч келган жойга ташламаслик масаласини олайлик. Қайси мактабнинг синфхонасида чиқиндиларни саралашга мўлжалланган махсус қутиларга кўзингиз тушган? Афсуски, кўплаб мактаб ҳудудларида ҳатто оддийгина чиқинди қутилари ҳам йўқ. Шундай бўлгач болалар нима қилади? Албатта қўлидаги қоғозини, бўшаган елим пакетни деразадан улоқтиради, мактаб ҳовлисига ташлайди, жуда бўлмаса парта остига «яшириб» кетади.
Аслида ўқувчиларнинг чиқиндиларни қаерга тўплашини мактабдаги тозаликка жавобгар фаррошлар яхши билишади. Боиси ҳар куни болалар кетгач хоналарни, коридор ва ҳовлини супуриб-сидириб, озода қиладиган бу заҳматкашлар қаерда чиқинди борлигини, болаларнинг одатларини аллақачон билиб олишган. Ҳатто ўқувчиларнинг парта остига ташлайдиган чиқиндиларидан норози бўлиб, устозларга бир неча бор шикоят қилганлар ҳам топилади. Аммо муаммонинг ечими бу эмас.
Ўзимиз ҳам бир вақтлар ўқувчи бўлганмиз, синфхоналарда ўтириб билим олганмиз, зерикканда парталарга чизиб, парта тагини конфет қоғози, писта пўчоғи билан тўлдирганмиз. Афсуски ҳозир ҳам мактабларда ҳолат ўзгаргани йўқ. Ҳамон парталарнинг таги чиқинди қутиси вазифасини ўтамоқда. Хўш, бу ҳолатнинг олдини қандай олиш мумкин?
Аввало, ҳар бир мактаб ҳовлисида махсус чиқинди қутилари бўлишини таъминлаш лозим. Сўнг ўқувчиларнинг чиқиндиларни белгиланган жойга ташлаши устидан назорат ўтказиш, ерга қоғоз ва бошқа чиқиндиларни ташлаб кетган болаларни эса мактабни тозалаш ишларига жалб чилиш мумкин. Тўғри, бунга эътирозлар бўлиши тайин, аммо тарбиявий иш жарима эмас.
Бундан ташқари, ҳар бир синфхонада чиқинди учун махсус идишлар ўрнатиш ва чиқиндиларни парта тагига эмас, балки ана шу қутиларга ташлашга ўргатиш лозим. Албатта, бу борада аввало устозлар намуна бўлиши керак.
Буни қарангки мазкур масала Қашқадарё вилоят Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Миришкор туман бўлими эътиборидан четда қолмади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 2 октябрдаги «Маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги ишлар самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижросидан келиб чиқиб, тумандаги умумтаълим мактабларига чиқинди қутилари ўрнатишмоқда. Ҳозирга қадар 42 та чиқинди қутилари таълим муассасаларида белгиланган тартибда ўрнатилди. Энди мактаб ҳудудида чиқиндилар махсус идишларга йиғилади ва қаровсиз, ёйилиб ётмайди.
Мазкур ташаббус туман бўйлаб давом этаётгани, келгусида миришкорлик ўқувчиларда чиқиндиларни саралаш, тозаликка риоя қилиш кўникмаси шаклланишига умид уйғотади.
Тоза ичимлик сув ҳар бир хонадонга узлуксиз етиб бориши керак
🕔15:22, 23.07.2026
✔9
Ичимлик сув ва оқава сув хизматлари аҳоли саломатлиги, экологик барқарорлик ҳамда ҳудудларнинг барқарор ривожланишини таъминловчи стратегик соҳалардан бири ҳисобланади. Шу боис кейинги йилларда мазкур йўналишни такомиллаштириш давлат сиёсатининг устувор вазифалари қаторига қўйилди.
Батафсил
Бизни маҳв этаётган иллат
🕔13:22, 20.07.2026
✔67
Куни кеча Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти мамлакатимиз ҳаёти, миллатимиз келажаги билан боғлиқ оғриқли бир маълумотни эълон қилди: Ўзбекистонда катта ёшли аҳолининг 64 фоизи ортиқча вазнга эга.
Батафсил
Озиқ-овқат исрофи ортидаги инсонийлик инқирози
🕔11:23, 30.06.2026
✔303
Кундалик харидлар учун супремаркетга кириб тураман. У ердаги бир ҳолат, сифати ёмонлашган мевалар, сабзавотларнинг ходимлар томонидан чиқиндига ташланаётганига кўп марта гувоҳ бўлганман.
Батафсил