Экоолам      Бош саҳифа

Бефарқ кимсаларни қатъий жарималаргина ўзгартириши мумкин

Жамият тараққий этгани сайин инсоният тобора ахлоқий ва ақлий етуклик томон бораётгандек туюлади. Аслида дунёни забт этаётган, ҳар жиҳатда ўзини ғолиб санаётган инсон она табиатга тинимсиз зарар бериб ўз илдизига болта ураётгандек назаримда.

Бефарқ кимсаларни  қатъий жарималаргина  ўзгартириши мумкин

Ҳар сафар бирор кашфиёт қилинди деб дунёга жар солиняпти, мукофотлар-у унвонлар, номлар бериляпти. Таассуфки, чуқурроқ таҳлил қилиб кўрилса, уларнинг аксарияти она замин учун зарарга ишлаяпти. Дунё миқёсидаги табиатга доир бўлган ечимини кутаётган масалаларни санасак, яратилган улкан кашфиётлардан анчагина кўплиги аниқ.

Мен аслида глобал миқёсидаги муаммоларга эмас, оддийгина бир жиҳатга эътиборингизни қаратмоқчи эдим. Бинобарин ҳар қандай улкан муаммо ҳам арзимаган эътиборсизлик ва ҳамманинг ўз ҳаётидан бошланиши сир эмас.

Талабалик – олтин давр, ўқиш билан бирга дўстлар ҳамроҳлигида сайр қилишнинг ҳам гашти ўзгача. Биз ҳам курсдошлар билан маданий хордиқ чиқариш учун турли истироҳат боғларига, музейларга бориб турамиз. Яқинда пойтахтимиздаги Экопарк ҳудудига киришимиз билан кўзни қувонтирадиган тоза ҳудуд, яшилликка бурканган табиат ва парк марказидаги ҳовуз бизни мафтун этди. Афсуски, дилни хира қиладиган ҳолатларни ҳам учратдик. Сайр қилиб юрганларнинг айримлари қўлидаги музқаймоқ қоғозини, ичимлик сувнинг бўшаган идишини, сигарет қолдиғини шундоқ оёқ остига ташлаб кетишяпти. Ҳолбуки беш метр нарида чиқинди учун махсус идишлар қўйилган.

Бугун кўча-кўйда одамларнинг мана шундай ахлоқий ва ақлий маданиятсизлигини кўп учратамиз. Бу эса йиғилиб-йиғилиб улкан экологик муаммоларни келтириб чиқараётгани кундай равшан. Қолаверса, бундай эътиборсизлик ободонлаштириш ва тозаликка маъсул ходимлар ишига икки баравар юклама бўлиши аниқ.

Шу ўринда яна бир мулоҳаза. Кўплаб таълим даргоҳлари атрофида ўқувчилар, талабалар тўпланиб олишади-да, худди муҳим бир муаммо устида бош қотираётгандай сигарет чекиб, паравоз тутун чиқаргандай атрофидаги ёш болалар-у, аёллар, ҳатто, катталар борлигига ҳам аҳамият бермай бепарволарча тураверишади. Ерда худди ҳарбий ўқув дала майдонида ўқ отишлардан сўнг қолган изларга ўхшаб хунук ҳолат акс этади. Ахир, жамиятимизнинг эртаси ана шу ёшлар эмасми?!

Дунёнинг кўплаб ривожланган мамлакатларида биз учун жарима солишга арзимайдиган бўлиб кўринган оддий ҳолатлар учун жуда катта миқдордаги жарималар белгиланган. Масалан, Финландияда белгиланмаган жойда чекиш ва тамаки қолдиғини ташлаш ёки целлофан пакетлар ва идишларни улоқтириш 50 евродан 200 еврогача жаримага сабаб бўлади. Яъни қонунчиликда белгиланган қатъий нормалар бўлиб, ҳатто кичик зарар бўлса ҳам жарималар ўсиб бораверади.

Менимча, табиатни асраб-авайлаш учун ҳам қатъий ҳуқуқий жарималар қўллаш вақти етган. Одамлардаги атроф муҳит муҳофазаси – энг охирги, ҳеч кимга масъулият юкламайдиган масала деган қарашни ўзгартиришни бундан бошқа йўли йўқ.

 

Диёрбек АБДУРАҲМОНОВ,

ЎзЖОКУ талабаси




Ўхшаш мақолалар

Депутат:  «Одамлар яхши  яшаши учун  ҳаракатдан тўхтамаслигимиз шарт»

Депутат: «Одамлар яхши яшаши учун ҳаракатдан тўхтамаслигимиз шарт»

🕔10:19, 10.09.2026 ✔17

Дилдора Амирқулова – халқ депутатлари Қарши туман Кенгашининг 17-«Кожор» сайлов округидан Ўзбекистон Экологик партияси вакили сифатида сайланган депутат.

Батафсил
БМТ: деградацияга учраган ерларни тиклаш учун йилига  355 миллиард  доллар керак

БМТ: деградацияга учраган ерларни тиклаш учун йилига 355 миллиард доллар керак

🕔10:18, 10.09.2026 ✔21

2030 йилга бориб ерларни тиклаш бўйича глобал мажбуриятларни бажариш учун ҳар йили 355 миллиард доллар керак бўлади. Бу ҳақда БМТ хабар берди.

Батафсил
Депутат ташаббуси  билан 20 та янги  иш ўрни

Депутат ташаббуси билан 20 та янги иш ўрни

🕔16:29, 04.09.2026 ✔87

Маҳалла обод бўлса, одамларнинг ҳам кўнг­ли тўқ. Уйда дастурхон тўкин, оилада иш ва даромад бўлса, эртанги кунга ишонч ҳам ортади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар