Депутат ташаббуси билан 20 та янги иш ўрни
Маҳалла обод бўлса, одамларнинг ҳам кўнгли тўқ. Уйда дастурхон тўкин, оилада иш ва даромад бўлса, эртанги кунга ишонч ҳам ортади.
БатафсилФарғонанинг машҳур чинорлари ҳақида кўп эшитганмиз. Бир вақтлар бу азим дарахтлар шаҳарнинг у четидан бу чеккасигача бўлган йўл бўйлаб саф тортиб, шаҳарни мусаффо ҳаво билан таъминлаб, соя-салқин бериб турган.
Аммо кейинчалик бирин-кетин ушбу азим ва қадим дарахтлар табиат душманлари томонидан аёвсиз кесиб юборилди. Энди ўша дарахтларни қайтаришнинг иложи йўқ, аммо бугун барпо қилинаётган теракзорлар бир кун келиб Фарғона дарахтлари шуҳратини тикласа ажаб эмас.
Шу кунларда Фарғона тумани «Илғор» маҳалла фуқаролар йиғинида «Терак ва бошқа тез ўсувчи ёғочбоп дарахтларни кўпайтирамиз!» шиори остида вилоят семинари ташкил этилган. Бу тадбирдан кўзланган мақсад, «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасида фаол иштирок этиш, яшил ҳудудларни кенгайтириш ҳамда «Илғор» МФЙ ҳудудида 3 гектар майдонда терак қаламчалари экишдир.
Бўш ер майдонларида экилаётган терак ниҳоллари парвариши учун маҳаллалар масъул этиб белгиланган. Кўчатлар маҳалла фаолларининг қаровида бўлади. Келгусида эса тераклардан олинадиган даромад ҳудудлардаги кам таъминланган оилаларни ижтимоий муҳофаза қилиш, маҳалла фуқаролар йиғинларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлашга сарфланади. Қолаверса, ушбу эзгу саъй-ҳаракат орқали атроф муҳитни яшиллаштиришга ҳам салмоқли ҳисса қўшилади.
Бугунги кунда вилоятда 136 та маҳалла терак кўчатлари етиштиришга ихтисослаштирилиб, олинган даромаддан фуқароларнинг оилавий турмуш шароитларини яхшилаш, кам таъминланган оилаларга кўмак бериш, орттирилган маблағ эвазига маҳаллада қўшимча муҳим тадбирларни йўлга қўйиш, ободончилик ишларини олиб бориш мақсад қилинган.
– Водийда асосан кўктерак, оқтерак, мирзатерак, калифорния каби тераклар экилади. Ўртача ҳисобланганда 10 сотих ерга 10 минг дона кўчат сиғади. Қаламчаларни кўчат ҳолида бозорга олиб чиқиб, 15 миллион даромад олиш мумкин, – дейди вилоят Ўрмон хўжалиги бошқармаси ўрмон устаси Ёқубжон Асронқулов.
Теракзорлар асосан соф ва аралаш ҳолда ташкил этилади. Қайрағоч, қандағоч ва буталар билан бирга етиштирилади. Ўрмончилик ривожланган мамлакатларда теракни кўпайтиришда янги йиғиб олинган уруғлари сепилиб, дастлаб кўчат олинади. Бир йиллик кўчатлардан иккинчи йилдан бошлаб теракзорлар барпо этиш мумкин.
Қулай шароит бўлса ва етиштириш технологиясига риоя этилса, етилган теракдан 25-30 ёшида (Ўзбекистон шароитида, ҳатто 15-20 йилда) гектаридан 500-900 м3 гача ёғоч олиш мумкин. Терак тез ўсиши, манзарали бўлиши ва жой танламаслиги сабабли иҳота ва ўрмон муҳофазаси, кўкаламзорлаштириш ишлари учун қулай дарахт ҳисобланади.
Маҳалла обод бўлса, одамларнинг ҳам кўнгли тўқ. Уйда дастурхон тўкин, оилада иш ва даромад бўлса, эртанги кунга ишонч ҳам ортади.
БатафсилЎзбекистонда Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллик байрами муносабати билан бутун республика бўйича барча ташкилотлар ходимлари дам олишган бўлса-да, тозалик ва ободонлаштириш соҳасининг фидойи ишчилари бир зум ҳам тўхташгани йўқ.
БатафсилТабиат бизни ўраб турган бутун борлиқ, кишиларнинг моддий ва маънавий эҳтиёжларини қондириш манбаидир. Инсон ушбу ягона экотизимнинг ажралмас бир қисми бўлгани боис, унинг моҳияти бир томондан биологик, иккинчи томондан ижтимоийдир.
Батафсил