Дори воситалари ва тиббий буюмларни ушбу тизимга ўтказиш бизга нима беради?
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Дори воситалари ва тиббий буюмларни мажбурий рақамли маркировкалаш тизимини жорий этиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, дори воситалари ва тиббий буюмларни ишлаб чиқариш, олиб кириш ва қонуний айланишини таъминлаш учун мажбурий рақамли маркировкалаш тизими жорий қилинади ва 2022-2025 йиллар давомида босқичма-босқич амалга оширилади.
Маркировкалаш муддати, дори воситалари ва тиббий буюмлар турлари алоҳида кўрсатиб ўтилган.
Масалан, биринчи гуруҳда, иккиламчи (ташқи) қадоқларда ишлаб чиқарилган дори воситалари (орфан дори воситалари бундан мустасно) – 2022 йил 1 сентябрдан;
иккинчи гуруҳ – бирламчи (ички) қадоқларда ишлаб чиқарилган дори воситалари (агар иккиламчи (ташқи) ўрам мавжуд бўлмаса) ва доривор ангро – маҳсулотлари (орфан дори воситалари бундан мустасно) – 2022 йил 1 ноябрдан;
учинчи гуруҳ – Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланадиган кам учрайдиган касалликларни даволаш учун мўлжалланган орфан дори воситалари ҳамда кам учрайдиган (орфан) касалликларга ташхис қўйиш ва уларни даволаш учун мўлжалланган тиббий буюмлар рўйхатига кирган, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида амалга оширилган рўйхатга олиш натижаларини тан олиш тартиби доирасидаги дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббиёт техникасининг Давлат реестрига киритилган дори воситалари – 2023 йил 1 февралдан;
тўртинчи гуруҳ – белгиланган тартибда тасдиқланган рўйхатга киритилган тиббий буюмлар – 2025 йил 1 февралдан бошлаб жорий қилинади.
Шунингдек, дори воситалари ва тиббий буюмларни маркировкалаш тартиби жорий қилинган кундан бошлаб, уч йилдан кўп бўлмаган муддатда ишлаб чиқарилган дори воситалари ва тиббий буюмларни, уларнинг яроқлилик муддати тугагунга қадар, рақамли идентификациялаш воситаларисиз реализация қилишга;
маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга 90 кун ичида дори воситалари ва тиббий буюмларни мажбурий маркировкалаш тартиби жорий қилинган кунга қадар ишлаб чиқарилган (қадоқда кўрсатилган сана) ва рақамли маркировкаланмаган ҳолда сертификациядан ўтказишга;
хорижий ишлаб чиқарувчиларга 180 кун ичида дори воситалари ва тиббий буюмларни мажбурий рақамли маркировкалаш тартиби жорий қилинган кунга қадар ишлаб чиқарилган (қадоқда кўрсатилган сана) ва рақамли маркировкаланмаган маҳсулотни сертификациядан ўтказиш ҳамда «эркин муомалага чиқариш (импорт)» божхона режимига расмийлаштиришга рухсат берилади.
Ташқи ишлар вазирлигига бу ҳақда хорижий давлатларни хабардор қилиш вазифаси юклатилган.
ЎзА
Бекобод: транспорт ва саноат тараққиётида янги босқич
🕔13:29, 20.07.2026
✔42
Президентимизнинг Тошкент вилояти Бекобод шаҳрига амалга оширган ташрифи стратегик аҳамиятга эга воқелик сифатида муҳрланди. Ушбу ташриф чоғида нафақат ҳудуддаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши кўздан кечирилди, балки транспорт инфратузилмаси, саноат салоҳиятини янада юксалтиришга хизмат қиладиган икки муҳим лойиҳага старт берилди.
Батафсил
«Қанча дарахт яшаб қолди?» деган савол муҳимроқ...»
🕔13:28, 20.07.2026
✔40
Абдушукур ҲАМЗАЕВ:
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари, партия Марказий Кенгаши раиси Абдушукур Ҳамзаев яқинда дарахтлар, яшил майдонларнинг аҳамияти хусусида муносабат билдирар экан, бир жиҳатга алоҳида тўхталиб ўтди. Иқлим ўзгариши оқибатида дунёнинг кўп қисмида аномал жазирама авж олаётган паллада бу жуда долзарб ҳисобланади:
Батафсил
Ўзбекистон футболчилари – экологик маданияти юксак эканини намоён этмоқда
🕔11:22, 30.06.2026
✔97
Шу кунларда футбол бўйича Жаҳон чемпионатида Ватанимиз шарафини ҳимоя қилаётган миллий терма жамоамиз футболчиларининг биргина ҳаракати бизни чин дилдан тўлқинлантириб юборди.
Батафсил