Баъзилар боласи айб иш қилганда, жаҳлини чиқарганда бақиришга тушади. «Бақириш мурғак бола руҳиятига жароҳат етказади, ғурурини топтайди», дейди психологлар.
«Бу салбий ҳолатнинг оқибати бошида билинмаса ҳам, кейинчалик барибир юзага чиқади».
Бақириш жажжигина болакайни том маънода қўрқувга солади. Бунда унга ким (ота, она, бува, буви) заҳрини сочгани муҳим эмас. Миттивой буни ўзига нисбатан таҳдид, тажовуз, дея қабул қилади ва хатти-ҳаракати ҳам шунга яраша бўлади: ё чинқириб йиғлайди ёки қочиб, бирор жойга бекинишга уринади.
Сир эмас, болакай биринчи навбатда ота-онасининг гапириши, хатти-ҳаракати, юриш-туришидан «нусха» олади. Шулар ичида энг тез ўзлаштириладигани бақириш экан. Ота-она боласига бирон ишни баланд овозда буюрса (ўйинчоқларини йиғиштириш, телевизорни ўчириб, ухлагани ётиш ва ҳоказо), бола буни қўрқитиш, дея қабул қилади. Баъзилар жаҳли чиқиб турганда боласига ўшқиради. Бола эса буни ўзгаларга бақириш орқали гапини ўтказиш мумкин, деб тушунади. Кейин айтганини қилдириш учун бор овозда чинқиришни ўрганади. Бундай инжиқ ва серхархаша бола ота-онани қийнаб қўйиши аниқ.
Болага ёмон таъсир кўрсатадиган яна бир ҳолат — кўча-кўйда, бегоналар олдида болага бақириш ва жазолаш. Натижада бола бегоналар олдида қаттиқ изза бўлади. Бу оддийгина сайрга, кўчага чиқишдан қўрқиб қолишга олиб келади. Бундай фарзанд доим юрагини ҳовучлаб, бирор нотўғри иш қилиб қўйишдан, бир қадам четга чиқиб кетишдан қўрқиб туради.
Бундай муҳитда улғайган болакайлар келажакда жуда кам нарсага эришади, ҳеч қачон мустақил қарор қабул қила олмайди.
Негаки, унинг руҳиятига (ота-она хатоси туфайли, албатта) қўрқув, ҳадик, журъатсизлик мустаҳкам ўрнашиб қолади.
Психологларнинг айтишича, болага худди меҳмон келганда кўрсатиладигандек муносабатда бўлиш керак экан. Биламиз, ота-она меҳмон олдида ҳеч қачон боласига бақирмайди, унга меҳрибонлик кўрсатади ва ҳамиша ширин гапиради. Бирор хатолик ўтса ҳам дарров кечириб, хатосини босиқлик билан тушунтиради.
Ишда кимдир таъбингизни тирриқ қилган, йўлда кимдир ғазабингизни келтирган, идорада бошлиғингиз уришган, ишингиз бароридан келмаган бўлса, болада не айб? Жиндай эътибор ва меҳрга муҳтож бола қаттиқ чарчаганингизни, у билан ўйнашга мажолингиз ҳам йўқлигини тушунмаслиги мумкин. Бу табиий, негаки, у ҳали кичкина. Ўзингизга тегишли бўлган муаммоларни эса ҳеч қачон болага юкламанг.
Тоштемир ҚОРАБОЕВ
тайёрлади.
Президент ташаббуслари яшил тараққиёт ва иқтисодий интеграцияда янги босқични бошламоқда
🕔17:05, 04.06.2026
✔21
Бугунги кунда жаҳон иқтисодиёти чуқур трансформация босқичини бошдан кечирмоқда. Геосиёсий ўзгаришлар, таъминот занжирларидаги узилишлар, рақамли технологиялар ва сунъий интеллектнинг жадал ривожланиши давлатлар олдига мутлақо янги вазифаларни қўймоқда.
Батафсил
Eco Expo Central Asia 2026: Экологик ғоялар инвестицияга айланмоқда
🕔17:00, 04.06.2026
✔24
Самарқанд яна бир халқаро мулоқот майдонига айланди. «Silk Road Samarkand» мажмуасида ўз ишини бошлаган «Eco Expo Central Asia 2026» халқаро экологик кўргазмаси нафақат экологлар ва инвесторларни, балки минтақанинг барқарор ривожланиш истиқболларига бефарқ бўлмаган минглаб мутахассисларни бир жойга жамлади.
Батафсил
Экология, тадбиркорлик ва аҳоли манфаатлари
🕔16:50, 04.06.2026
✔20
Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг асл мазмун-моҳияти чекка ҳудудлар, айниқса, маҳаллалар ҳаётида яққол бўй кўрсатмоқда.
Батафсил