«Яшил ўсиш» кўплаб давлатларнинг мақсади, глобал экологик муаммоларни ҳал қилишнинг муҳим воситаси ҳисобланади.
Президентимиз ташаббуси билан 2019 йилда Ўзбекистон МДҲ давлатлари орасида биринчи бўлиб Глобал яшил ўсиш институтига аъзо бўлди. Ўзбекистон Париж битими доирасида иссиқхона газларини атмосферага чиқаришни қисқартириш бўйича ўз зиммасига олган мажбуриятларни мунтазам бажариб келмоқда.
Бугунги кунда мамлакатимизда яшил иқтисодиётни ривожлантириш борасида қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Хусусан, иқлим ўзгариши бўйича Париж келишуви ратификация қилинди, «Қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш тўғрисида»ги, «Экологик аудит тўғрисида»ги янги қонунлар ҳамда «Ўрмон тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни янги таҳрирда қабул қилинди.
Шунингдек, 2030 йилгача Ўзбекистон Республикасининг атроф муҳитни муҳофаза қилиш концепцияси ҳамда 2019 – 2030 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасининг яшил иқтисодиётга ўтиш стратегиясининг тасдиқланиши бу борадаги амалий ишларни тизимли олиб бориш имкониятларини бермоқда.
Энергия олиш мақсадларида атроф муҳитнинг ифлосланиши ва табиий углеводород ёқилғи ресурсларининг камайиши «яшил энергия»дан фойдаланиш, хусусан қуёш, шамол, сув манбаларидан фойдаланиш инсоният тараққиёти ва хавфсизлиги нуқтаи назаридан энергия олишнинг устувор йўналиши бўлиб қолмоқда.
Мутахассисларнинг ҳисоб-китобларига кўра, Ўзбекистонда қуёш станцияларини қуриш орқали республиканинг бугунги кунда энергияга бўлган жами эҳтиёжидан 8 баробар кўп энергия олиш имконият мавжуд.
Ўтган йили қуввати 100 мегаВатт бўлган дастлабки йирик замонавий қуёш фото электрстанцияси Навоий вилояти Кармана туманида ишга туширилди. 2030 йилга бориб қуёш электр станциялари қувватини камида 5 минг, шамол электрстанциялари бўйича эса 3 минг мегаВаттга етказиш режа қилинган.
Мамлакатда яшил иқтисодиётни барпо этиш ва ривожлантиришда хотин-қизларнинг ташаббуслари барқарор ривожланишга ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда.
Хусусан, соҳанинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштиришда аёл депутатларимизнинг фаол иштироки бу борадаги уларнинг роли ва ўрнини белгилаб бермоқда.
Мамлакатнинг яшил иқтисодиётга ўтиш жараёнларини жадаллаштириш ва ушбу жараёнларга хотин-қизлар иштирокини таъминлаш борасида қуйидагилар таклиф этилади.
Биринчидан, яшил технологияларни қўллаб-қувватлашни назарда тутувчи миллий ҳуқуқий базани такомиллаштириш, бунда ушбу жараёнларга хотин-қизлар иштирокини таъминлашга алоҳида эътибор қаратиш;
Иккинчидан, яшил иқтисодиётни барпо этишда хотин-қизларни фаол жалб этиш бўйича махсус дастур ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
Учинчидан, яшил технологияларни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш учун тадбиркорлик субъектларига, айниқса, «аёллар дафтари»даги оилаларни молиявий қўллаб-қувватлаш, хусусан, субсидия, грантлар ажратиш, яшил кредитлаш, венчур молиялаштириш тизимларини жорий этиш;
Тўртинчидан, иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш ва унга мослашиш масалалари Билан боғлиқ соҳалар учун инновацион ечимларни жорий этиш, жумладан, «ақлли» шаҳар, «ақлли» қишлоқ хўжалиги тамойиллари бўйича аёллар иштирокидаги кичик бизнесни ривожлантириш;
Бешинчидан, яшил технологияларни ривожлантириш соҳасидаги илмий-тадқиқот жараёнларига хотин-қизларни кенг жалб этиш ҳамда уларнинг фаоллигини таъминлаш.
Шунингдек, касбий кўникмаларга яшил иқтисодиётнинг ривожланиши билан қўйиладиган янги талабларни ҳисобга олган ҳолда хотин-қизларни давлат маблағлари томонидан ўқитишни ташкил этиш лозим.
Бир сўз билан айтганда, бу борада жойларда тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш самарадорлигини ошириш мақсадга мувофиқдир. Президентимиз таъбири билан айтганда, «Бугунги кунда она табиатнинг ўзи бизга йўллаётган огоҳлик қўнғироғига бепарво бўлмаслигимиз керак. Афсуски, иқлим ўзгаришлари тобора кучайиб бормоқда. Бугун «яшил тараққиёт» борасидаги мақсадларга эришиш учун мамлакатларнинг ҳаракатлари янада фаол ва самарали бўлиши кераклигига ҳеч ким шубҳа қилмаяпти. Бошқа чорамиз ҳам йўқ...»
Тошкент – Самарқанд янги автомобиль йўли қурилишига старт берилди
🕔15:23, 23.07.2026
✔7
Ўзбекистон тарихидаги илк «яшил» ва инновацион йўл
Президент Шавкат Мирзиёев 22 июль куни Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманига ташриф буюриб, Тошкент – Самарқанд йўналишидаги пуллик муқобил автомобиль йўли қурилишига тамал тоши қўйди.
Батафсил
Экология кодекси: Келажак авлод олдидаги масъулиятимизнинг ҳуқуқий асоси зарур
🕔13:31, 20.07.2026
✔69
Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Экология кодекси лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилган. Зотан, бугун мамлакатимизда экологик барқарорликни таъминлаш, атроф-муҳитни асраш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш давлат сиёсатининг устувор йўналишига айланган. Шу боис, янги кодекс лойиҳаси жамиятимизда қизғин муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
Батафсил
2030 йилгача асосий мақсад: Чўлланишга қарши курашиш ва «яшил шаҳар» бунёд этиш Ушбу масала Президент ҳузурида муҳокама этилди
🕔15:58, 09.07.2026
✔194
Куни кеча Президент Шавкат Мирзиёев чўлланишга қарши курашиш ва чўл иқтисодиётини ривожлантириш, шунингдек, шаҳарларда «яшил шаҳар» тамойилларини жорий этиш юзасидан таклифлар тақдимоти билан танишди.
Батафсил