Жараён      Бош саҳифа

Қонунчиликка янги ўзгаришлар киритилмоқда

Улар 1 майдан бошлаб амал қилади

Бугунги кунда бутун дунёда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш энг долзарб муаммолардан бирига айланган.

Қонунчиликка янги ўзгаришлар киритилмоқда

Йўл-транспорт ҳодисалари мамлакатлар иқтисодиётига жуда катта зарар етказмоқда. Бундай ҳодисалар маънавий жиҳатдан ҳам инсонларга ўнглаб бўлмас даражадаги зарарни юзма-юз қилмоқда. Кунига автомобиль ғилдираклари остида кўз юмаётган бегуноҳ инсонлар орасида кимнингдир отаси, кимнингдир онаси, баъзиларнинг жондан азиз фарзанд­лари борлигини тасаввур қиладиган бўлсак, бу ҳодисаларнинг аянчли кўриниши яққол намоён бўлади.

Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 апрелдаги «Йўл ҳаракати қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида» ги 172-сон Қарорининг янги таҳрирдаги «Йўл ҳаракати қоидалари»га бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.

Давра суҳбатида Ўзбекистон Респуб­ликаси Президентининг «Автомобиль йўлларида инсон хавфсизлигини ишончли таъминлаш ва ўлим ҳолатларини кескин камайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 4 апрелдаги ПҚ-190-сон қарори билан ташкил этилган Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги республика комиссиясининг қарори асосида Тошкент ва Нукус шаҳарлари ва аҳоли гавжум ҳудудларда транспорт воситалари ҳаракатланишининг юқори тезлиги соатига 60 километр этиб белгиланиши мумкинлиги, жумладан, йўл ҳаракати қоидаларига киритилган ўзгаришлар ҳақида сўз юритилди. Йўл ҳаракати қоидаларини тасдиқлаш тўғрисидаги қарорнинг янги таҳририга кўра:

— Аҳоли пунктларида транспорт воситаларининг тезлигини соатига 70 километрдан, мактаб ва мактабгача таълим ташкилотлари атрофидаги йўлларда 300 метргача бўлган масофада 30 километрдан, турар жой даҳалари ва ёндош ҳудудларда (уй-жой бинолари орасидаги ер участкасида) эса соатига 20 километрдан оширмасдан ҳаракатланишга рухсат этилади;

— Енгил автомобилларда юк ташишга уларнинг том қисмига ўрнатилган юкхонадаги юкнинг баландлиги 1 метрдан (махсус мосламалар билан мустаҳкамланган ҳолда велосипедларни ташиш бундан мустасно) ва узунлиги автомобилнинг габаритидан 0,5 метрдан ошмаган тақдирда йўл қўйи­лади;

— Юк автомобиллари, йўл ҳаракати қоидаларида белгиланган айрим истиснолардан ташқари барча ҳолатларда, йўлнинг фақат ўнг қатнов қисмидан ҳаракатланиши шарт;

— Транспорт воситаларининг қайрилиб олиш жойларида ва унга 30 метр етмасдан ёки ўтиб тўхташ тақиқланади;

— Сутканинг қоронғи вақтида етарлича кўринмайдиган шароитда велосипед йўлкаси бўлмаган ҳолда йўлнинг қатнов қисмида ҳаракатланаётган велосипедчиларнинг нур қайтаргичли камзулда ёки нур қайтарувчи элементлар бўлган устки кийимда бўлиши. Бунда ушбу нур қайтарувчи элементлар бошқа ҳайдовчиларга кўринадиган бўлиши керак.

— Ҳайдовчи мажбуриятларида белгиланганки, у автомобиль олд ўриндиғидаги йўловчига камар тақишини айтиб огоҳлантириши керак, ундан кейин йўловчи камарни тақмаса, унинг ўзига чора кўрилади, ҳайдовчига эмас, — дейди Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бошлиғи ўринбосари Эрали Бозоров.

— Ҳозирда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартиришлар киритилмоқда. Унга кўра, агар ҳайдовчи йўловчини камар тақиши кераклиги тўғрисида огоҳлантирган бўлса-ю, у буни бажармаса, йўловчига нисбатан жарима қўлланади. Бироқ, қарор асосида автомобиль олд ўриндиғида ўтирган ҳомиладор аёллар ва беморларга хавфсизлик камари тақмасликка рухсат берилган. Аммо орқа ўриндиқ бўш бўлса, беморни ўша ерга ўтказиш керак. Агар бемор олд ўриндиқда ўтирган бўлса, йўл-патруль хизмати ходими ундан тиббий маълумотнома талаб қилиши мумкин.

Тадбир давомида, ҳукуматнинг янги таҳрирдаги «Йўл ҳаракати қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори билан ҳайдовчиларга бир қанча янги тақиқлар қўйилаётгани, хусусан, аҳоли пунктларида магнитофон ва овоз чиқарувчи бошқа ускуналардан баланд овозда фойдаланган ҳайдовчиларга нисбатан маъмурий чора кўрилиши таъкидлаб ўтилди. 

— Давлат стандартида шовқин меъёри деган нарса бор. У стандартлар яна бир кўриб чиқилмоқда ва янгиланмоқда. Албатта, бу бандни биз ўз-ўзидан қўшганимиз йўқ, — дейди Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бошқармаси бошлиғи ўринбосари Мурод Шерлиев. — Фуқаролардан келиб тушаётган мурожаатларнинг энг кўпи мана шу масалада. Баъзилар кечқурун машинасида баланд мусиқа қўйганда машина қимирлаб кетади. Йўловчиларга бу салбий таъсир кўрсатади. Олдинги йўл ҳаракати қоидаларида бу масаланинг ечими кўрсатилмаганди. Шуни инобатга олиб, янги банд киритилди. Шовқин қилганларга чора кўриш бўйича банд 1 майдан кучга киради. Шовқин даражасини ўлчайдиган мосламалар бор. Йўл ҳаракати қоидалари кучга киргач, шундай мосламаларни олиб келамиз. Тезликни ўлчаш мосламаси, алкотестор каби ускуналар қаторига шовқинни ўлчайдиган мосламалар кириб келади. Шовқин баланд­лиги белгиланган стандартдан юқори бўлса, маъмурий чоралар кўрилади.

 

Мансурбек ЖАББОРОВ,

«Оила ва табиат» мухбири




Ўхшаш мақолалар

Экопартия депутати –  таълим ҳомийси

Экопартия депутати – таълим ҳомийси

🕔14:56, 09.10.2025 ✔44

Яқинда умуммиллий байрам – Ўқитувчи ва мураббийлар куни арафасида Ўзбекистон Экологик партия­сидан халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Зайниддин Салямов «Таълим ҳомийси» кўкрак нишони билан тақдирланди. Қандай хизматлари учун дейсизми? Бир сўз билан айтганда, кўплаб ўқитувчию ўқувчилар меҳрини қозониш, келажак авлод учун мудом қайғуриш орқали сазовор бўлди бу эътирофга.

Батафсил
Атроф-муҳит муҳофазасига  оид қонун лойиҳалари  муҳокамалар марказида

Атроф-муҳит муҳофазасига оид қонун лойиҳалари муҳокамалар марказида

🕔09:15, 26.09.2025 ✔90

Парламент Қонунчилик палатасининг кечаги мажлиси ҳам қизғин ва баҳс-мунозараларга бой бўлди. Депутатлар мамлакатимиз ҳаётидаги муҳим долзарб масалаларни муҳокама қилар экан, Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси аъзолари қатъий позициясини намоён этишди.

Батафсил
Устозларга  эҳтиром  кўрсатиш –  стратегик тараққиёт гарови

Устозларга эҳтиром кўрсатиш – стратегик тараққиёт гарови

🕔16:10, 18.09.2025 ✔105

Ҳар қандай соҳанинг ислоҳи, ривожи ва тараққиёти етарли билим, малака ва кўникмага эга мутахассисларнинг фидокорона меҳнатлари билан амалга оширилади. Мамлакат тараққиётига хизмат қилувчи билимдон мутахассислар эса, шубҳасизки, устоз ва мураббийлар фаолиятининг самарасидир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Экопартия депутати –  таълим ҳомийси

    Экопартия депутати – таълим ҳомийси

    Яқинда умуммиллий байрам – Ўқитувчи ва мураббийлар куни арафасида Ўзбекистон Экологик партия­сидан халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Зайниддин Салямов «Таълим ҳомийси» кўкрак нишони билан тақдирланди. Қандай хизматлари учун дейсизми? Бир сўз билан айтганда, кўплаб ўқитувчию ўқувчилар меҳрини қозониш, келажак авлод учун мудом қайғуриш орқали сазовор бўлди бу эътирофга.

    ✔ 44    🕔 14:56, 09.10.2025
  • Атроф-муҳит муҳофазасига  оид қонун лойиҳалари  муҳокамалар марказида

    Атроф-муҳит муҳофазасига оид қонун лойиҳалари муҳокамалар марказида

    Парламент Қонунчилик палатасининг кечаги мажлиси ҳам қизғин ва баҳс-мунозараларга бой бўлди. Депутатлар мамлакатимиз ҳаётидаги муҳим долзарб масалаларни муҳокама қилар экан, Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси аъзолари қатъий позициясини намоён этишди.

    ✔ 90    🕔 09:15, 26.09.2025
  • Устозларга  эҳтиром  кўрсатиш –  стратегик тараққиёт гарови

    Устозларга эҳтиром кўрсатиш – стратегик тараққиёт гарови

    Ҳар қандай соҳанинг ислоҳи, ривожи ва тараққиёти етарли билим, малака ва кўникмага эга мутахассисларнинг фидокорона меҳнатлари билан амалга оширилади. Мамлакат тараққиётига хизмат қилувчи билимдон мутахассислар эса, шубҳасизки, устоз ва мураббийлар фаолиятининг самарасидир.

    ✔ 105    🕔 16:10, 18.09.2025
  • Қашқадарёда «Яшил макон»  доирасида  экилган кўчатлар  кўкардими?

    Қашқадарёда «Яшил макон» доирасида экилган кўчатлар кўкардими?

    Ўзбекистон Экологик партияси Қашқадарё вилоят кенгаши, партия депутатлик гуруҳи ҳамда вилоят Кенгаши ҳузуридаги «Аграр, сув хўжалиги ва экология масалалари бўйича» доимий комиссияси ҳамкорлигида вилоятда «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида 2025 йил баҳор мавсумида экилган мевали ва манзарали дарахт кўчатларининг ҳолати бўйича жамоатчилик эшитуви ўтказилди.

    ✔ 139    🕔 08:56, 08.08.2025
  • Марказий банк раисига  парламент сўрови юборилди

    Марказий банк раисига парламент сўрови юборилди

    Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида «Банк тизимини ислоҳ қилиш ҳамда банкларни трансформация қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида» парламент сўрови юбориш масаласи кўриб чиқилди.

    ✔ 152    🕔 17:54, 23.07.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар