Давр нафаси      Бош саҳифа

Ривожланиш йўлидаги ҳамкорлик

Кейинги йилларда Хитой ва Марказий Осиё давлатларининг ҳамкорлик алоқалари янги босқичга чиқди. Хусусан, парламентлараро алоқалар янада мустаҳкамланмоқда, сиёсий партиялар ўртасидаги алоқалар кенгаймоқда, ҳар томонлама стратегик ҳамкорлик жадал тус олмоқда.

Ривожланиш  йўлидаги ҳамкорлик

Хитой Коммунистик партияси, Марказий Осиё мамлакатлари парламентлари ва сиёсий партиялари ҳамкорлигида видеоконференц шакл­да ташкил қилинган «Ўзига хос хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда ривожланиш йўлидан қатъий бориш: сиёсий партияларнинг вазифаси ва масъулияти» мавзусидаги учинчи форум ана шундай эътиборли мулоқотлардан бири бўлди.

Мазкур форум жорий йилнинг 25 январь куни бўлиб ўтган дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллигига бағишлаб ташкил этилган Марказий Осиё ва Хитой давлат раҳбарларининг видеоанжуман шаклидаги учрашувида эришилган келишувларни бажариш мақсадида ташкил этилган.

Форумда Марказий Осиё давлатлари ва ХХР ўртасидаги 30 йиллик ҳамкорлик якунларига, Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган ташаббусларга эътибор қаратилди. Кўп қиррали, шу жумладан, парламентлараро ва сиёсий партиялар ўртасидаги ҳамкорликнинг долзарб масалалари, келгуси истиқболига мўлжалланган устувор йўналишлари юзасидан фикр алмашилди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари Акмал Саидов ўз нутқида форум иштирокчиларини юбилей сана билан қутлаб, Ўзбекистон ва Хитой ҳамда Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги кўп томонлама стратегик муносабатлар, шу жумладан, парламентлараро алоқалар ўтган даврда жадал ва барқарор тус олганини таъкидлади. Шунингдек, форумда юртимиздаги бешта сиёсий партиянинг вакиллари ҳам қатнашди.

Тадбир иштирокчиларининг фикрича, ушбу форум дунёнинг каттагина қисмини эгаллаб турган давлатлар ўртасидаги сиёсий, иқтисодий, ҳуқуқий, маданий-маърифий алоқалар ривож­ланишини янги поғонага кўтаради.

Жумладан, парламентларда қонун ижодкорлиги фаолиятида ҳам қонунларни янада мукаммал ишлаб чиқиш имконияти кенгаяди, партия­лараро алоқаларни янги босқичга олиб чиқади.

Мазкур форум юртимизда фаолият юритаётган сиёсий партияларнинг бевосита хорижий давлатлардаги сиё­сий партиялар билан тўғридан-тўғри мулоқотга киришишга хизмат қилади.

Онлайн учрашувда Марказий Осиё ва Хитой халқларини янада яқинлаштириш, маданий-гуманитар алмашинувларни кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Форум якунида Марказий Осиё давлатлари ва Хитой сиёсий партиялари ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлашнинг муҳим масалаларига доир умумий ёндашувлар ва таклифлар билдирилди.

Хориждаги сиёсий партиялар билан бундай алоқаларнинг ўрнатилгани истиқболимиз учун жуда муҳимдир.




Ўхшаш мақолалар

Муносабат  Бишкекдан янграган  Ташаббуслар

Муносабат Бишкекдан янграган Ташаббуслар

🕔16:35, 04.09.2026 ✔119

Куни кеча – 1 сентябрь куни Қирғизистон пойтахти Бишкекда бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг йиғилиши, шунингдек, «ШҲТ плюс» форматидаги учрашув жаҳон ҳамжамияти диққатини ўзига тортган муҳим воқеага айланди.

Батафсил
Давлат  ва халқ: ишонч қаерда мустаҳкамланади?

Давлат ва халқ: ишонч қаерда мустаҳкамланади?

🕔16:33, 04.09.2026 ✔118

Мустақиллик бизга, энг аввало, ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш сингари буюк имкониятни берди.

Батафсил
Бунёдкорлик, янгиланиш ва  инсон қадри юксалаётган буюк давр

Бунёдкорлик, янгиланиш ва инсон қадри юксалаётган буюк давр

🕔16:32, 04.09.2026 ✔114

Ватанимиз мус­тақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланаётган шу кунларда мамлакатимизнинг қайси ҳудудига борманг, янгиланиш ва бунёдкорлик жараёнларига гувоҳ бўласиз.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар