Экологик партия Депутати «Дўстлик» ордени олди
Энг улуғ байрамимиз арафасида Президентимиз фармонлари билан мамлакатимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшиб келаётган бир гуруҳ юртдошларимиз давлат мукофотлари билан тақдирланди.
БатафсилЕр сайёрасини инсонга қиёсласак, инсон учун жуда қийин бўлган, хасталик даврини она еримиз бошдан ўтказмоқда. Худди танасида бирор дарди бор инсоннинг иситмаси ошгани каби, ер юзи ҳам одатий ўзига хос ҳароратдан анча баланд.
Унинг атроф муҳитга таъсирини бир неча йиллар олдин, касаллик сабабини, ер юзида экологик вазиятнинг омилини бартараф қилиш билан барҳам бериш мумкин эди.
Ўрмон ва унинг фаунасини тўлиқ ҳимояга олиш, дарахт ва ўсимликларни дунё бўйлаб кескин камайиб кетишига йўл қўймаслик ва қолаверса, атроф муҳит ободонлаштириш ишлари экологияга ижобий таъсир кўрсатган бўлар эди, аммо ҳозирги кескин вазиятда бу ҳам кам.
Ўзбекистон Экологик партиясининг асосий мақсадлари, мамлакатнинг барқарор ривожланиши, «яшил» иқтисодиётга ўтишни жадаллаштириш, қайта тикланувчи ва муқобил энергияни ривожлантириш ҳамда иқтисодиётнинг энергия самарадорлигини оширишдир. Ҳудудлар ўрганилганда, соҳа мутахассислари, мамлакатимизга ташриф буюраётган олим, халқаро экспертлар билан мулоқотда бўлиб, уларнинг илмий ишларини атрофлича таҳлил қилиш билан партиянинг юқорида келтирилган мақсадларидан келиб чиқиб, Ўзбекистонда экология ва атроф муҳит муҳофазасига қаратилган принципиал аҳамиятга эга йўл харитаси тузиб чиқилганини таъкидлаш жоиз.
Унга мувофиқ юртимизда амалга оширилаётган барча лойиҳаларга экологик экспертиза хулосасини тадбиқ қилиш, саноат корхоналарини «яшил» технологияларга ўтишини иқтисодий ва молиявий рағбатлантириш, электромобиллар сонини кўпайтириш ва ҳудудларнинг «яшил» иқтисодиётга ўтиш индексини ишлаб чиқиш дастурлари Ўзбекистон Экологик партияси илгари сураётган иқтисодий ривожланиш ғоясидир.
Қаҳрамон ҲУСАНОВ,
Ўзбекистон Экологик партияси Марказий кенгаши аъзоси,
халқ депутатлари Миробод туман Кенгаши депутати
Энг улуғ байрамимиз арафасида Президентимиз фармонлари билан мамлакатимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшиб келаётган бир гуруҳ юртдошларимиз давлат мукофотлари билан тақдирланди.
БатафсилПрезидентимизнинг Тошкент вилояти Бекобод шаҳрига амалга оширган ташрифи стратегик аҳамиятга эга воқелик сифатида муҳрланди. Ушбу ташриф чоғида нафақат ҳудуддаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши кўздан кечирилди, балки транспорт инфратузилмаси, саноат салоҳиятини янада юксалтиришга хизмат қиладиган икки муҳим лойиҳага старт берилди.
БатафсилАбдушукур ҲАМЗАЕВ:
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари, партия Марказий Кенгаши раиси Абдушукур Ҳамзаев яқинда дарахтлар, яшил майдонларнинг аҳамияти хусусида муносабат билдирар экан, бир жиҳатга алоҳида тўхталиб ўтди. Иқлим ўзгариши оқибатида дунёнинг кўп қисмида аномал жазирама авж олаётган паллада бу жуда долзарб ҳисобланади:
Батафсил