Депутатлар халқнинг ҳимоячиси, арз-додини эшитадиган, ўринли вазиятларда давлат томонидан ёрдам берилишига хизмат қиладиган инсонлардир. Шу сабаб уларни халқ депутатлари деб атаймиз ва биргаликда сайлаймиз. Хўш, бугун депутатлар уларни сайлаган халқнинг ишончини оқлаяптими? Ҳар бир мурожаатга «лаббай» деб жавоб қиляптими?
Марғилон шаҳар «Оролбўйи» маҳалла фуқароларидан Ўзбекистон Экологик партиясидан Марғилон шаҳар кенгашига сайланган депутатлар номига мурожаат келиб тушди. Унда қайд этилишича, «Оролбўйи» ва «Машад» маҳаллалари кесишмасида тўпланаётган катта миқдорда ёмғир суви натижасида кексалар масжидга, болалар мактабга, катталар эса ишга боришда қийинчиликка дуч келмоқда экан. Кўплаб хонадонлар, минглаб аҳоли истиқомат қилаётган бу икки маҳалла фуқаролари эса ҳар ёғингарчиликда сув кечишга, ҳосил бўлган сунъий кўлдан ўтишнинг хавфсиз йўлини излашга мажбур бўлмоқда эди.
Мурожаат халқ депутатлари Марғилон шаҳар кенгаши депутати Абдумалик Эрматов томонидан ўрганилди ва тасдиғини топди. Ҳамон ёғингарчиликлар давом этаётгани инобатга олиниб, Фарғона вилояти йўл қурилиш бошқармасига керакли ҳужжатлар асосида, тегишли тартибда мурожаат қилинди. Мазкур хайрли ташаббус натижасида шу куннинг ўзида маҳалла аҳлининг мушкули осон бўлиб, муаммо бартараф этилди.
Муборак рамазон ойида ҳам марғилонликларнинг ҳурсандчиликлари чексиз бўлди. Экопартиядан Марғилон шаҳар кенгашига «Оролбўйи» маҳалласидан сайланган депутат Абдумалик Эрматов саъй-ҳаракатлари билан Оролбўйи маҳалла фуқаролар йиғинидаги Сарой, Янгиариқ ва Иқбол кўчаларининг жами 700 метр қисмига асфальт ётқизилиб, мазкур йўллар кўркам ва чиройли ҳолатга келтирилди. Бунинг учун жами 311 миллион сўм маблағ сарфланди.
Экопартиядан сайланган депутатлар бу билан чегараланиб қолгани йўқ, албатта. Камолиддин Беҳзод кўчасидаги канализация тармоғини реконструкция қилиш масаласи турибди. Бунинг учун керакли ишлар мўлжалланиб, ҳаракатлар бошлаб юборилган. Канализация тармоғини яхшилашга 280 миллион сўм маблағ сарфланиши кўзда тутилмоқда.
Бугун ана шундай ташаббуслар ортидан Экопартия депутатларига бўлган ишонч янада ортмоқда. Зеро улар халққа суянч ва таянч бўлиб, каттаю кичик дуосини олмоқдалар.
Фотима ЎКТАМОВА,
Фарғона вилоят партия ташкилоти
матбуот хизмати ходими
Бекобод: транспорт ва саноат тараққиётида янги босқич
🕔13:29, 20.07.2026
✔42
Президентимизнинг Тошкент вилояти Бекобод шаҳрига амалга оширган ташрифи стратегик аҳамиятга эга воқелик сифатида муҳрланди. Ушбу ташриф чоғида нафақат ҳудуддаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши кўздан кечирилди, балки транспорт инфратузилмаси, саноат салоҳиятини янада юксалтиришга хизмат қиладиган икки муҳим лойиҳага старт берилди.
Батафсил
«Қанча дарахт яшаб қолди?» деган савол муҳимроқ...»
🕔13:28, 20.07.2026
✔40
Абдушукур ҲАМЗАЕВ:
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари, партия Марказий Кенгаши раиси Абдушукур Ҳамзаев яқинда дарахтлар, яшил майдонларнинг аҳамияти хусусида муносабат билдирар экан, бир жиҳатга алоҳида тўхталиб ўтди. Иқлим ўзгариши оқибатида дунёнинг кўп қисмида аномал жазирама авж олаётган паллада бу жуда долзарб ҳисобланади:
Батафсил
Ўзбекистон футболчилари – экологик маданияти юксак эканини намоён этмоқда
🕔11:22, 30.06.2026
✔97
Шу кунларда футбол бўйича Жаҳон чемпионатида Ватанимиз шарафини ҳимоя қилаётган миллий терма жамоамиз футболчиларининг биргина ҳаракати бизни чин дилдан тўлқинлантириб юборди.
Батафсил