Жараён      Бош саҳифа

Супурги тутган қўлингиз дард кўрмасин, опалар

Мусаффо тонг отиши, заминга илиқ қуёш нурларининг тушиши инсон қалбига гўзаллик, кўтаринки руҳ бағишлайди.

Супурги тутган қўлингиз дард кўрмасин,  опалар

Тонгга ошуфта бўлиб, қалбда яшашга, яхшиликка иштиёқ янада ортади. Кўнглида ҳайрли ишларни бажариб, меҳнат қилиш, ҳалол нон топишни ният қилган ҳар киши эрта тонгдан ўз иш жойига ошиқади.

Аксарият инсонлар эрталабдан яхши кайфиятда ишхонаси томон ошиқади. Қулай ва шинам хоналар, қишда иссиқ, ёзнинг жазирамасида эса муздеккина роҳатижон кондиционерли хоналар қарши олади уларни. Иш вақти ҳам аниқ: 8 ёки 9 да бошланиб, кечки 6 да тугайди...

Аммо шундай инсонлар борки ҳар қандай об-ҳавода ҳам ташқарида меҳнат қилишига тўғри келади. Қишда совуқда, ёзда эса қуёш тиғида туриб, сизу биз қадам босиб ўтаётган йўлу йўлаклар тоза ва ободлиги учун тинмай меҳнат қилади улар.

Тонгда ишга йўл олганда тоза-озода кўчалардан оёқ кийимингизга гард юқтирмай ўтсангиз қандай яхши, шундай эмасми?! Йўлларнинг орасталигини кўриб беихтиёр кўзингиз қувнайди, кайфиятингиз кўтарилади. Бунинг замирида ҳам ана ўша заҳматкаш инсонларнинг саҳармардондан туриб қилган меҳнати ётади.

Улар кимлар?

Ишга кетаётиб йўл четини супураётган аёлларни кўрганмисиз? Кўргансиз, албатта. Ҳа, улар ободонлаштириш хизматининг меҳнатсевар ишчиларидир.

Сизу биз нонуштага ўтирганимизда улар аллақачон ўз иш ўрнини эгаллаб, тозалашни бош­лаб юборган бўлади.

Ўтган-кетганда қўлимиздаги чек қоғози, конфет ўрами, сигарет қолдиғи ва бошқа ташлаб кетган ашёларни ҳам, дарахт барглари, шамолда учиб келган бошқа чиқиндиларни ҳам кўча юзидан олиб, тоза қилиб қўйишади. Писта пўчоғигача супуриб, ернинг юзини очишади.

Тан олайлик, эрта тонгдан супургини иш қуроли қилиб қўлидан қўймайдиган бу ходимларни кўрганда кўплар ўзини тортади, айланиб ўтади. Баъзилар менсимайди. Аслида дунёда улардан-да қалби пок, ишига масъулиятли, гўзал одобли инсонлар бормикан? Улар ҳам сиз ва биз каби инсон, ишчи, оилада ота ёки она. Шундай экан, нега ҳеч бўлмаганда «Ҳорманг опа, чарчаманг» деб ўтишни ўзимизга эп кўрмаймиз?!

Шаҳримиз ҳавосининг тоза, мусаффо бўлиши учун мевалию манзарали дарахт­лар экишда ҳам, гўзал кўриниши учун майсаю гулларни ерга қадашда ҳам, қуриб қолмасин дея уларни парваришлашда ҳам мана шу заҳматкашларнинг машаққатли меҳнати улкан. Келганлар, кўрганлар ҳавас қилсин дея обод манзиллар яратишга интилган ана шундай инсонлар бугун орамизда, ёнгинамизда, бир девор нарида ташқарида ҳамон вазифасини бажармоқда. Улар ҳақиқатдан олқишга лойиқ. Нега олқишламайсиз уларни?

Аслида юрт манзилларининг, кўчаю хиёбонлар, гузарларнинг озодалигига ҳар биримиз масъулмиз. Лекин тозаликка ҳисса қўшиш ўрнига писта чақиб пўчоғини ерга ташлайдиганлар, деразадан қоғоз отадиганлар, сувни ичиб, бўшаган идишини улоқтирадиганлар, камига чиқиндиларни белгиланган жойга олиб боришга эриниб, дарахтлар тагига, зовурларга ташлаб кетадиганлар атрофимизда жуда кўп. Энг ёмони, уларнинг қилаётган ишини кузатиб, дакки бериш, «тўхта, ундай қилма» дейиш ўрнига жимгина кетадиганлар кўплиги.

«Эй одамлар, бир лаҳза тўхтаб, қилаётган ишингизни бир ўйлаб кўринг. Хатоларингизни бир он бўлса-да англанг», дея ҳайқиргинг келади беихтиёр.

«Кўчани тозалаш – ишчиларнинг иши, бу меники эмас. Ойликни олдими, қилсин» дея беписанд бўлманг. Озодалик учун ҳаммамиз масъуллигимизни унутманг!

«Менинг уйимни олдини тозалашмаяпти» деб арз қилаётган ватандошим, «Бизнинг йўлимизни таъмирлашмаяпти» деган маҳалладошим, «Ҳамма жой барг бўлиб кетди, ободонлаштириш қаёққа қараяпти» деган ҳамшаҳарим, бироз тин олинг. Озгина сабр қилинг. Кундан-кун кенгайиб бораётган гўзал шаҳримиз ободлиги йўлида хизмат қилаётган ободонлаштириш ходимлари улгурмай қолишгандир. Уларни бирдан қоралаб, таъна қилманг. Барча юкни, масъулиятни фақат бошқалар гарданига ташлаб, ўзингизни соқит қилманг. Майли ёрдам қилманг, аммо ҳеч бўлмаса атрофни ифлослантирманг, чиқиндилар билан кўчаларни «безаётган»ларга бефарқ бўлманг.

Кўчада кетаётган биродарим. Йўлингизда кўчангизни супураётган, ариқ қазиб дарахтларни суғораётган, тўкилган баргларни тўдалаб машиналарга ортаётган ишчиларни кўрсангиз бирров тўхтаб «Раҳмат!» деб қўйинг. Биргина раҳматингиз уларга тоғдек куч беради.

Шаҳримиз ҳавосини тозалашга хизмат қилаётган, ҳар бир дарахтда, атроф чиройи­га чирой қўшаётган ҳар бир гулда меҳнати бор бу меҳнатсеварлар инсонларнинг. Биз сизлардан миннатдормиз, олдингизда қарздормиз. Қўлларингиз дард кўрмасин...

Амонмурод АМОНОВ,

Навоий шаҳар партия ташкилоти раиси




Ўхшаш мақолалар

Бекобод:  транспорт ва саноат тараққиётида  янги босқич

Бекобод: транспорт ва саноат тараққиётида янги босқич

🕔13:29, 20.07.2026 ✔42

Президентимизнинг Тошкент вилояти Бекобод шаҳрига амалга оширган ташрифи стратегик аҳамиятга эга воқелик сифатида муҳрланди. Ушбу ташриф чоғида нафақат ҳудуддаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши кўздан кечирилди, балки транспорт инфратузилмаси, саноат салоҳиятини янада юксалтиришга хизмат қиладиган икки муҳим лойиҳага старт берилди.

Батафсил
«Қанча дарахт яшаб қолди?» деган савол муҳимроқ...»

«Қанча дарахт яшаб қолди?» деган савол муҳимроқ...»

🕔13:28, 20.07.2026 ✔40

Абдушукур ҲАМЗАЕВ:

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари, партия Марказий Кенгаши раиси Абдушукур Ҳамзаев яқинда дарахтлар, яшил майдонларнинг аҳамияти хусусида муносабат билдирар экан, бир жиҳатга алоҳида тўхталиб ўтди. Иқлим ўзгариши оқибатида дунёнинг кўп қисмида аномал жазирама авж олаётган паллада бу жуда долзарб ҳисобланади:

Батафсил
Ўзбекистон  футболчилари –  экологик маданияти юксак эканини намоён этмоқда

Ўзбекистон футболчилари – экологик маданияти юксак эканини намоён этмоқда

🕔11:22, 30.06.2026 ✔97

Шу кунларда футбол бўйича Жаҳон чемпионатида Ватанимиз шарафини ҳимоя қилаётган миллий терма жамоамиз футболчиларининг биргина ҳаракати бизни чин дилдан тўлқинлантириб юборди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Бекобод:  транспорт ва саноат тараққиётида  янги босқич

    Бекобод: транспорт ва саноат тараққиётида янги босқич

    Президентимизнинг Тошкент вилояти Бекобод шаҳрига амалга оширган ташрифи стратегик аҳамиятга эга воқелик сифатида муҳрланди. Ушбу ташриф чоғида нафақат ҳудуддаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши кўздан кечирилди, балки транспорт инфратузилмаси, саноат салоҳиятини янада юксалтиришга хизмат қиладиган икки муҳим лойиҳага старт берилди.

    ✔ 42    🕔 13:29, 20.07.2026
  • «Қанча дарахт яшаб қолди?» деган савол муҳимроқ...»

    «Қанча дарахт яшаб қолди?» деган савол муҳимроқ...»

    Абдушукур ҲАМЗАЕВ:

    Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари, партия Марказий Кенгаши раиси Абдушукур Ҳамзаев яқинда дарахтлар, яшил майдонларнинг аҳамияти хусусида муносабат билдирар экан, бир жиҳатга алоҳида тўхталиб ўтди. Иқлим ўзгариши оқибатида дунёнинг кўп қисмида аномал жазирама авж олаётган паллада бу жуда долзарб ҳисобланади:

    ✔ 40    🕔 13:28, 20.07.2026
  • Ўзбекистон  футболчилари –  экологик маданияти юксак эканини намоён этмоқда

    Ўзбекистон футболчилари – экологик маданияти юксак эканини намоён этмоқда

    Шу кунларда футбол бўйича Жаҳон чемпионатида Ватанимиз шарафини ҳимоя қилаётган миллий терма жамоамиз футболчиларининг биргина ҳаракати бизни чин дилдан тўлқинлантириб юборди.

    ✔ 97    🕔 11:22, 30.06.2026
  • Асрлар соясидаги  ҳаёт

    Асрлар соясидаги ҳаёт

    Фарғона водийси нафақат ҳосилдор тупроғи, балки табиатсевар инсонлари билан ҳам қадрлидир. Бу юртда дарахтни оддий ўсимлик эмас, балки ҳаётнинг нафаси, авлодлар хотираси деб билувчи одамлар кўп.

    ✔ 171    🕔 16:43, 04.06.2026
  • Парвозларнинг метеорологик  хавфсизлиги таъминланади

    Парвозларнинг метеорологик хавфсизлиги таъминланади

    Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида гидрометеорология хизмати инфратузилмасини ривожлантириш ва мониторинг қилиш тизимини такомиллаштириш, шунингдек, фуқаро авиацияси ҳаво кемалари парвозларининг хавфсизлигини метеорологик таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

    ✔ 209    🕔 15:55, 21.05.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар