Табиат      Бош саҳифа

«Занжирбанд» Дарахтлар Уларни халос этиш ҳақида негадир ҳеч ким ўйламаяпти

Май ойи яқинлашгани сари кунлар ҳам тобора исий бошлади. Ҳарорат кўтарилиб, қуёш заминни янада кўпроқ қиздириб, одамлар соя-салқин жой ахтармоқда. Автоулов эгалари машинасини соя жойга қўйиш илинжида бўлса, пиёдалар қуёшдан паналаб, дарахтлар остидан юришга интилади.

«Занжирбанд»  Дарахтлар  Уларни халос этиш ҳақида  негадир ҳеч ким ўйламаяпти

Дарҳақиқат, дарахтлар ҳаётимизда нақадар муҳим ўрин тутишини ана шундай иссиқ кунларда яхшироқ англаймиз. Боиси у ҳавони кислород билан бойитишдан ташқари соя беради, ўз атрофида ҳаво ҳароратини бирмунча пасайтириб туради ва инсонларга ҳузур бағишлайди.

Бугун пойтахт кўчаларидан юрар эканмиз тунги чироқлар жилваланиб, кўзни қамаштиради. Ҳар қадамда осилган чироқлар йўлимизни янада ёритиб, тун манзарасини гўзаллаштиради. Бироқ бир нарса, чироқларнинг дарахт шохларига осилгани, танасига ўраб, чирмовуқдек чирмаб ташлангани дилни хира қилади. Ҳар биримиз бунга қайта-қайта юзлашамиз, аммо барчамиз ҳам дарахтларга ачиниб қарамаймиз. Боиси кўпчилик бу чироқларнинг ўсимлик ва дарахтлар учун нечоғлик зарарли эканлигини билмайди. Ёки билиб туриб шунчаки эътибор қаратмайди.

Олимларнинг аниқлашича, чироқ илинган дарахтлар баргининг шаклида ўзгаришлар кузатилади. Шунингдек, эрта барг ташлашига, илдизининг яхши ривожланмаслигига ҳам сабаб бўлади. Баъзи ҳолларда чироқдан ўзини ҳимоя қилиш учун дарахт танаси туклар билан ҳам қопланар экан. Бундан ташқари дарахтларда яшаб, ҳаёт кечирадиган майда жониворлар, ҳашарот ва қушлар чироқлар сабабли яшаш жойини ўзгартиришга мажбур бўлади.

Аслида чироқлар ўзидан иссиқлик чиқаради. Эътибор берган бўлсангиз чироқ ёнган жойда тунда майда ҳашаротлар йиғилиб олади. Боиси ана шу иссиқлик уларни ўзга чорлайди ва баъзан ўлимига ҳам сабаб бўлади. Демак тунги чироқлар дарахт шохларига ҳам ўзининг иссиқлик таъсирини ўтказади. Бундан ташқари танасига чирмовуқдек ўраб ташланган ёритгичлар сабаб дарахт ўсишда давом эта олмаслиги ёки ўсган сари танаси тобора қисилиб бориши мумкин.

Ўсимлик ҳам тирик жон. У ҳам ўсади, ривожланади, йил сайин танаси йўғонлашиб боради. Чирмалган симли ёритгичлар эса ана шу ўсиш жараёнида дарахтларга шикаст етказиши мумкин.

Иссиқ чойни ёки бирор иссиқ нарсани қўлингизда қанча вақт ушлаб тура оласиз? Унинг ҳарорати борган сари қизитиб, куйиб қолишимизга сабаб бўлиши мумкинлиги учун ҳам ўзимизни иссиқ нарсаларни ушлашдан тиямиз. Аммо дарахтларни ҳар тун ана шундай «қизишга» маҳкум этамиз. Нега улар ҳам азобланиши мумкинлиги ҳақида ўйлаб кўрмаймиз?

Табиатда ҳар бир дарахт, ҳар бир ўсимлик тирик жон сифатида яшайди, озиқланади, нафас олади, кундузи фаол ҳаёт кечириб, тунда ором олади. Буни кўпроқ кундузи очилиб, тунда ёпиладиган гулларга қараб яхшироқ англаймиз. Дарахтлар ҳам ана шундай ҳаёт кечиради. Биз эса уларга чироқ илиб, яшаш тарзини ўзгартириб юборяпмиз. Ахир ўша чироқларни симёғочларга илиш ёки безатиш ва ёритишнинг бошқа йўлларини ўйлаб топиш ҳам мумкин-ку?! Фақат хоҳиш бўлса бас, имкон доим топилади. Шундай экан табиатга дўст бўлиб, бизга фақат яхшилик, чанг ва бошқа зарарлардан ҳоли тоза ҳаво бераётган дарахтларни бундай «занжирбандлик»дан халос этайлик.

 

Ноила САҲОБИДДИН қизи




Ўхшаш мақолалар

 Табиатни асраш йўлида жиддий қарор:  камёб ҳайвонларни    овлаш тақиқланади

Табиатни асраш йўлида жиддий қарор: камёб ҳайвонларни овлаш тақиқланади

🕔13:30, 20.07.2026 ✔42

Табиат – инсонга мерос эмас, балки келажак авлодлардан олинган омонат. Шу боис биологик хилма-хилликни сақлаш, йўқолиб кетиш хавфи остида турган ҳайвонот турларини муҳофаза қилиш ҳар бир давлатнинг устувор вазифаларидан бири ҳисобланади.

Батафсил
Ўзбекистон Экологик партияси:  Пойтахт «яшил бекатлар»га  муҳтож

Ўзбекистон Экологик партияси: Пойтахт «яшил бекатлар»га муҳтож

🕔13:23, 20.07.2026 ✔40

Тошкент шаҳрида жамоат транспорти ҳаракатини яхшилаш, тирбандликларни камайтириш ва автобуслар ҳаракатини тезлаштириш мақсадида алоҳида BRT йўлак­ларининг ташкил этилгани муҳим ва ижобий қадам бўлди. Йўловчилар ҳам ушбу янгиликни илиқ кутиб олмоқда.

Батафсил
Сайёрамизда ҳаётни сақлаб қолишнинг  шарти битта

Сайёрамизда ҳаётни сақлаб қолишнинг шарти битта

🕔13:19, 20.07.2026 ✔36

Тонг нафаси ҳали тоза бўлган паллада дарахтлар орасидан эсаётган майин шамол инсон қалбига таскин беради. Қушларнинг сайраши, мусаффо осмон остидаги осойишталик – ҳаётнинг энг буюк неъматларидан.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  •  Табиатни асраш йўлида жиддий қарор:  камёб ҳайвонларни    овлаш тақиқланади

    Табиатни асраш йўлида жиддий қарор: камёб ҳайвонларни овлаш тақиқланади

    Табиат – инсонга мерос эмас, балки келажак авлодлардан олинган омонат. Шу боис биологик хилма-хилликни сақлаш, йўқолиб кетиш хавфи остида турган ҳайвонот турларини муҳофаза қилиш ҳар бир давлатнинг устувор вазифаларидан бири ҳисобланади.

    ✔ 42    🕔 13:30, 20.07.2026
  • Ўзбекистон Экологик партияси:  Пойтахт «яшил бекатлар»га  муҳтож

    Ўзбекистон Экологик партияси: Пойтахт «яшил бекатлар»га муҳтож

    Тошкент шаҳрида жамоат транспорти ҳаракатини яхшилаш, тирбандликларни камайтириш ва автобуслар ҳаракатини тезлаштириш мақсадида алоҳида BRT йўлак­ларининг ташкил этилгани муҳим ва ижобий қадам бўлди. Йўловчилар ҳам ушбу янгиликни илиқ кутиб олмоқда.

    ✔ 40    🕔 13:23, 20.07.2026
  • Сайёрамизда ҳаётни сақлаб қолишнинг  шарти битта

    Сайёрамизда ҳаётни сақлаб қолишнинг шарти битта

    Тонг нафаси ҳали тоза бўлган паллада дарахтлар орасидан эсаётган майин шамол инсон қалбига таскин беради. Қушларнинг сайраши, мусаффо осмон остидаги осойишталик – ҳаётнинг энг буюк неъматларидан.

    ✔ 36    🕔 13:19, 20.07.2026
  • Энди дарахтлар рухсатнома билан кўчирилади

    Энди дарахтлар рухсатнома билан кўчирилади

    Ўзбекистон шароитида экологик вазият барқарорлигини таъминлашда яшил ресурслар ўзига хос салмоқли ўринга эга. Шу боис давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахт ва буталардан фойдаланиш масаласига ҳуқуқий жиҳатдан кенг эътибор берилмоқда.

    ✔ 71    🕔 15:51, 09.07.2026
  • Каврак ифорига  омухта болалик

    Каврак ифорига омухта болалик

    Кўзларимни юмиб, хаёлан ортга – болалик йилларимга қайтаман. Сурхон воҳасининг қиру адирлари, тошдан тошга сакраб юрган қирғовуллар, шилдираб оқаётган зилол булоқлар. Ва улар орасида менга ҳамиша болалигимни эслатиб турадиган бир ҳид бор: кавракнинг ўзига хос ўткир ифори. Бу ҳид ҳозир ҳам хаёлларимда жонланганда, тоғ гулларининг иси билан аралашиб димоғимга урилади.

    ✔ 70    🕔 15:40, 09.07.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар