Жараён      Бош саҳифа

Зомин ва Бахмал табиатини махсус прокуратура назорат қилади

Ўзбекистон Президентининг 2022 йил 27 апрелдаги «Жиззах вилояти табиатни муҳофаза қилишга оид қонунчилик ижросини таъминлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори соҳа ривожи, жумладан, Жиззах вилоятидаги экологик мувозонатни барқарорлаштиришда муҳим аҳамият касб этади.

Зомин ва Бахмал табиатини  махсус прокуратура назорат қилади

Мазкур қарорга асосан Бош прокуратура тизимида Зомин ва Бахмал табиатини муҳофаза қилишга оид қонунчилик ижроси устидан назорат ва ерлардан ноқонуний фойдаланишни бартараф этиш бўйича ихтисос­лаштирилган прокуратура ташкил этилди. Мазкур янги тузилманинг табиатни муҳофаза қилишдаги аҳамияти хусусида Жиззах вилояти экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи Эркин ХОЛМАТОВ қуйидагиларни гапириб берди:

– Бош прокуратура тизимида 8 та штат бирлигидан иборат бўлган «Зомин табиатни муҳофаза қилишга оид қонунчилик ижроси устидан назорат ва ерлардан ноқонуний фойдаланишни батараф этиш бўйича ихтисослаштирилган прокуратура» ташкил этилиши тоғли ҳудуддаги табиатни, ноёб ва Қизил китобга киритилган ўсимликлар, 11 турдаги ҳайвонот дунёсини асраб қолиш ва назоратини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.

Шу билан бирга «Зомин» туристик-рек­рацион зонаси ҳудудида соҳада қонун бузилиш ҳолатларини аниқлаш ва уларнинг олдини олиш чораларини кўриш, муҳофаза ҳудуд черагаларини белгилаш ҳамда махсус ҳимоя тўсиқларини ўрнатиш орқали ўсимлик ва ҳайвонот дунёси объектларини сақлаб қолиш ҳаракатини йўлга қўйиш кўзда тутилган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 ноябрдаги «2020-2022 йилларда Жиззах вилоятининг Зомин туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан Жиззах вилоятининг Зомин тумани «Суффа» платоси ҳудудида «Зомин» туристик-рекрацион зонасини ташкил этиш учун

700 гектар ер майдони ажратилиб, бунда туристик-рекрацион зона ҳудудида замонавий меҳмонхона мажмуалари, маданий-соғломлаштириш, савдо-кўнгилочар ва туристик аҳамиятга эга бўлган бошқа объектларни қуриш, шунингдек, замонавий муҳандислик инфратузилмаси объектларини ташкил этиш белгиланган.

Мазкур қарорга асосан Бош прокуратура, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ходимлари ўзаро ҳамкорлик доирасида ўсимлик ва ҳайвонот дунёси, атмосфера ҳавосини, сув, ер ва ер ости бойликларни муҳофаза қилиш, чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга оширишга қаратилган тарғибот-ташвиқот ҳамда назорат рейд тадбирларини олиб бориш йўлга қўйилади.

Ноқонуний ўзбошимчалик билан ерларнинг эгаллаб олиниши ҳамда уларда ноқонуний қурилмалар қурилишининг олдини олиш бўйича доимий чоралар кўриб бориш, ўрмон ва сув фонди ерларидан мақсадли ҳамда самарали фойдаланиш устидан доимий мониторинг олиб бориш, «Зомин» туристик-рекрацион зонаси ҳудудининг экотуризм салоҳиятини янада ривожлантириш, туристлар саёҳати учун қулай шарт-шароитларни яратиш, янги туризм йўналишларини ташкил этиш, туристлар оқимини янада кўпайтириш бўйича белгиланган вазифалар ижросига кўмаклашиш ҳам кўзда тутилган.




Ўхшаш мақолалар

Бекобод:  транспорт ва саноат тараққиётида  янги босқич

Бекобод: транспорт ва саноат тараққиётида янги босқич

🕔13:29, 20.07.2026 ✔42

Президентимизнинг Тошкент вилояти Бекобод шаҳрига амалга оширган ташрифи стратегик аҳамиятга эга воқелик сифатида муҳрланди. Ушбу ташриф чоғида нафақат ҳудуддаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши кўздан кечирилди, балки транспорт инфратузилмаси, саноат салоҳиятини янада юксалтиришга хизмат қиладиган икки муҳим лойиҳага старт берилди.

Батафсил
«Қанча дарахт яшаб қолди?» деган савол муҳимроқ...»

«Қанча дарахт яшаб қолди?» деган савол муҳимроқ...»

🕔13:28, 20.07.2026 ✔40

Абдушукур ҲАМЗАЕВ:

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари, партия Марказий Кенгаши раиси Абдушукур Ҳамзаев яқинда дарахтлар, яшил майдонларнинг аҳамияти хусусида муносабат билдирар экан, бир жиҳатга алоҳида тўхталиб ўтди. Иқлим ўзгариши оқибатида дунёнинг кўп қисмида аномал жазирама авж олаётган паллада бу жуда долзарб ҳисобланади:

Батафсил
Ўзбекистон  футболчилари –  экологик маданияти юксак эканини намоён этмоқда

Ўзбекистон футболчилари – экологик маданияти юксак эканини намоён этмоқда

🕔11:22, 30.06.2026 ✔97

Шу кунларда футбол бўйича Жаҳон чемпионатида Ватанимиз шарафини ҳимоя қилаётган миллий терма жамоамиз футболчиларининг биргина ҳаракати бизни чин дилдан тўлқинлантириб юборди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Бекобод:  транспорт ва саноат тараққиётида  янги босқич

    Бекобод: транспорт ва саноат тараққиётида янги босқич

    Президентимизнинг Тошкент вилояти Бекобод шаҳрига амалга оширган ташрифи стратегик аҳамиятга эга воқелик сифатида муҳрланди. Ушбу ташриф чоғида нафақат ҳудуддаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши кўздан кечирилди, балки транспорт инфратузилмаси, саноат салоҳиятини янада юксалтиришга хизмат қиладиган икки муҳим лойиҳага старт берилди.

    ✔ 42    🕔 13:29, 20.07.2026
  • «Қанча дарахт яшаб қолди?» деган савол муҳимроқ...»

    «Қанча дарахт яшаб қолди?» деган савол муҳимроқ...»

    Абдушукур ҲАМЗАЕВ:

    Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари, партия Марказий Кенгаши раиси Абдушукур Ҳамзаев яқинда дарахтлар, яшил майдонларнинг аҳамияти хусусида муносабат билдирар экан, бир жиҳатга алоҳида тўхталиб ўтди. Иқлим ўзгариши оқибатида дунёнинг кўп қисмида аномал жазирама авж олаётган паллада бу жуда долзарб ҳисобланади:

    ✔ 40    🕔 13:28, 20.07.2026
  • Ўзбекистон  футболчилари –  экологик маданияти юксак эканини намоён этмоқда

    Ўзбекистон футболчилари – экологик маданияти юксак эканини намоён этмоқда

    Шу кунларда футбол бўйича Жаҳон чемпионатида Ватанимиз шарафини ҳимоя қилаётган миллий терма жамоамиз футболчиларининг биргина ҳаракати бизни чин дилдан тўлқинлантириб юборди.

    ✔ 97    🕔 11:22, 30.06.2026
  • Асрлар соясидаги  ҳаёт

    Асрлар соясидаги ҳаёт

    Фарғона водийси нафақат ҳосилдор тупроғи, балки табиатсевар инсонлари билан ҳам қадрлидир. Бу юртда дарахтни оддий ўсимлик эмас, балки ҳаётнинг нафаси, авлодлар хотираси деб билувчи одамлар кўп.

    ✔ 171    🕔 16:43, 04.06.2026
  • Парвозларнинг метеорологик  хавфсизлиги таъминланади

    Парвозларнинг метеорологик хавфсизлиги таъминланади

    Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида гидрометеорология хизмати инфратузилмасини ривожлантириш ва мониторинг қилиш тизимини такомиллаштириш, шунингдек, фуқаро авиацияси ҳаво кемалари парвозларининг хавфсизлигини метеорологик таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

    ✔ 209    🕔 15:55, 21.05.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар