Давр нафаси      Бош саҳифа

«Бойсун баҳори»: Дунё Халқлари Сурхондарёга талпинмоқда

Кўп минг йиллик тарихга эга фольк­лор-этнографик санъатимиз ва миллий қадриятларимиз кенг тараннум этиладиган фестиваль – «Бойсун баҳори» жорий йилнинг 7-8 май кунлари Бойсун туманидаги хушманзара Паданг қишлоғида бўлиб ўтади.

«Бойсун баҳори»:  Дунё  Халқлари  Сурхондарёга талпинмоқда

Термиз халқаро аэропортида халқаро фольклор фестивали танловида иштирок этиб, ўзларининг ноёб санъатларини дунёга кенг тараннум этиш учун Буюк Британия ва Франциядан келган бир гуруҳ санъаткорлар нафис куй-қўшиқлар билан миллий қадриятларимизга хос кутиб олинди.

Баланд тоғлар қўйнидаги Паданг кенг­ликларида бўлиб ўтадиган халқаро фес­тивалга Сурхондарё вилоятида алоҳида тайёргарлик кўрилди. Термиз шаҳри ва туманлар байрамона безатилиб, гўзал табиат қўйнида дунё халқларининг фольклор санъати, миллий ва умумбашарий қадриятлари улуғланадиган нуфузли тадбир акс этган баннерлар ўрнатилди.

Йирик ҳажмдаги ободонлаштириш ишлари амалга оширилиб, меҳмонларни кутиб олиш ва нуфузли тадбирни юксак савияда ўтказиш учун барча шароит яратилди. Хорижлик ва маҳаллий меҳмонларнинг қадимий воҳадаги энг ноёб туристик обьектлар билан яқиндан танишиши учун қизиқарли сайёҳлик йўналиши белгилаб олинди.

Фестивалда ЮНЕСКО, Европа Иттифоқи каби халқаро ташкилотлар вакиллари ва дунёнинг ўттиздан ортиқ давлатидан меҳмонлар, санъаткорлар, соҳа мутахассислари, ҳакамлар ҳамда фольклор санъати шинавандалари иштирок этиши кутилмоқда.

– Халқаро фестиваль кўрик-танловида қатнашиб, ўзимизнинг қадимий миллий санъатимиз билан дунё халқларини яқиндан таништирмоқчимиз, –дейди Буюк Британиялик санъаткор Там Анна. – Шунингдек, бошқа мамлакатлардан келган санъаткорларнинг чиқишларидан баҳра олиб, ўзаро тажриба алмашмоқчимиз. Шундай ноёб фестивални ташкил этган давлатингиздан беҳад мамнунмиз.

– Сурхондарёда илк марта бўлишимиз, – дейди франциялик Бижан Етемад Могҳадам. – Танловда қатнашиб, сайёрамизнинг турли ҳудудларидан келган шинавандаларни ўз санъатимиз билан мафтун этмоқчимиз.

Албатта, мафтункор табиат қўйнида ўтказиладиган фестивалда ижро этиладиган куй-қўшиқлар барчага манзур бўлади, деган умиддамиз. Шу баҳона қадимий фольклор санъатини сақлаб қолган бу воҳа билан яқиндан танишиш имкониятига эга бўлаётганимиздан хурсандмиз.

Президент Шавкат Мирзиёев 2016 йил ноябрь ойида Сурхондарё вилояти сайловчилари билан учрашувда «Бойсун баҳори» очиқ фольклор фестивалини қайта тиклаш ҳамда уни мазмунан бойитиш масаласини илгари сурган эди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 23 январдаги «Сурхондарё вилояти ҳудудларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар дастури тўғрисида»ги қарори ижроси доирасида ташкил этилган фестиваль бетакрор ва бой маданий меросга эга воҳанинг хушманзара тоғлари қўйнида ўтказилаётганида чуқур маъно мужассам. Зеро, Бойсун – ўзининг моддий ва номоддий маданий мероси, гўзал табиати, инсониятнинг илк манзилгоҳи, ноёб қадриятлар бешиги сифатида жаҳонга танилган. Тешиктош ғори инсоният маданиятининг ўтмишдаги қадимги ўчоғи, минг йиллар аввал яратилган «Алпомиш» достони халқ оғзаки ижодининг ноёб дурдонаси сифатида дунё олимларида алоҳида қизиқиш уйғотиб келади.




Ўхшаш мақолалар

Давлат бюджети ижроси:  «Яшил ривожланиш»ни  молиялаштириш  кучаймоқда

Давлат бюджети ижроси: «Яшил ривожланиш»ни молиялаштириш кучаймоқда

🕔17:07, 04.06.2026 ✔38

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2025 йилдаги ижроси тўғрисидаги ҳисоботни кўриб чиқдилар.

Батафсил
Тошкент халқаро  молия маркази: Барқарор  ривожланиш ва  яшил  иқтисодиётда янги  имкониятлар

Тошкент халқаро молия маркази: Барқарор ривожланиш ва яшил иқтисодиётда янги имкониятлар

🕔17:06, 04.06.2026 ✔38

Бугун жаҳон молиявий тизими тубдан ўзгармоқда. Инвесторлар эндиликда шунчаки фойда изламаяпти, балки ўз маблағларини ижтимоий масъулиятли, экологик тоза ва келажакка хизмат қиладиган лойиҳаларга йўналтиришга интилмоқда.

Батафсил
Чегара хавфсизлиги,  уй-жой қурилиши ва йўл ҳаракати инфратузилмаси – парламент  диққатида

Чегара хавфсизлиги, уй-жой қурилиши ва йўл ҳаракати инфратузилмаси – парламент диққатида

🕔16:02, 21.05.2026 ✔221

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи йиғилишида халқимиз ҳаёти, мамлакатимиз хавфсизлиги ва ижтимоий-иқтисодий барқарорликни таъминлаш учун муҳим бўлган қонун лойиҳалари ҳамда ҳукумат аъзоларига юборилган парламент сўровларининг жавоблари атрофлича муҳокама қилинди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар