Долзарб мавзу      Бош саҳифа

Эски дард, эски муаммо: Мактаб ва  синфхоналар таъмири кимнинг чўнтагидан?

Янги ўқув йили ниҳоясига ета бошлаган сари ота-оналар ташвиши янада ортади. Фарзандларининг таълим-тарбияси, имтиҳондан ўта олиш ёки ўта олмаслигини ўйлаб хавотир ва ташвишда бўлади деганлар адашади.

Эски дард, эски муаммо:  Мактаб ва  синфхоналар таъмири  кимнинг  чўнтагидан?

Бу аслида фарзанди мактабга борадиган ота-оналар учун янги харажатлар китобининг очилиши билан бевосита боғлиқ, десак хато бўлмайди.

Ҳар йили май-июнь ойларида мактаб таъмири, имтиҳонларга пул йиғиш каби мавзулар анчайин жонланиб, ота-оналарнинг бу борадаги мурожаатлари ҳам кўриниб қолади. Ҳар баҳорда шу бўлар такрор деганларидек, бу муҳокамалар оммавий ахборот воситаларида ҳам қайта-қайта тилга олинади. Мутасаддиларнинг бу қонунан ман этилгани ва шундай ҳолатлар аниқланса тегишли тартибда қонуний чора кўрилиши ҳақидаги «шаблон» муносабати янграйди. Аммо мактабларда таъмирлаш учун, якуний имтиҳонлар олдидан совға ва бошқа майда-чуйда ташкилий ишлар учун пул йиғиш жараёни ўз ўрнида давом этаверади. Хўш, бунга сабаб нима? Қонунан тақиқланган иш нега амалда ҳеч тақиқланмаяпти? Ота-оналар шунча норози бўлишса-да нега яна фарзандини қўлига пул тутқазиб бериб юборяпти?

Қонун нима дейди?

Ўзбекистон Республикаси Конституциясида ёки «Таълим тўғрисида»ги қонунда келтирилган бепул таълим олиш ҳуқуқи ҳақида гапирмай қўяқолайлик. Дарҳақиқат, юртимизда бепул ўрта таълим кафолатланган, бироқ мактаб харажатлари, унинг моддий техник баъзаси, таъмирланиши, реконструкцияси ҳам борлигини ҳисобга олсак, гап яна маблағга бориб тақалади. Амалда умумтаълим муассасаларини молиялаштириш давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши қонунлар билан мустаҳкамлаб қўйилган. Аммо юртимизда мавжуд мактаблар сони кўплигини ҳисобга олсак барчасини баравар таъмирлаш ёки реконструкция қилиш имконсиз. Ўқув йили давомида эса синф деворларида ранг ўчиши, парта-столлар жорий таъмирталаб ҳолатга келиши табиий. Болаларнинг ҳаммаси ҳам намунали, мактаб мулкига зарар етказмайдиган дея олмаслигимиз аниқ. Шундай экан истасак-истамасакда янги ўқув йили учун ҳеч бўлмаса синф деворларини оқлашга тўғри келади.

Маълумки, ҳар бир мактаб йил давомида тасдиқланган харажатлар сметаси доирасида маблағ олади. Мазкур маблағнинг асосий қисми ходимларнинг (ўқитувчиларнинг) ойлик иш ҳақи ва у билан боғлиқ тўловларига йўналтирилади. Маблағнинг қолган қисми эса коммунал ҳамда алоқа (телефон, интернет) учун тўловлар, қоғоз, канцелярия ва хўжалик моллари, компьютер техникалари, китоблар хариди ва бошқа турли жорий харажатларга ажратилади.

Шулар орасидан мактабни жорий таъмирлаш харажатлари ҳам ўрин олган албатта. Аммо негадир бу масала ҳамон ота-оналар томонидан пул йиғиш йўли билан ҳал этиляпти. Айниқса бу каби ҳолатларни чекка ҳудудларда кўпроқ кузатиш мумкин, бироқ пойтахтимизда ҳам синфхоналарни косметик таъмирлаш учун пул йиғилиши ҳақида гап-сўзлар янграётгани рост.

«Ҳомий»дан ҳомийниНГ фарқи бор

Умумий ўрта таълим муассасасининг Кузатув кенгаши ҳақидаги намунавий низомда шундай дейилган: «Таълим муассасасида ўқувчилар ва уларнинг ота-оналаридан турли хил сабаблар билан Кенгаш аъзолари, таълим муассасаси раҳбари ва бошқа ходимлари томонидан пул маблағларини йиғиш қатъиян тақиқланади». Дарҳақиқат, бу тақиқланганини барча билади, амалда эса яна ва яна дуч келинаверади. Бунга ҳомийлик бўйича истисно ҳолат гўёки йўл очиб бераётгандек. Жумладан, мактабга кўрсатиладиган ҳар қандай ҳомийлик ёрдами, хоҳ у ота-она томонидан ёки ҳомийлик ташкилоти томонидан бўлсин, ихтиёрийлик асосида амалга оширилади ва унинг мақсадли сарфланиши устидан таълим муассасасидаги Кузатув кенгаши назорат олиб боради. Шундай экан ҳар қандай йиғимни «ҳомийлик» деб аташ ва вазиятдан осон қутилиш қонунга қанчалик тўғри келади?

Биз бу билан мактаблар таъмирланмасин, демаймиз, болаларимиз албатта энг яхшисига муносиб. Бироқ ота-оналарнинг оилавий шароитини ҳам ҳисобга олиш, ҳақиқий маънода ҳомийларни жалб қилиш мақсадга мувофиқ бўларди. Зеро юртимизда ана шундай саховатли инсонлар ортидан мактабларга ҳатто компьютерлар ҳам олиб берилмоқда.

Жамғарма қаерда?

Ўзбекистон Президентининг 2018 йил 5 сентябрдаги «Халқ таълими тизимига янги тамойилларни жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Халқ таълимини ривожлантириш жамғармаси ташкил этилди.

 Жамғарманинг асосий вазифаларидан бири этиб умумтаълим муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш, шу жумладан зарурат бўлганда ўқув корпусларини ўқув устахоналари ва лабораториялар ташкил этган ҳолда кенгайтириш, спорт заллари ва майдончаларини ҳамда бошқа инфратузилма объектларини барпо этиш

бўйича ишларни молиялаштириш ҳисобланиши белгиланди.

Бу борада Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 22 февралда «Ўзбекистон Рес­публикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Халқ таълимини ривожлантириш жамғармаси ва Бюджетдан ташқари республика мақсадли китоб жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарори ҳам чиқди. Ушбу ҳужжатда, биз тилга олаётган жамғарманинг асосий вазифалари белгилаб берилди. Жумладан, таълим муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш (қўшимча жиҳозлаш) учун маблағларни жамлаш, тасдиқланган манзилли дастурларга мувофиқ умумтаълим муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш, шу жумладан, зарур ҳолатларда ўқув корпусларини ўқув устахоналари ва лабораториялар билан кенгайтириш, спорт заллари ва майдончаларини ҳамда бошқа инфратузилма объектларини барпо этиш бўйича ишларни молиялаштириш жамғарманинг вазифасига киритилди. Шунингдек, замонавий талабларни ҳисобга олган ҳолда ва тасдиқланган нормативлардан келиб чиқиб, умумтаълим муассасаларини ўқув-лаборатория, илмий ва ишлаб чиқариш ускуналари, мусиқа асбоблари, спорт ускуналари ва анжомлари, компьютер техникаси ҳамда ўқув ахборот-коммуникация технологияларининг бошқа элементлари, шунингдек, ўқув-тарбия жараёни учун зарур мебель ва анжомлар билан жиҳозлашни (қўшимча жиҳозлашни) молиялаштириши лозим эди. Аммо...

Бир йилда якун топдими?

Бу ҳақида тўлиқроқ маълумот олиш учун ушбу жамғарма билан боғланишга ҳаракат қилдик. Ижтимоий тармоқлардаги қидирувлар натижаси эса анча бесамар кетди. На расмий сайт, на улар томонидан амалга оширилган бирор иш ҳақида маълумот топа олдик. Қўнғироқ учун ҳам жамғарманинг ҳеч қандай телефон рақами топилмади. «Эҳтимол ёпилиб кетгандир» дея гумон қилдик, бироқ фаолияти ҳозирда мавжуд, рўйхатдан ўтган санаси эса 2019 йил 6 март сифатида қайд қилинганлигини аниқлай олдик ҳолос.

Халқ таълими вазирлиги ҳузурида ташкил қилиниши қарорларда кўрсатиб ўтилгани ва рўйхатдан ўтишда таъсисчи этиб кўрсатилгани боис вазирлик матбуот хизмати билан ҳам боғландик. Жавоб эса «Қайси жамғарма, бу йил Президентимиз ташкил қилинади деган жамғармами?» дея ўзимизга қайтган савол билан якун топди. Узоқ қидирувлар натижасида топилган телефон орқали қўнғироғимизга эса «Жамғарма тугатилганига икки йил бўлди-ку...» деган жавобни олдик.

Хўш, Халқ таълимини ривожлантириш жамғармаси қаерда? Чиндан ҳам ташкил этилган, рўйхатдан ўтган бўлса, аммо бирор амалий иш кўрсатиб улгурмай бир йилда тугатилганми? Нима учун расмий сайти ташкил қилинмаган? Нима учун муҳим вазифаларга эга жамғарма фаолияти бир йилда якунланган? Ёки ўзини оқлай олмаганми?..

Наҳотки Халқ таълими вазирлиги ходимларининг ҳам ўз тизимидаги жамғармадан хабари бўлмаса?

Дарвоқе, вазирлик расмий сайтида на тизимдаги ташкилотлар рўйхатидан, на бошқа жойдан бу жамғармани қидириб топа олдик. Бу эса унинг фаолияти якунланганлигига яна бир далил. Аммо нега? Саволлар кўп, жавоб эса...

Ўзгармайдиган «анъана»

Ўшанда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармасининг умумтаълим мактаблари бўйича актив ва пассивлари Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Халқ таълимини ривожлантириш жамғармасига ўтказилиши ҳам белгиланган эди. Хуллас ўтган давр ичида нима бўлгани, жамғарма қандай фаолият юритиб, нима сабабдан ёпилгани бизга қоронғу. Бироқ бу таълим муассасалари билан дахлдорлиги, таълим сифатини оширишда моддий-техник имкониятларнинг ҳам муҳим рол ўйнаши ҳақида гап кетар экан, яна ўша саволга юзланамиз: «мактаблар, жумладан, синфхоналар кимнинг ҳисобидан жорий таъмирланиши керак? Жамғарма пулиданми, ўқитувчилар ойлигиданми ёки ота-оналар чўнтагидан?». Афсуски бундан 15 йил олдин биз ўқиган даврда ҳам таъмирга пул йиғиларди, орадан шунча йил, шунча ислоҳотлар ўтиб ҳам ҳамон йиғилмоқда. Бу ҳақида очиқ, аниқ қабулхоналарга мурожаатлар бўлмаслиги мумкин, аммо халқ орасида норозилик кайфияти ҳукм суришига сабаб бўлиши тайин.

Ноилахон АҲАДОВА,

«Оила ва табиат» мухбири




Ўхшаш мақолалар

Энди болаларимиз дори  Ичиб нобуд  бўлмайди...(ми?)

Энди болаларимиз дори Ичиб нобуд бўлмайди...(ми?)

🕔16:45, 04.06.2026 ✔34

Қалбаки дори сотаётганларга жазо кучайтириляпти

Батафсил
Экологик маданият –  мамлакат келажагининг  пойдевори  Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

Экологик маданият – мамлакат келажагининг пойдевори Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

🕔16:01, 21.05.2026 ✔222

Бугун экология оддий муҳокама мавзуси эмас, балки давлат сиёсатидаги энг муҳим йўналишлардан бирига айланди. Ўзбекистон Республикасида қабул қилинаётган стратегик ҳужжатлар буни яққол тасдиқлайди.

Батафсил
Ноқонуний кушхоналар:  хавф  ва салбий  оқибатлар

Ноқонуний кушхоналар: хавф ва салбий оқибатлар

🕔15:56, 21.05.2026 ✔218

Аҳолининг гўшт ва гўшт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш жараёни ҳисобланган ҳайвонларни сўйиш – нафақат озиқ-овқат хавфсизлиги, балки қатъий экологик назоратни талаб қиладиган мураккаб технологик занжирдир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Энди болаларимиз дори  Ичиб нобуд  бўлмайди...(ми?)

    Энди болаларимиз дори Ичиб нобуд бўлмайди...(ми?)

    Қалбаки дори сотаётганларга жазо кучайтириляпти

    ✔ 34    🕔 16:45, 04.06.2026
  • Экологик маданият –  мамлакат келажагининг  пойдевори  Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

    Экологик маданият – мамлакат келажагининг пойдевори Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

    Бугун экология оддий муҳокама мавзуси эмас, балки давлат сиёсатидаги энг муҳим йўналишлардан бирига айланди. Ўзбекистон Республикасида қабул қилинаётган стратегик ҳужжатлар буни яққол тасдиқлайди.

    ✔ 222    🕔 16:01, 21.05.2026
  • Ноқонуний кушхоналар:  хавф  ва салбий  оқибатлар

    Ноқонуний кушхоналар: хавф ва салбий оқибатлар

    Аҳолининг гўшт ва гўшт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш жараёни ҳисобланган ҳайвонларни сўйиш – нафақат озиқ-овқат хавфсизлиги, балки қатъий экологик назоратни талаб қиладиган мураккаб технологик занжирдир.

    ✔ 218    🕔 15:56, 21.05.2026
  • «Матонат  мадҳияси»

    «Матонат мадҳияси»

    Юртимиз узра 9 май – Хотира ва қадрлаш куни ­шукуҳи кўнгилларга чўғ солган­ ҳолда оламга илиқлик ­уруғларини сочиб кезиб юрибди.­ ­Шунга монанд агар сизнинг ҳам қалбин­гизга юқоридаги каби қайноқ чўғ тушган бўлса ҳамда муҳим санани муносиб кутиб олиш ва ўтмишдаги­ ­жасоратларни юракдан ҳис ­қилиш учун бир маскан ­излаётган ­бўлсангиз, мана сизга ҳақиқий зиёратгоҳ – ­ муҳташам Ғалаба боғи!

    ✔ 345    🕔 09:15, 08.05.2026
  • Амалиёт илмга асосланса  самара  беради

    Амалиёт илмга асосланса самара беради

    Замон шиддат билан илгариламоқда. Кечагина ахборотни газета саҳифалари ёки эфир орқали қабул қилган жамият бугун уни бир вақтнинг ўзида видео, аудио, инфографика ва турли рақамли платформалар орқали истеъмол қилмоқда. Ахборот майдони кенгайди, имкониятлар ортди. Аммо бу кенгайиш ўз-ўзидан янги бир масъулиятни, тезлик ортидан қувиш жараёнида ишончлиликни йўқотмасликни ҳам талаб қилади.

    ✔ 517    🕔 08:53, 23.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар