Депутат ташаббуси билан 20 та янги иш ўрни
Маҳалла обод бўлса, одамларнинг ҳам кўнгли тўқ. Уйда дастурхон тўкин, оилада иш ва даромад бўлса, эртанги кунга ишонч ҳам ортади.
БатафсилБугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ходимлари, тадқиқотчилар томонидан олиб борилаётган илмий изланишлар юртимизнинг флора ва фаунаси нақадар бой эканини кўрсатмоқда.
Боиси изланишлар ўсимлик, судралиб юрувчиларнинг янгидан-янги турларини кашф қилмоқда. Қувонарлиси шундаки, мазкур кашфиётлар фақат ўлкамиздагина учрайдиган ноёб саналади ва бу Ўзбекистоннинг олтинга тенг тупроғини ҳар қанча ўрганса озлигини кўрсатади.
Зоология институти «Камёб ҳайвонлар ҳисоби ва кадастри» лабораторияси илмий ходимлари томонидан «Камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остида бўлган ҳайвон турларининг кадастрини юритишнинг илмий асосларини яратиш (Фарғона водийси мисолида)» давлат дастури, WWF (Бутунжаҳон ёввойи табиат фонди) ва CEPF (экотизимларни сақлаш бўйича ҳамкорлик фонди) томонидан қўллаб-қувватланган «Фарғона водийси ҳудудида асосий табиий комплексларни сақлаш» лойиҳалари амалга оширилмоқда. Бу борада Фарғона водийсида яшовчи камёб ва эндемик судралиб юрувчиларнинг терисидан олинган намуналар устида олиб борилган генетик тадқиқот натижаларига кўра, дунё фаунаси учун илк маротаба Alsophylax sp. геккони аниқланди.
Ажабланарлиси шундаки, Фарғона водийсида кўплаб зоологик тадқиқотлар ўтказилганига қарамай, бу тур эндигина кашф этилди.
Бу, эҳтимол ушбу турнинг махсус биологияси ва экологияси билан боғлиқдир, деб тахмин қилинмоқда. Ушбу тур Alsophylax sp. уруғининг бошқа турлари сингари кичик ўлчамга эга бўлиб, вояга етганларининг катталиги боши билан ўртача 3-3,5 сантиметрни ташкил қилади. Бу тур фақат тунда фаол ҳаёт кечиради, хавф туғилганда тупроқнинг ёриқлари ва нотекис жойларига яширинади. Шунингдек, бу тур ўз турдошлари билан акустик сигналлар ёрдамида мулоқот қилади.
Айтиш жоизки, у ҳозиргача фақат Ўзбекистон ҳудудидан топилган бўлиб, айни пайтда намуналар олинган барча ҳайвонларнинг ДНК намуналари ажратилган ва ДНК секвенсияси якунланиши кутилмоқда. Бироқ, баъзи намуналар, яъни ушбу ҳудудда илк маротаба аниқланган геккон аллақачон тўлиқ шифрланган, бу эса ушбу турнинг жаҳон зоологияси учун мутлақо янги тур эканлигини кўрсатади. Қайд этилишича, мазкур янги гекконга генетик жиҳатдан энг яқин турлар мамлакатнинг шимоли-ғарбий ва жануби-ғарбий қисмида яшовчи чийилдоқ гекконча (Alsophylax pipiens) ва силлиқ гекконча (Alsophylax laevis) ҳисобланади.
Маҳалла обод бўлса, одамларнинг ҳам кўнгли тўқ. Уйда дастурхон тўкин, оилада иш ва даромад бўлса, эртанги кунга ишонч ҳам ортади.
БатафсилЎзбекистонда Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллик байрами муносабати билан бутун республика бўйича барча ташкилотлар ходимлари дам олишган бўлса-да, тозалик ва ободонлаштириш соҳасининг фидойи ишчилари бир зум ҳам тўхташгани йўқ.
БатафсилТабиат бизни ўраб турган бутун борлиқ, кишиларнинг моддий ва маънавий эҳтиёжларини қондириш манбаидир. Инсон ушбу ягона экотизимнинг ажралмас бир қисми бўлгани боис, унинг моҳияти бир томондан биологик, иккинчи томондан ижтимоийдир.
Батафсил