Долзарб мавзу      Бош саҳифа

«Полигон солиғи» Саноат чиқиндиларига шу орқали қарши курашиш самара беради (ми?)

Чиқиндилар муаммоси, уларнинг ортиб бораётгани, бунинг салбий оқибатлари, экологияга таъсири ҳақида бугун қайта-қайта сўз юритилмоқда.

«Полигон солиғи»  Саноат чиқиндиларига шу орқали қарши курашиш самара беради (ми?)

Дарҳақиқат, бу аллақачон дунё миқёсида энг долзарб экологик масалалардан бирига айланган. Таҳлиллар сўнгги йилларда маиший ва саноат чиқиндилари шиддатли тарзда кўпайиб бораётгани ва унинг атроф муҳитга салбий таъсир кўрсатиш қамрови тобора кенгаяётганини кўрсатмоқда.

ХХ асрнинг иккинчи ярмидан бошланган маиший чиқиндилар ҳажмининг ўсиш тенденцияси эса бугунга келиб экологик барқарорликка жуда катта салбий таъсир кўрсата бошлагани ҳам ҳеч кимга сир эмас. Бунга қарши қандай курашиш кераклиги ҳақида турли фикрлар, таклиф ва мулоҳазалар тинмаяпти.

Ушбу соҳада энг муҳим йўналиш чиқиндилар профилактикаси, сўнгра қайта фойдаланишга тайёрлаш, қайта ишлаш, қайта тиклаш ва ниҳоят иккиламчи маҳсулотга айлантиришдир. Асосий мақсад чиқиндилар пайдо бўлишининг олдини олиш, ҳосил бўлган чиқиндилардан эса ресурс сифатида фойдаланиш ва натижада камроқ чиқиндилар тўпланишига эришишдир. Аммо самарали қайта ишлаш тизимини йўлга қўйиш эса аҳолида чиқинди ташлаш борасида маданиятни шакллантириш билан бевосита боғлиқдир.

Наманган вилоятида кунига 800 тоннага яқин маиший чиқиндилар ҳосил бўлади. Бу чиқиндиларнинг 210,9 тоннаси қайта ишланиб, иккиламчи маҳсулотга айлантирилади ва қайта ишлаш 36,1 фоизни ташкил қилади. Чиқиндиларни қайта ишлаш асосан мавжуд 22 та чиқиндиларни қайта ишловчи тадбиркорлик субъектлари томонидан амалга оширилади. Бироқ вилоятда тўпланаётган чиқиндиларни ўтган йилларга солиштирсак 2021 йилнинг 1-чорагига нисбатан жорий йилнинг 1-чорагида 15 фоизга ортганини кўриш мумкин.

«Тоза ҳудуд» ДУК тасарруфида туманларда жойлашган жами 10 та қаттиқ маиший чиқиндиларни ташлаш ва утилизация қилиш полигонлари мавжуд. Бироқ Наманган шаҳар, Учқўрғон, Мингбулоқ ва Наманган туманларидаги 4 та полигондан фойдаланиш ҳозирда тўхтатилган. Яъни, ушбу полигонлар тўлгани боис бу ерга чиқинди жойлаштирилмаяпти. Ҳозирда 6 та чиқинди йиғиш майдончалари – Норин, Турақўрғон, Уйчи, Поп, Чуст ва Янгиқўрғон туман маиший чиқинди полигонларидан фойдаланиб келинмоқда.

Наманган вилояти миқёсида 1 миллион 998 минг нафар аҳоли санитар тозалаш хизматлари билан қамраб олинган. Бу хизмат билан қамраб олинган аҳолидан 583,5 тонна маиший чиқиндилар ҳосил бўлади. Бироқ чиқиндиларни белгиланган жойга ташламаслик кўп кузатилаётгани ачинарли ҳол. Жорий йил давомида чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида вилоятда 885 нафар шахс томонидан қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди. Содир этилган қонунбузарликларга жами 304 миллион 852 минг сўм жарима солинди.

Аслида чиқиндиларни бошқариш тизимидаги ўзгариш­лар чиқиндилар тўғрисидаги қонунчилик билан чамбарчас боғлиқ бўлиб, бу борадаги иш самарадорлигини ошириш лозим.

Чиқиндиларни қайта ишлаш корхоналарини кўпайтириш, чиқиндиларни қайта ишлаш учун чет давлатлар инвестицияларини кўпроқ жалб қилиш, маҳаллий шароитдан келиб чиқиб кўпроқ қишлоқ хўжалиги чиқиндиларини қайта ишлаб, улардан биогаз, энергия чиқарувчи қайта ишлаш корхоналарини жорий этиш, чиқиндиларни қайта ишлаш механизмларини кўпроқ иқтисодий рағбатлантириш, «Чиқиндилар тўғрисида»ги қонун ва соҳага оид қарорларни ихчамлаштириш, таъсирчан ижросини таъминлаш бугунги кунда долзарб аҳамият касб этмоқда. Бунинг учун эса самарали жамоатчилик назорати ўрнатиш, ҳар бир оилада экологик маданиятни шакллантириш талаб этилади.

Ҳозирда Европа Иттифоқининг барча мамлакатларида зарарли бўлмаган қурилиш чиқиндиларининг 70 фоизи (оғирлиги бўйича) қайта ишланади. Шунингдек, бу мамлакатларда «полигон солиғи»ни жорий этиш таклиф қилинмоқда. Агар бу тўғри йўл деб топилса, чиқиндилар миқдорини камайтиришнинг самарали усулларидан бири бўлиб хизмат қилиши мумкин. Боиси бунда ишлаб чиқарувчига кўпроқ масъулият юкланади, кўп миқдорда чиқинди чиқарувчилар уни қайта ишлаш тўғрисида ўзлари бош қотиришади. Агар ривожланган мамлакатларда бу тизим амалга ошса, юртимизда ҳам жорий қилиш, бизда хам саноат чиқиндилари учун «полигон солиғи»ни қўллашни ўйлаб кўриш мумкин.

Шокиржон БОЙБАБЕВ,

Ўзбекистон Экологик партияси Наманган вилоят

партия ташкилоти бош мутахассиси,

Қодирхон АБДУЛХАЕВ,

Косонсой туман партия ташкилоти раиси




Ўхшаш мақолалар

Энди болаларимиз дори  Ичиб нобуд  бўлмайди...(ми?)

Энди болаларимиз дори Ичиб нобуд бўлмайди...(ми?)

🕔16:45, 04.06.2026 ✔34

Қалбаки дори сотаётганларга жазо кучайтириляпти

Батафсил
Экологик маданият –  мамлакат келажагининг  пойдевори  Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

Экологик маданият – мамлакат келажагининг пойдевори Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

🕔16:01, 21.05.2026 ✔222

Бугун экология оддий муҳокама мавзуси эмас, балки давлат сиёсатидаги энг муҳим йўналишлардан бирига айланди. Ўзбекистон Республикасида қабул қилинаётган стратегик ҳужжатлар буни яққол тасдиқлайди.

Батафсил
Ноқонуний кушхоналар:  хавф  ва салбий  оқибатлар

Ноқонуний кушхоналар: хавф ва салбий оқибатлар

🕔15:56, 21.05.2026 ✔218

Аҳолининг гўшт ва гўшт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш жараёни ҳисобланган ҳайвонларни сўйиш – нафақат озиқ-овқат хавфсизлиги, балки қатъий экологик назоратни талаб қиладиган мураккаб технологик занжирдир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Энди болаларимиз дори  Ичиб нобуд  бўлмайди...(ми?)

    Энди болаларимиз дори Ичиб нобуд бўлмайди...(ми?)

    Қалбаки дори сотаётганларга жазо кучайтириляпти

    ✔ 34    🕔 16:45, 04.06.2026
  • Экологик маданият –  мамлакат келажагининг  пойдевори  Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

    Экологик маданият – мамлакат келажагининг пойдевори Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

    Бугун экология оддий муҳокама мавзуси эмас, балки давлат сиёсатидаги энг муҳим йўналишлардан бирига айланди. Ўзбекистон Республикасида қабул қилинаётган стратегик ҳужжатлар буни яққол тасдиқлайди.

    ✔ 222    🕔 16:01, 21.05.2026
  • Ноқонуний кушхоналар:  хавф  ва салбий  оқибатлар

    Ноқонуний кушхоналар: хавф ва салбий оқибатлар

    Аҳолининг гўшт ва гўшт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш жараёни ҳисобланган ҳайвонларни сўйиш – нафақат озиқ-овқат хавфсизлиги, балки қатъий экологик назоратни талаб қиладиган мураккаб технологик занжирдир.

    ✔ 218    🕔 15:56, 21.05.2026
  • «Матонат  мадҳияси»

    «Матонат мадҳияси»

    Юртимиз узра 9 май – Хотира ва қадрлаш куни ­шукуҳи кўнгилларга чўғ солган­ ҳолда оламга илиқлик ­уруғларини сочиб кезиб юрибди.­ ­Шунга монанд агар сизнинг ҳам қалбин­гизга юқоридаги каби қайноқ чўғ тушган бўлса ҳамда муҳим санани муносиб кутиб олиш ва ўтмишдаги­ ­жасоратларни юракдан ҳис ­қилиш учун бир маскан ­излаётган ­бўлсангиз, мана сизга ҳақиқий зиёратгоҳ – ­ муҳташам Ғалаба боғи!

    ✔ 345    🕔 09:15, 08.05.2026
  • Амалиёт илмга асосланса  самара  беради

    Амалиёт илмга асосланса самара беради

    Замон шиддат билан илгариламоқда. Кечагина ахборотни газета саҳифалари ёки эфир орқали қабул қилган жамият бугун уни бир вақтнинг ўзида видео, аудио, инфографика ва турли рақамли платформалар орқали истеъмол қилмоқда. Ахборот майдони кенгайди, имкониятлар ортди. Аммо бу кенгайиш ўз-ўзидан янги бир масъулиятни, тезлик ортидан қувиш жараёнида ишончлиликни йўқотмасликни ҳам талаб қилади.

    ✔ 517    🕔 08:53, 23.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар